Mavzu: Shariat tomonidan o’rnatilgan soliq masalasi va turlari. Oriental universiteti Iqtisodiyot yo’nalishi


Хулафойи рошидийн (Тўрт рошид халифалар) давридаги молиявий манбалар


Download 1.94 Mb.
bet2/4
Sana09.06.2023
Hajmi1.94 Mb.
#1474961
1   2   3   4
Bog'liq
Asqarova munira islom moliyasi

Хулафойи рошидийн (Тўрт рошид халифалар) давридаги молиявий манбалар:

  • Ҳазрат Абу Бакр розияллоҳу анҳу даврида ҳам Набий алайҳиссалом давридаги молиявий манбаларда ўзгариш бўлмаган. Фақат закотни инкор қилиб, диндан қайтган бир неча тоифалар чиққан бўлиб, Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг оқилона тадбирлари орқали бу муаммо қисқа вақт ичида ҳал қилинган.
  • Исломнинг аввалида, мусулмонлар оёққа туриб, дастлабки давлатчилик тизими шакллана бошлаган вақтда ҳукумат ишларини юритиш, уларни молиялаштириш мақсадида солиқлар каби ўзига хос йиғимлар жорий этилган. Бугун улар ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.

1. Жизя.

  • Мусулмонлар закот бергани каби Ислом давлати ҳудудида истиқомат қиладиган зиммийлар (мусулмон бўлмаган аҳоли)дан жизя солиғи олинган. Чунки зиммийлар ҳам давлат томонидан тақдим этиладиган умумий имкониятлардан фойдаланиши мумкин бўлган ва уларнинг жонлари ва моллари омонда бўлиши таъминланган. Лекин улардан закот олиш мумкин эмас, чунки закот фақат мусулмонлар учун фарз бўлган ибодат ҳисобланади.
  • Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
  • “Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирмайдиганларга, Аллоҳ ва унинг Расули ҳаром қилган нарсаларни ҳаром деб билмайдиган ва ҳақ динга юрмайдиган китоб берилганларга қарши, то улар бўйинсунган ҳолларида ўз қўллари билан “жизя” бермагунича жанг қилинг” (“Тавба” сураси, 29-оят).

2. Харож.

  • Харож солиғи ғайридинлар истиқомат қиладиган ерлардан олинадиган солиқ тури бўлган. Харож биринчи марта Ҳазрати Умар розияллоҳу даврларида, мусулмонлар Ироқ ҳудудини фатҳ этганларида жорий этилган. Қодисия жангида қўмондонлик қилган Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу Амирул мўминийн Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга Савадул Ироқ (Дажла ва Фурот дарёлари оралиғидаги суғориладиган ерлар) мусулмолар ихтиёрига ўтгани хушхабарини билдириш учун мактуб жўнатади. Бундан олдин Ироқ ҳудудидаги бу ерлар икки империя Форс ва Рум ўртасида талаш бўлган. Чунки бу ерлар ўша вақтда дунёдаги энг унумдор ерлар, дея эътироф этиларди. Аллоҳ таолонинг мусулмонларга берган ғалабасидан кейин Саъд Ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу урушда қўлга киритилган ўлжаларни тақсимлашда Ироқ ерларига тегмай турдилар. Бу ҳақида халифанинг фикрини билиш учун мактуб юборгач, Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу кибор саҳобалар билан машварат ўтказдилар. Узоқ вақт давом этган мунозаралардан сўнг Ҳазрати Умар ва мажлис аҳли ерларни ўз эгалари қўлида қолдиришга ва улардан харож солиғи ва жизя олишга иттифоқ қилдилар.

Download 1.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling