Мавзу: синтаксис ща=ида умумий маълумот
Download 332.66 Kb.
|
1403260862 44212
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сўз тизмаси.
Синтактик алоқа. Мустақил сўзларнинг нутқ жараёнидаги эркин боғланиши синтактик алоқа дейилади: Сувлар тиниқ, тоза ҳаво. Синтактик бирликлар бир неча аъзоли бўлади. Фақат гап бир аъзоли бўлиши мумкин. Нутқда сўзларнинг бир-бири билан боғланиши ҳар бир тилнинг ЛСҚлари, лексемаларнинг бирикиш имкониятлари асосида содир бўлади.
Сўзларнинг синтактик муносабатга киришуви натижасида ҳосил бўлган синтактик қурилма сўз қўшилмаси дейилади. Бу сўзларнинг бир-бирига эргашиши (аълочи ўқувчи) ёки тенглашиши (олма ва анор) шаклларида бўлиши мумкин. Аълочи ўқувчи бирикмасида бир сўз маъновий қобилиятини намоён қилиш учун бошқасига эҳтиёж сезади. Аниқроғи, (ўқувчи) узви изоҳланишга муҳтож. Шу боисдан (аълочи) сўзи унга эргашиб, изоҳлаб келади. Бу тобеланиш алоқасидир. Тобеланиш алоқаси натижасида сўз бирикмаси ва гаплар ҳосил бўлади: тиниқ сув, Салим ўқиди. Ўзбек тилида кейин келиб, маъноси изоҳланаётган сўз ҳоким (бош) сўз, ҳоким сўзга эргашиш йўли билан боғланиб, унинг маъносини изоҳлайдиган сўз тобе (эргаш сўз) дейилади. (Тиниқ сув), (Салим ўқиди) бирикувларида (тиниқ) ва (Салим) сўзлари тобе, (сув) ва (ўқиди) сўзлари ҳоким аъзолардир. Нутқда сўзларнинг барчаси ҳам тобе алоқада боғланавермайди. Сўзлар (олма ва анор), (нок ва анжир), (ўқиди ва ёзди) шаклида бири иккинчисига бўйсунмай, тенг ҳолда ҳам боғланиши мумкин. Бу сўз қўшилмалари аъзолари тенг ҳуқуқли бўлиб, бири иккинчисининг маъносини изоҳламайди. Демак, сўзлар орасидаги алоқа икки хилдир: тенглашиш ва тобеланиш. Улар эса уч хил ҳосилани беради: сўз бирикмаси, сўз тизмаси ва гап. Тенглашиш алоқаси асосида сўз тизмаси ҳосил бўлса, тобеланиш алоқаси асосида сўз бирикмаси ва гап шаклланади. Сўз тизмаси. Сўз тизмаси (олма ва анор) тенг ҳуқуқли аъзолардан ташкил топади. Улар орасида тобелик бўлмайди. Шунга мувофиқ, сўзлар орасида бир-бирини изоҳлаш, тўлдириш ҳодисаси ҳам бўлмайди. Сўз тизмаси ташкил этувчиларининг ўрнини алмаштириш ҳам мумкин: анор ва олма. Бу уларнинг синтактик мавқеи ва маъносига путур етказмайди. Сўз тизмасидаги аъзолар биргаликда бошқа сўзга тобеланиб, уни аниқлаши (оқ ва сариқ гуллар) ёки бошқа сўз томонидан изоҳланиб, биргаликда ҳоким узв бўлиб келиши мумкин (ширин олма ва анор). Шунингдек, сўз тизмасидаги ҳар бир узв ўзига хос тобе узвларга ҳам эга бўлиши мумкин (ўқиётган бола ва ёзаётган қиз). Уни чизмада қуйидагича бериш мумкин: бола ва қиз ўқиётган ёзаётган Сўз тизмаси аъзолари тенг боғловчилар ёрдамида ёки боғловчи воситаларсиз, фақат оҳанг ёрдамида боғланиши мумкин: бола, қиз каби. Сўз тизмаси аъзолари, асосан, бир сўз туркумига мансуб лексемалар воқеланишлари бўлади: олма (от) ва анор (от). Баъзан улар турли туркумлардан ҳам бўлади: Салим (от) ва мен (олмош). Download 332.66 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling