Mavzu: Neft va gaz konlarini ishlatish texnologiyasi


Нефть ва газ конларини ишлатиш


Download 262.5 Kb.
bet7/11
Sana04.04.2023
Hajmi262.5 Kb.
#1326003
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
нефткон6 (2)

Нефть ва газ конларини ишлатиш
  • Ҳозирги кунда уюмларни ишлатиш ҳолати куч таъсир этиш ва куч таъсир этмасдан ишлатишнинг қуйидаги усуллари мавжуд:
  • а) қатлам босимини сақламасдан туриб ишлаш;
  • б) сув ҳайдаш йўли билан босимни сақлаб туриш;
  • в) газ ёки ҳаво ҳайдаш орқали босимни сақлаб туриш;
  • г) вакуум жараёни;
  • д) газ-конденсат конларининг ишлаш компрессор-циркуляция усули (сайклинг жараёни).
  • «б» ва «в» бандларида келтирилган усуллар ишлатилиган уюмларни ишлаш учун қўлланса, иккиламчи усул деб аталади. Агар улар уюмларни ишлаш бошланган даврдан бошлаб қўлланилса, бирламчи усул деб аталади. Вакуум жараёни усули иккиламчи усул бўлиб, у ҳеч қачон ишлатиш бошлангандан бошлаб қўллан­майди.
    • Қатлам босимини сақламасдан туриб ишлаш чекка сувлар босими уюмни бутунлай ишлатиш вақтида сув тазйиқ режимини таъминлаганда ёки у ёки бу сабаб билан қатламга газ ёки сув ҳайдаш иқтисодий фойдасиз бўлганда қўлланилади.
    • Қатлам сувлари босимни қаттиқ сув тазйиқли режимини таъминлай олмаса, қатлам босимини сақламасдан туриб ишлашда албатта у эриган газ режимига олиб келади, бу эса захираларни паст коэффициент билан ишлатишга олиб келади. Шунинг учун бундай ҳолларда қатлам босимини сунъий тарзда сақлаб туриш керак.
    • Сув ҳайдаш йўли билан қатлам босимини сақлаб туриш усули қатлам босимини тўйиниш босимидан юқори сақлаб туришни англатади. Бунда қаттиқ сув тазйиқли режимда уюмни ишлаш таъминланади. Бу – уюмнинг захирасини 40–50% гача фаввора усулида юқори суръатда суюқлик олиш ва захирани юқори коэффициентда (10–70%) олиш иконини беради.
    • Ишлашнинг иккиламчи усуллари
    • Қатлам босимини сақламасдан туриб, бирламчи ишлатиб бўлинган уюмларда сув ёки газ ҳайдашни қўллашда, ҳайдовчи қудуқлар орасидаги масофанинг чегараланганлиги, қатламнинг юқори дренажлангани натижасида босим ошади.
    • Бундай ҳолларда ҳайдовчи қудуқларни бутун қатлам бўйича нефтлилик чегарасида бир хил жойлаштириш керакки, бунда битта ҳайдаш қудуғига 1–2 та ишлатиш қудуғи тўғри келсин.

    • Download 262.5 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling