Нефть ва газ конларини ишлатиш Ҳозирги кунда уюмларни ишлатиш ҳолати куч таъсир этиш ва куч таъсир этмасдан ишлатишнинг қуйидаги усуллари мавжуд: а) қатлам босимини сақламасдан туриб ишлаш; б) сув ҳайдаш йўли билан босимни сақлаб туриш; в) газ ёки ҳаво ҳайдаш орқали босимни сақлаб туриш; г) вакуум жараёни; д) газ-конденсат конларининг ишлаш компрессор-циркуляция усули (сайклинг жараёни). «б» ва «в» бандларида келтирилган усуллар ишлатилиган уюмларни ишлаш учун қўлланса, иккиламчи усул деб аталади. Агар улар уюмларни ишлаш бошланган даврдан бошлаб қўлланилса, бирламчи усул деб аталади. Вакуум жараёни усули иккиламчи усул бўлиб, у ҳеч қачон ишлатиш бошлангандан бошлаб қўлланмайди. - Қатлам босимини сақламасдан туриб ишлаш чекка сувлар босими уюмни бутунлай ишлатиш вақтида сув тазйиқ режимини таъминлаганда ёки у ёки бу сабаб билан қатламга газ ёки сув ҳайдаш иқтисодий фойдасиз бўлганда қўлланилади.
- Қатлам сувлари босимни қаттиқ сув тазйиқли режимини таъминлай олмаса, қатлам босимини сақламасдан туриб ишлашда албатта у эриган газ режимига олиб келади, бу эса захираларни паст коэффициент билан ишлатишга олиб келади. Шунинг учун бундай ҳолларда қатлам босимини сунъий тарзда сақлаб туриш керак.
- Сув ҳайдаш йўли билан қатлам босимини сақлаб туриш усули қатлам босимини тўйиниш босимидан юқори сақлаб туришни англатади. Бунда қаттиқ сув тазйиқли режимда уюмни ишлаш таъминланади. Бу – уюмнинг захирасини 40–50% гача фаввора усулида юқори суръатда суюқлик олиш ва захирани юқори коэффициентда (10–70%) олиш иконини беради.
- Ишлашнинг иккиламчи усуллари
- Қатлам босимини сақламасдан туриб, бирламчи ишлатиб бўлинган уюмларда сув ёки газ ҳайдашни қўллашда, ҳайдовчи қудуқлар орасидаги масофанинг чегараланганлиги, қатламнинг юқори дренажлангани натижасида босим ошади.
- Бундай ҳолларда ҳайдовчи қудуқларни бутун қатлам бўйича нефтлилик чегарасида бир хил жойлаштириш керакки, бунда битта ҳайдаш қудуғига 1–2 та ишлатиш қудуғи тўғри келсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |