Mavzu: Режа


Download 117 Kb.
bet1/5
Sana10.02.2023
Hajmi117 Kb.
#1187037
  1   2   3   4   5
Bog'liq
jadidchilik harakati


Mavzu:_____________________________________________________________________________________


Режа:



  1. Туркистонда маърифатчилик харакатининг бошланиниши ва хусусиятлари




  1. Жадид мутафаккирларининг ахлокий карашлари




  1. Жадид матбуотида ахлокий тарбия муаммолари

1. Туркистонда маърифатчиликхаракатининг бошланиниши ва хусусиятлари

Маърифатчилик асосан уч соха оркали тезкор тарзда тараккий топиб борди. Булар – маориф (янгича мактаблар очиш, таълим усулини янгилаш), санъат (бадиий адабиёт, театр) ва матбуот. Пировард максад миллатни, бир томондан, илмли-маърифатли килиш булса, иккинчи томондан, унинг ахлокий даражасини юксалтириш ва ана шу икки жихатнинг уйгунлашуви натижасида узлигини, уз кадрини англаган билимли шахсни вояга етказиш эди. Туркистон маърифатчилари томонидан ана шу максадни амалга ошириш йулида катта ишлар килинди.


Туркистон XIX асрнинг иккинчи ярмида Россия томонидан босиб олинди ва мустамлакага айлантирилди. Бу мустамлакачилик мохиятини Туркистон улкаси генерал-губернаторларидан бири А.Н.Куропаткиннинг уз кундаликларидаги кайдлари, биз Туркистон халкдарини ярим аср мобайнида жахон маданияти ва цивилизациясидан четда тутиб турдик, кабилидаги сузлари яккол англатади. Лекин, айни пайтда, рус тараккийпарвар зиёлилари оркали рус ва жахон илм-фани ва маданияти чор маъмурияти тусиклари орасидан Туркистонга сизиб кирар эди. Шу ижобий таъсир аста-секинлик билан мазлум Туркистонда янги Уйгониш даврини бошлаб берди. Махаллий зиёлилар орасида уз халкини озод куришга ва жахоннинг бошка миллатлари билан тенглаша оладиган даражага олиб чикишга интилиш натижасида бу Уйгниш Оврупа маърифатчилигига нисбатан жуда шиддаткор хамда микёсли булди. Шунингдек, Урта асрлар уртага ташлаган маъри-фатпарварлик гоялари учун хам эндиликда амалий шаклларда янгича – маърифатчилик тарзида намоён булиш имконияти яратилди. Зеро, уша гояларни янгиланган шаклларда амалга ошира оладиган фаолиятли зиёлилар вужудга келган эди. Уларни кейинчалик жадидлар деб атай бошладилар.
Туркистон маърифатчилигинингдастлабки боскичларида ахлокий гоялар асосан бадиий ва дидактик шаклларда уз аксини топди. Шу жихатдан узбек ва тожик халкларининг мутафаккири Ахмад Донишнинг (1827–1897) «Наводир ул-вакое» асари диккатга сазовор. Ахмад Дониш уз асарларида Бухоро амирлиги давлат тузумини Россия давлат тузуми билан солиштириб, уни ислох килиш лозимлигини таъкидлайди. Айни пайтда, анъанавий ахлокий тушунчалар билан фикр юритар экан, у адолатни хам подшо-хукмдор шахсига, хам давлат тизимига хос фазилат сифатида олиб карайди. Агар хукмдор адолатли сиёсат юргизса, мамлакат хаётининг хамма сохаси учун адолатни мезон килиб олса, санъатнинг гуллаб-яшнашига йул очиб берса – халк хаёти фаровон булади, фазилатлар кучайиб, иллатлар заифлашади. У, хукмдор донишмандлик фазилатига албатта эга булиши лозим, давлатнинг мохиятини акл белгилайди, деган хулосага келади: окилона бошкарилган мамлакат ахолисигина маърифатли ва юксак ахлок эгалари була олади.
Шунингдек, Ахмад Дониш уз давридаги жохиллик, риёкорлик, порахурлик сингари иллатлар жамиятни таназзулга олиб боришини таъкидлар экан, дин пешволарининг нотугри йулга кириб кетганинй, шайхларнинг ёлгончилигини, уламоларнинг порахурлигини фош килади.
Коракалпок халкининг буюк мумтоз шоири Бердак (1827–1900) шеърларида хам уша давр ахлокий мухити уз аксини топади; у хам дин пешволарининг узлари охиратга ишонмас-ликларини, товламачилик, очкузлик, текинхурлик иллатларига мубтало булганликларини ва бу билан ислом илдизига болта ураётганликларини каттик танкид остига олади.
Буюк узбек мумтоз шоирлари Фуркат (1858-1909), Мукимий (1859-1903), Дилшод (1800-1906) асарларидаги ахлокий муаммолар тараккийпарварлик гоялари билан чамбарчас богланиб кетади. Чунончи, Фуркат «Илм Хосияти», «Гимназия», «Таржимаи хол» каби асарларида маърифатли булиш юксак ахлок эгасига хос хислат эканини, лекин, афсуски, нодонлик охир-окибат турли хулкий нотавонликларга олиб келишини таъкидлайди. Шоир газалларидан бирида алам билан шундай деб ёзади:


Чархи кажрафторнинг бир шевасидин догмен,
Айшни нодон суриб, кулфатни доно тортадур.
Мукимийнинг хажвий асарларида эса уша даврда авж олган фирибгарликлар, амалдорларнинг ноинсофлиги, адолатсизлиги каттиктанкид килинади. Шоирнинг «Вокеаи Виктор», «Вокеаи кур Ашурбой хожи», «Танобчилар», «Туй» сингари асарлари Туркистон халклари оёгидан то-бора тубанликка тортаётгаи иллатларни аёвсиз фош этади. Уша даврдаги бойларнинг нафсдан бошка нарсани бил-масликларини, фахшу маишатга юзтубан кетганликлари-ни, чор атрофда адолатсизлик хукмронлик килаётганини алам билан ёзади.



Download 117 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling