Мавзу: Оксокислоталарнинг реакцион қобилияти


Download 97.65 Kb.
bet7/10
Sana09.01.2022
Hajmi97.65 Kb.
#261146
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
11-ma'ruza 89591

Ацетосирка эфир саноатда Гейтер-Кляйзен конденсация реакцияси ёрдамида олинади. Бу конденсация реакцияси α-ҳолатда водород атомлари сақлаган урбон кислоталарнинг мураккаб эфирлари кучли асослар иштирокида конденсатланиш реакциясига киришиб, β-оксокислоталарнинг ҳосил қилишига асосланган. Икки молекула сирка кислота этил эфирининг натрий алкоголяти катализаторлигида ўзаро таъсирлашувидан ацетосирка эфир ҳосил бўлади.

Ацетосирка эфир олиш реакцияси уч босқичда боради (реакция механизми).



I босқич. Реакциянинг биринчи босқичида катализатор алкоксид ион мураккаб эфир молекуласидаги α-углерод атомидаги протонни бириктириб, спирт ҳолида ажралади ва этилацетат аниони ҳосил бўлади.



II босқич. Ҳосил бўлган карбанион кучли нуклеофил, у иккинчи этилацетатнинг карбонилидаги углерод атомига ҳужум қилади.



III босқич. Ҳосил бўлган бирикиш маҳсулоти – анион алкоксид ион ажратиб, ацетосирка эфирга айланади.

Ацетосирка эфир иккита таутомер шакллар – кето- ва енол шаклларнинг мувозанатдаги аралашмасидан иборат



Молекуладаги кетон ёки енол гуруҳнинг мавжудлигига қараб, ацетосирка эфирнинг икки шакли кетон ва енол шакллари деб юритилади.



Ацетосирка эфирнинг енол шаклини ҳосил бўлишининг сабаби шундаки, унинг иккита электроноакцептор гуруҳлари орасидаги метилен гуруҳнинг водород атомлари қўзғалувчан бўлиб қолган (СН-кислоталик). Иккита карбонил гуруҳ метилендаги углерод атомидаги электрон зичликни ўзи томонга тортади (-I эффект), метилен гуруҳнинг углерод атоми водород атомларидан электрон зичликни ўзига тортади, натижада метилен гуруҳдаги водород атомлари қўзғалувчан бўлиб қолади – СН-кислотали марказ пайдо бўлади. Кетон гуруҳдаги кислород атомининг эркин электрон жуфти – асос марказини ҳосил қилади ва у СН-кислота марказидаги протонни бириктириб олади.


асос маркази

СН-кислотали маркази

Метилен гуруҳидаги протонни (Н+) карбонил гуруҳдаги кислород атомига кўчишидан енол шакли ҳосил бўлади.




кето шакли

енол шакли

Енол шаклининг ҳосил бўлиш реакцияси қайтар реакция бўлиб, яъни ўз-ўзидан енол шаклидан кетон шакли ҳосил бўлади. Бу ҳодиса таутомерия ҳодисаси деб юритилади.




Download 97.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling