у уюмни ишлатишнинг кечки босқичига киради. Одатда, нефть уюмларида ўтказувчанлиги юқори зоналар ва қатлам линзалари, биринчи навбатда, сувланади ва паст ўтказувчан майдонларда эса сув жуда секин ҳаракатланади. Массив туридаги уюмларда жуда яхши шароит юзага келади, яъни сув-нефть чегараси секин-аста кўтарилиб боради, бироқ баъзида сув конуслари ҳосил бўлади. - Номутаносиб тарзда сувланиш нефть қовушқоқлиги юқори бўлган ва ҳар хил қатламлардан таркиб топган уюмлар учун хос.
- Қатлам шароитидаги нефть ва сув қовушқоқликлари нисбатлари турлича бўлган уюмларнинг сувланиш динамикаси турличадир. Нефть ва сув қовушқоқлиги нисбати (μ0) 3–4 дан юқори бўлмаган нефть уюмларида сувсиз давр узоқ давом этади ва интенсив сувланиш, одатда, иккинчи босқич ўртаси ва учинчи босқичда бошланади,
- μ0 >1 бўлганда қоида бўйича, кичик сувсиз давр, сувланиш жуда тез, ҳатто, биринчи-иккинчи ишлаш босқичлари кузатилади, сувланганлик билан нефть қазиб чиқаришнинг давомийлик муддати 70–90% дан юқори.
- Айниқса, μ0>4 бўлган уюмлар учун ёмон шароитлар хос: уюм тезда сувланади, маҳсулотнинг сувланганлиги 80–90% га етади; қудуқлар узоқ сувли ишлатиш даври билан характерланади.
- Бундан, қудуқларни бутунлай сувлангунга (97–99% кам бўлмаган) қадар ишлатиш, айниқса, букилиш зоналарида ва нефтлилик чегараси чўзилган зоналардаги қудуқ рентабиллиги ҳисобланади.
- Сувланганлик 80% дан ошганда бир қудуқдан олинаётган нефть қудуқнинг бутун ишлаш давридаги умумий олинган нефтнинг 5–10% га етади. Сувланганлик 95% дан ошганда умумий олинган нефтнинг 1,5% олинади.
- Сувланганлиги 80% дан юқори қудуқларнинг ишлатиш даври ўртача 3–6 йилни ташкил қилади.
- Сувланган қудуқларда жадаллашган усулда суюқлик олиш анча фойдали. Бундай ишлар Чечено-Ингушетия ва Озарбайжонда ўтказилганда қовушқоқлиги кичик бўлган нефтли сувланган қатламда нефть бера олувчанлик 2–3 ва ҳаттоки, 10–12% гача ошганлигини кўрсатган
Do'stlaringiz bilan baham: |