Mavzu: Режа


Download 117 Kb.
bet3/5
Sana10.02.2023
Hajmi117 Kb.
#1187037
1   2   3   4   5
Bog'liq
jadidchilik harakati

Анбар отин.

Туркистон маърифатпарварларининг яна бир йирик намояндаси Дилшоднинг шогирди Албар отиндир (1870–1914). Унинг ахлокий карашлари лирик-фалсафий шеърларида ва «Каролар фалсафаси» (1898) рисоласида уз аксини топган.


Анбар отин хам инсон ахлокий даражасини акл, илм-маърифат билан боглайди ва ижтимоий тараккиётга аклий хамда ахлокий юксаклик оркали эришиш мумкин, деган акидага амал килади. Унинг асарларида ахлоксизлик боткогига ботиб бораётган жамият танкид килинади, шариат ва тарикат намояндаларининг айниб кетганлиги, бойлардан инсоф кутарилганлиги хакидаги фикрлар мардона илгари сурилади. «Мукимийга», «Мингбоши кал Омил хажви», «Олимжон хожи таърифи» каби шеърларида ана шу йуналишни куриш мумкин. Танкидий-бадиий шаклдаги бу йуналиш «Каролар фалсафаси» рисоласида фалсафий-тахлилий шакл касб этади.
«Каролар фалсафаси» асари асосан бир-бирининг зидди булмиш икки муаммо – ижтимоий адолат ва ижтимоий зулм тушунчаларига багишланган. Рисола куп уринларда фалсафий-мажозий талкинлардан иборат. Чунончи, рисола даво-мида, айникса унинг биринчи фаслида, кора ва ок ранглар-нинг мажозий хамда ботиний мохияти узига хос тарзда ифодаланади. Кора мехнати туфайли дунёни яшнатаётган инсонлар калбининг оклиги, ок танаю ок билак кимсалар килаётган ишларнинг коралиги таъкидланади ва улар шу оркали ахлокий мазмун касб этади. Анбар отин шундай деб ёзади: «Ул каро халк офтоб сузанида мехнат килиб, узлари хар канча куйганлари холда, хосилларини хамтовокларига тухфа килурлар. Мисол андокдурки, казон бовужуд корадур, узи утда куйиб каро булгони холда овкат пишуриб одамларни туйдирур. Каролар бордурларки, алар узлари каро булгони холда, маърифат нури сийратларида туладур ва ул нурларни фасохат ва тил дурдоналари воситаси ила оламга ок шуъла сочарлар. Мисол улдурки, каро чарог узи каро ёг, куюндига гирифтор булгони холда, нури илан кулбани равшан килур». Рисоланинг иккинчи фаслида Анбар отин уша даврдаги аёллар ахволини, уларнинг бевосита ва билвосита ижтимоий камситишлар натижасида уз иктидори, истеъдоди, латофатини намоён кила олмасликларини айтиб утади. Улар, хатто, куча-куйларга зарурат юзасидан, масалан, кариндош-уругларини кургани бориш учун чикканларида, эски паранжига ураниб, кампирлар каби букчайиб юрадилар. Чунки, агар кадди-коматини адл тутиб, ёки очилиб-сочилиб юрсалар, уларга эркаклар тажовуз килишлари мумкин. Бундай ахлоксизликнинг илдизи ижтимоий адолатсизликка бориб такалади: камбагаллиги туфайли уйланиш, оила бошлиги булиш хукукидан махрум булган бундай эркаклар шайтон васвасасига тушиб, шахвоний нафсларини тиёлмай коладилар. Лекин тараккийпарвар шоира келажакка катта ишонч билан карайди: бу ижтимоий-ахлокий иллатлар албатта утиб кетади, хурлик, тенглик замонлари келади. Мана, бу хакда Анбар отиннинг узи нима дейди:
«Бир замони булурки, камина муштипар каби олижаноб орзу килгондан зиёда булур... аларни мазлумалар авлоди хатарсиз таваллуд улуб, яхши парвариш топуб, хушруй ва хушхуй, ботамиз ва ватандуст, сергайрату мехмондуст булуб, камолга етур. Ул замонда барча халк сохибжамол булур...
Ул замонда одам ахлоки ул даражага етурки, хуруси мижоз гала хотунлик русумини тарк этар ва хар эр битта хотин ила фарогатвор кун кечиргай...
Ул вакт кизлар илми дунёвий тахсилига муяссар булуб, урфон тахтида карор топиб, эллар ва улуглар сафига дохил булурлар, алар хайрат ва мехнатда эрларга хамфо ва ёвар булуб, обру топиб, хурмат ва икромга сазовор булурлар».
Анбар отин адолатли подшо муаммосига алохида тухталиб, уша давр учун нихоятда оригинал, кутилмаган ва хозирги замонда хам ахамиятини йукотмаган фикрларни билдиради. У, даставвал «Урус келди!» деганда хамма маърифат ахли, энди халкнинг ижтимоий-иктисодий ва маънавий хаёти яхши томонга узгаради деб кутганини, лекин бу ишонч окданмаганини, аксинча, «урус подшох мусулмонларга заррачайинки халоват бермаганини» айтади. Баъзи бир руслар хукмронлигини оклаганларга карши шундай дейди:
«Агар урус шохи дархакикат одил булса, ва анинг хохиши карам халклар хам урус мисоли озод булсун ва барча халойик урус бирла баробар булиб, рузгор кечирсун деса, аморат ва хукмронлик конунларини адл бирла тахрир килсун, хукмронлик конунини дин коидаларидин мустасно вужудга келтирсун, дин ахлини ибодат борасида хомий билиб, давлат ва билимдонликни халк рузгоридин кашф этсун. Халойикдодига, розига кулок берсун».
Хуш, бу мустамлакачилик ва адолатсиз тузумдан кутулишнинг йули борми? Анбар отин унинг икки йулини айтиб утади. Бири – аклни инсон узига вазир килиб, фалсафий мушохада ёрдамида иш куриш оркали бунга эришиш мумкин: «Вактики илм даража килиб, фалсафа равнак топса, бу чигилларим кушода булур. Фалсафа ибораси ила карши ва зид сузларни мукоййяса килгонда бу чигиллар очилур». Иккинчи йул эса уз хак-хукукини химоя этиш максадида амалий харакат килиш, мустамлакачилик зулмига ва адолатсизликка карши бирлашмок, кулда курол билан чикмок. Бу йулни шоира шундай ифодалайди: «... албатта, акду идрок ва жамоатга такя килиб, барча шайх суфийлардан йирок ва барча тарсу вахмдин эмин булиб, золимларга карши мубориза килмок, яккаликдан хазар килмок, бу тадбирлар ила зулмни нобуд этиб, зулматни бартараф килмок зарурдир».
Албатта, Анбар отиннинг барча ахлокий карашларини мутлак тугри деб кабул килиш ножоиз. Чунончи, у суфийлик тарикатларининг хаммасини мохиятан реакцион, деган фикрни илгари суради ва суфийларни мустамлакачи амалдорлар раъйига карайдиган расмий дин пешволари билан чалкаштириб юборади. Лекин, шунга карамасдан, Анбар отиннинг асарлари, айникса, «Каролар фалсафаси» рисоласи хозирги кунда хам ижтимоий-ахлокий ахамиятини йукотган эмас.
Бундан ташкари, Анбар отин шоира ва файласуф олима сифатида хам, шахс сифатида хам кишини хайратга соладиган даражада матонатли, покиза игасон, юксак ахлок эгаси булган. У умрини Туркистон халкпари маънавиятини юксалтиришга багишлади, ногирон булишига карамай, адолат лашкарининг пахлавони булиб курашди.. Бугунги кунда мустакил Узбекистонимизга бу том маънодаги кахрамон аёл орзу килган кунлар келди, Анбар отиннинг олимона ва шоирона башорати амалга ошди.



Download 117 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling