Мавзу. Шахс тўҒрисида умумий тушунча. Шахснинг ҳиссий-иродавий соҳаси
Download 66.56 Kb.
|
Билиш маъруза
Юксак ҳислар
Кишилик жамияти билан ҳайвонот олами ўртасида психологик тафовутлар юксак ҳисларда ўз ифодасини топади. Юксак ҳислар онгли ҳаракатларни бажаришнинг объектив шароитлари, йўналишлари, мазмуни билан уйғунлашган шахс эмоционал ҳолатининг барқарор, мураккаб таркибида пайдо бўлади ва кечади. Кўплаб кечирилаётган эмоцияларда, аффектларда, кайфиятларда яққоллашган умумлашма ҳислар юксак ҳислар деб аталади. Улар ўз таркибига содда тузилган ҳисларни қамраб олади, лекин оддий ҳислар йиғиндисидан иборат эмас, чунки юксак ҳислар мазмуни, сифати, шакли билан алоҳидаликка эга Праксиз ҳислар. Шахснинг амалий ҳаётининг исталган тармоғи, мақсадга мувофиқ онгли фаолияти шахснинг уларга нисбатан муайян муносабатда бўлишнинг муҳим соҳасига айланиб қолади. Ирода - бу кишининг ўз олдига қўйилган мақсадларга эришишда қийинчиликларни енгиб ўтишга қаратилган фаолияти ва хулқ-атворини онгли равишда ташкил килиши ва ўз-ўзини бошқариши демакдир. Ирода - бу шахс фаоллигининг алоҳида шаклидир. Ирода ўзаро боғлик иккита вазифани - ундовчи ва тормозловчи (тўхтатувчи) вазифаларнинг бажарилишини таъминлайди ва уларда ўзини намоён қилади. Ундовчи вазифаси кишининг фаоллиги билан таъминланади. Ироданинг ундовчи вазифаси фаолликнинг ёқимсиз кўринишларини жиловлашда намоён бўлади. Тормозлаш бўлмаганда хулқ-атворни бошқариш бўлмас эди. Кишининг ҳаракатга ундовчи майллари маълум бир йўлга солинган тизимни озиқ-овқатга, кийим-кечакка, иссиқ ва совуқдан сақланиш эҳтиёжидан тортиб то маънавий, эстетик ва интеллектуал ҳис-туйғуларни бошидан кечириш билан боғлик юксак ниятларга бориб тақаладиган мотивлар иерархиясини (поғонасини) ташкил этади. Иродавий ҳаракатни ўз ичига оладиган мотивлар ҳозир ва ўтмишда ўрин олган ташқи таъсирлар натижаси тариқасида, кишининг психик ривожланиши жараёнида унинг ҳаёт ва фаолият ҳодисалари билан фаол муносабати натижасида таркиб топади ва юзага чикади. Иродавий акт структураси. Ирода асосини кишини ҳаракатланишига сабаб бўладиган эҳтиёжлари ташкил этади. Ҳаракатга ундовчи сабаб мотив деб айтилади. Психологияда мотивлаштириш деганда психологик ҳодисаларнинг ўзаро мустаҳкам боғланган, лекин бир-бирига тўла мос келмайдиган нисбатан мустақил учта тури тушунилади. Бу биринчидан, индивиднинг эҳтиёжларини қондириш билан боғлик бўлган фаолиятга ундовчи сифатида намоён бўладиган мотивлардир. Download 66.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling