Ишлаш суръати таҳлили Ишлаш суръати деб, бошланғич олинадиган нефть захираларидан фоизда 1 йилда уюмдан олинган суюқлик миқдорига айтилади. Кейинчалик таҳлилларда ишлаш суръатининг бошланғич олинадиган захираларга нисбати кўриб чиқилади. Олтмишинчи йилларда ишлаш суръати 1 йилда 10–12% гача қабул қилиш мақсадга мувофиқлиги қабул қилинган. Бироқ бундай сураътга фақат кичик ўлчамли, яхши геологик тавсифли уюмларда сув бостириш ёки самарали табиий сув тазйиқ режимини қўллаб эришиш мумкин. - ўртача геологик тавсифли кўпгина уюмларда олиш бошланғич олинадиган нефть захираси 6–8% дан ортиқ бўлмаганда қўлланилади.
- Коллекторлар ўтказувчанлиги паст ва нефть қовушқоқлиги юқори (4–5 МПа∙с) бўлган уюмларда, ҳатто, қатламга таъсир этишнинг интенсив тизимларини қўллаганда ҳам 1 йилда суюқлик олиш 4–5% гача бўлишига эришилмоқда.
- Бундай кўрсаткич ҳаттоки, йирик уюмларда яхши коллекторлик хусусиятига эга бўлган, нефть қовушқоқлиги юқори бўлмаган уюмларда эришилмоқда, бу уларнинг узоқ ўзлаштириш даври билан боғлиқ.
- Уюмнинг тез сувланиши ва нефть қазиб чиқариш суръатининг тушиб кетиши билан боғлиқ муҳим масалалардан бири – ишлатиш жараёнида нефть захираларини тўлиқроқ олиш мақсадида мос келувчи суюқлик олиш суръатларини танлаш ҳисобланади.
- Бу масалани М.М.Иванованинг муфассал текширувларига асосан, ишнинг 3-босқичи, яъни нефть қазиб чиқариш темпи бошланғич олинадиган захирадан йилига 2% гача пасайганда якунланади.
- Бу билан боғлиқ ҳолда бундай сураътда қазиб чиқарилаётган йиллик нефтни 3-босқич якунида таъминлаш учун минимал керак бўлган қатламдан олинаётган суюқлик миқдори асосий даврда маҳсулот қанча сувланганликда якунланишига боғлиқ.
- Қуйида М.М.Иванова таклиф қилган кўрсаткич
- катталиклари келтирилган.
- 3-босқич якунида маҳсулотнинг сувланганлиги, %
| | |
Do'stlaringiz bilan baham: |