Мавзу. Шахс тўҒрисида умумий тушунча. Шахснинг ҳиссий-иродавий соҳаси
Download 66.56 Kb.
|
Билиш маъруза
Ирода тўғрисида тушунча.
Шахснинг иродавий фаолияти ўз олдига қўйган англанган мақсадларни бажаришдан, амалга оширишдан иборат содда шаклдаги ҳаракатларнинг мажмуасидан иборат эмас. Зўр беришни тақозо этмайдиган иш ҳаракати (масалан, шкафдан чойнак олиш, сочиқни қозиққа илиш ва ҳоказолар) билан иродавий фаолият таркиблари ўртасида кескин тафовут мавжуд. Иродавий фаолият ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, унинг моҳияти шундан иборатки, бунда шахс ўз олдига қўйган ва унга муҳим аҳамият касб этувчи мақсадларига ўзи учун камроқ қийматга молик хатти-ҳаракат мотивларини бўйсундиради. Устивор (етакчи) мотивлар қўшимча кўмакчи мотивларни муайян йўналишга сафарбар қилиб, умумий мақсадга хизмат қилдиради. Шахс фаоллигининг ҳар хил кўришлари мавжуд бўлиб, улар функционал томондан бир-биридан фарқланади, лекин ирода инсон фаоллигининг алоҳида ўзига хос шаклидан иборатлиги ажралиб туради. Ирода инсоннинг ўз хатти-ҳаракатларини (хулқ-атворини) ўзи бошқаришини, у ёки бу хусусиятли интилиш ва истакларини тормозлашни талаб қилади, бинобарин, у англанилган турлича ҳаракатлар тизими мужассам бўлишини назарда тутади. Иродавий фаолият моҳияти шунда кўзга ташланадики, бунда шахс ўзини ўзи бошқаради, ўзини қўлга олади, ўзининг хусусий ихтиёрсиз импульсив томонларини назорат этади, ҳатто зарурат туғилса, у ҳолда уларни тамоман йўқотади ҳам. Ирода пайдо бўлишининг бош омили-инсон томонидан фаолиятнинг турли таркибларининг иродавий ҳаракатларни тизимли тарзда татбиқ этилиши бундай иш-ҳаракатларда онг билан мужассамлашувчи шахснинг фаоллигидир. Иродавий фаолият шахс томонидан кенг қўламда англанилган ва руҳий жараёнларни амалга ошириш хусусияти бўйича иродавий зўр беришни талаб қиладиган ақлий амалларни тақозо этади. Бундай ақлий амаллар фавқулоддаги вазиятни баҳолаш, келгусида амалга оширишга мўлжалланган ҳаракатлар учун воситалар ва операциялар танлаш, мақсад кўзлаш ва унга эришишнинг усулларини саралаш, уларни татбиқ этиш учун муайян қарор қабул қилиш кабилар бўлиб ҳисобланади. Ушбу амалларнинг барчаси иродавий фаолиятнинг операционал томони деб баҳоланади. Ирода – одамнинг ўз устидан, ўз ҳис-туйғулари, ўй-фикрлари, хатти-ҳаракатлари устидан ҳукмронлик қилишидир, бошқача айтганда, ирода – инсоннинг ўз хулқ-атворини онгли равишда бошқара олиши, ҳар қандай қийинчиликларга қарамай, ўз олдига қўйган мақсадига эриша олиш қобилиятидир. Шахснинг ички тўсиқларни бартараф қила билиши унинг ташқи тўсиқларни ҳам муваффақиятли енгишига имконият яратади. Масалан, хизматчи югуриш мусобақаларида қатнашиб, маълум масофага югуриши, йўлда учрайдиган сув ёки бошқа ғовлардан ўтиши, ёмон аҳволдаги йўлакдан югуриши лозим. Қийинчиликларни муваффақиятли енгиб, хизматчи мазкур қийинчиликларни бартараф этиш учун зарурий иродавий сифатларни ўзида мужассамлаштиришга муваффақ бўлади. Шу боис иродавий ҳаракатлар – шахснинг кўзлаган мақсадига эришиш учун ҳам ички, ҳам ташқи тўсиқларни енгиши билан узвий боғлиқ онгли хатти-ҳаракатлардир. Инсоннинг иродавий ҳаракатлари ва бундай ҳаракатларга қобиллиги меҳнат ҳамда ижтимоий фаолиятда, таълим жараёнида юзага келган. Ижтимоий турмуш шароитлари, тобора ўсиб борувчи турли хусусиятли эҳтиёжлар одамлардан бу эҳтиёжларни қондириш мақсадида борлиқни ўрганиш, ўзлаштириш ва уни қайта қуришга йўналтирилган хатти-ҳаракатларни тақозо этган. Ҳамкорликдаги жамоавий меҳнатда одамда нерв системаси, хусусан унинг юксак қисми – бош мия ривожланиб, такомиллашиб боради, шу боис шахснинг психик ҳаёти миянинг маҳсули ёки хоссасидир, шунинг учун мия фаолиятининг бузилиши туфайли психикада ҳам ўзгаришлар юзага келади. Бош мия пўстлоғидаги барча бўлинмаларнинг ўзаро мутаносиб ишлаши шахснинг меъёрдаги руҳий фаолиятини таъминлаб туради. Download 66.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling