Мавзу. Шахс тўҒрисида умумий тушунча. Шахснинг ҳиссий-иродавий соҳаси


Download 66.56 Kb.
bet2/9
Sana13.12.2022
Hajmi66.56 Kb.
#999299
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Билиш маъруза

Индивидуаллик деганда инсоннинг шахсий психологик хусусиятларининг бетакрор бирикмаси тушунилади. Индивидуаллик кишининг ўзига хослигини, унинг бошқа одамлардан фарқини акс эттирувчи психологик фазилатлар бирикмасидир. Индивидуаллик таркибига характер, темперамент, психик жараёнлар, ҳолатлар, ҳодисалар, ҳукмрон хусусиятлар йиғиндиси, ирода, фаолият мотивлари, инсон маслаги, дунёқараши, иқтидори, ҳар хил шаклдаги реакциялар, қобилиятлари ва шу кабилар киради. Индивидуаллик индивиднинг бошқалардан фарқлайдиган ижтимоий хусусиятлари ва психикасининг ўзига хослиги ҳамда унинг қайтарилмаслигидир. Зикр этилган психологик хусусиятларнинг бир хилдаги бирикмасини ўзида мужассамлаштирган одам йўқ, инсон шахси ўз индивидуаллиги жиҳатидан бетакрордир.
2. “Эндoпсиxикa” вa “экзoпсиxикa” ҳaқидa тушунчa
Юқорида таъкидлаб ўтилган илмий муаммолардан биринчиси бир шахсни бошқа одамлардан ажратиб турадиган индивидуал тузилишига эга эканлигидир. Ушбу яққол психологик муаммони ҳал қилиш шахснинг мазкур тузилишининг ички шароитларида ифодаланувчи хулқ-атворни олдиндан башорат қилиш имкониятини яратади. Мазкур масаланинг қўйилиши даставвал таълим ва тарбия эҳтиёжларидан, ташкилотчиликка оид фаолият соҳалари ва бошқа эҳтиёжлар замиридан келиб чиқади. Лекин бу масалани илмий асосда ҳал қилиш бошқа муаммони, яъни шахсни тоифаларга ажратиш (типология), унинг энг муҳим, мукаммал тузилишини аниқлаш билан боғлиқдир. Дарҳақиқат, шахс типологияси, шахсни типологик таҳлил қилишнинг энг нозик, ибратли жиҳатларини чеклаб ўтиш, у ҳақида етарли даражада тўла тасаввурга эга бўлишни хоҳласак, унинг энг умумий тасвирини умумлашган тарзда таъкидлаб ўтиш лозим. Шахс тузилиши билан боғлиқ бўлган иккинчи масала эса бундай тузилишнинг бир қанча таркибий қисмларга ажратишни тақозо этади, бинобарин, ушбу бўлакларнинг йиғиндиси яхлит инсон шахсини вужудга келтиради. Жаҳон психологияси фанида психологлар шахсни психологик тузилишининг таркибий қисмларини турли моҳиятига асосланиб туркумларга ажратишни (классификациялашни) тавсия этмоқдалар.
Ҳозирги замон жаҳон психологиясида биологик (табиий) ва ижтимоий (социал) омил (фактор) нинг, воқеликнинг таъсири остида шаклланган инсон шахсида иккита муҳим қисм бўлганлигини тасдиқловчи назария юксак мавқени эгаллаб турибди. Мазкур назарияга биноан “ички психик” (“эндопсихик” - юнонча “эндо” ички деган маънони билдиради) қисмларга ажратилади, деган ғояни илгари суради. Ушбу талқинга кўра “эндопсихика” шахснинг психик тузилишининг ички қисмлари сифатида психик элементлар ва функцияларнинг ўзаро боғлиқлиги акс эттирилади. Унинг негизида инсоннинг нерв-психологик тузилиши билан “эндопсихик” айнан бир нарса деган тушунчани тасдиқлаш ётади, гўёки у одам шахсининг ички механизмини юзага келтиради.
Психик тузилишнинг “экзопсихик” қисми бўлса шахснинг ташқи муҳитига нисбатан муносабатини, шахсга қарама-қарши бўлган барча жиҳатларини, шахслараро ва объектив муносабатини белгилайди. “Эндопсихика” ўз навбатида шахснинг таъсирланиши, хотира, тафаккур, хаёл каби билиш жараёнларининг хусусиятларини, иродавий зўр бериш хислатларини, ихтиёрсиз ҳаракатларни ва шу каби фазилатларни акс эттиради. “Экзопсихика” эса ўз таркибида шахс муносабатларининг тизимини ва унинг қизиқишлари, майллари, идеаллари, маслаги, устунлик қилувчи, ҳукмрон ҳиссиётларини, эгаллаган билимларни, тажрибаларни ва шу сингариларни қамраб олади. Табиий омилга (асосга) эга бўлган “эндопсихика” биологик шарт-шароитларга боғлиқдир, аксинча, “экзопсихика” ижтимоий воқеликлар таъсири остида юзага келади, таркиб топади ва такомиллашиб боради. Таъкидлаб ўтилган фикрларни тасдиқлаш мақсадида улар ўтказган тажрибаларига мурожаат қиламиз. Қўш омиллик назария тадқиқотчилари тажрибаларида 80-130 см баландликдаги одамларнинг шахс хислатларини таркиб топтириш ўрганилган. Бунинг натижасида улар шахснинг тузилишида кўп хислатлари ўхшашлиги топилган. Бундай одамларнинг бўйи паст (пакана) бўлишларидан ташқари, уларнинг тузилишида ҳеч қандай нуқсон ва камчилик йўқ эканлиги аниқланган. Бундай тоифага кирувчи кишиларда болаларга хос кулгини, ҳеч бир танқидсиз оптимизмни, ўта соддаликни, муайян даражада ҳиссий (эмоционал) зўриқишни талаб қиладиган вазиятга нисбатан чидамлиликни, уят ҳиссининг камроқ эканлигини учратиш мумкиндир. Шахснинг хислатларига на “эндопсихика”, на “экзопсихика” қисмларини киритиш мумкин эмас. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, теварак-атрофдагиларнинг митти одамларга бўйдор кишиларга қараганда бошқа муносабати, уларнинг писанд қилмаслиги, камситилиши, улар ҳам барча каби нарсаларни ҳис қилиш, орзу қилиш, ажабланиш, ҳайрон қолиш сабабли уларда шахснинг ўзига хос тузилиши вужудга келади. Бундай яққол воқелик уларнинг руҳий эзилишини, баъзан бошқаларга, ҳатто ўзларига нисбатан тажавузкорона йўл тутишларини ниқоблайди. Мабодо биз митти одамлар (лилипутлар) ўзлари билан баб-баровар бўйли кишилар муҳитида яшайди деб тасаввур қилсак, у ҳолда уларда ҳам теварак-атрофдаги бошқа одамлардаги каби мутлақо бошқача шахсий фазилатлар, хусусиятлар, хислатлар, сифатлар мужассамлашиши мумкин бўлар эди.

Download 66.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling