Мавзу: Оксокислоталарнинг реакцион қобилияти


Карбонил гуруҳ ҳисобига реакциялар


Download 97.65 Kb.
bet6/10
Sana09.01.2022
Hajmi97.65 Kb.
#261146
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
11-ma'ruza 89591

Карбонил гуруҳ ҳисобига реакциялар. Оксокислоталардаги карбоксил ва карбонил гуруҳларнинг бир-бирига бўлган ўзаро таъсири ҳисобига уларнинг электрофиллик хоссаси кучаяди. Оксокарбон кислоталар карбонил гуруҳ ҳисобига нуклеофил бирикиш, бирикиш-ажралиш, оксидланиш рeaкцияларига киришади.



Оксокислоталарнинг хусусий реакциялар. Оксокислота молекуласидаги функционал гуруҳларнинг ўзаро жойлашиши уларнинг кимёвий хоссаларига кучли таъсир этади. Шунинг учун улар ўзига хос реакцияларга киришади.

Глиоксал кислотанинг ўзига хос реакциялари. Глиоксал кислотада альдегид гуруҳ карбоксил гуруҳ билан бевосита боғланган. Шунинг учун глиоксал кислота кристаллогидрат ёки гем-диол ҳолида мавжуд. У ишқорлар, ҳамда юқори ҳароратда сув таъсирида оксидланиш-қайтарилиш реакциясига киришади (Канниццаро реакцияси).

Глиоксал кислота осон оксидланади.





α-Оксокислоталарга хос реакциялар. α-Оксокислоталарни суюлтирилган сульфат кислота иштирокида қиздирилса, декарбоксилланиш содир бўлиб, тегишли альдегидлар ҳосил бўлади.

Агар концентрланган сульфат кислота иштирокида 60-800С ҳароратда қиздирилса, декарбониллаш реакцияси кетади ва углерод (II) оксид ажралиб чиқади.





β-Оксокислоталарга хос реакциялар. β-Оксокислоталар жуда ҳам осон декарбоксилланади. β-альдегидокислоталар жуда беқарор бирикмалар бўлгани учун соф индивидуал ҳолда олинмаган. Улар осон декарбоксилланиб, тегишли альдегидларни ҳосил қилади.

β-Оксокислоталарга мансуб бўлган ацетосирка кислота 3-оксокислоталар каби беқарор модда бўлиб, хона ҳароратидаёқ секинлик билан углерод (IV) оксидни ажратиб, декарбоксилланади – ацетон ҳосил бўлади.




ацетосирка кислота

ацетон

Ацетосирка кислотанинг ўзи беқарор модда бўлса ҳам, аммо унинг ҳосилалари анча барқарор бирикмалар ҳисобланади. Айниқса, унинг этил мураккаб эфири катта аҳамиятга эга.



Ацетосирка кислотанинг этил мураккаб эфири одатда қисқагина қилиб, ацетосирка эфир деб юритилади. У ёқимли мева ҳидига эга бўлган, рангсиз суюқлик бўлиб, 1810С ҳароратда қайнайди.




Download 97.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling