Мавзу: синтаксис ща=ида умумий маълумот


Синтактик алоқани таъминловчи воситалар


Download 332.66 Kb.
bet15/16
Sana22.06.2023
Hajmi332.66 Kb.
#1647048
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
1403260862 44212

Синтактик алоқани таъминловчи воситалар. Эркин бирикмаларда сўзлар бир-бири билан ҳар хил боғланади: бу боғланишларда синтактик алоқа турли воситалар асосида амалга ошади: аълочи ўқувчи, ўқитувчини табрикламоқ, пахтани машина билан термоқ, китобнинг варағи ва ҳ. каби.
Сўзларнинг турли воситалар ёрдамида боғланиши уларнинг қайси луғавий-грамматик тип (сўз туркуми) га киришига, луғавий-грамматик хусусиятларига боғлиқ. Зеро, айрим луғавий-грамматик тип сўзлар, асосан, тобе аъзо вазифасида келиш учун ихтисослашган (масалан, сон, равиш, сифат): беш ўқувчи, тез гапириш, аълочи бола каби. Шунинг учун улар сўз бирикмасида тобе аъзо мавқеида келиш учун маълум бир грамматик кўрсаткични талаб қилмайди. Айрим сўз туркумлари (масалан, от, феъл), асосан, ҳоким мавқе эгаллашга хосланган: иссиқ нон, китобни келтирмоқ. Шу боисдан улар тобе аъзо сифатида нутқда иштирок этиши учун ўзига хос грамматик шакл касб этади: пахтани термоқ, терилган пахта.
Синтактик алоқаларни ифодаловчи воситалар синтактик шакл ҳосил қилувчи қўшимчалар, ёрдамчи сўзлар, сўз тартиби ва оҳанглардир.
Алоқа-муносабат (синтактик ) шакллари. Булар синтактик шакл ҳосил қилувчи воситалар - келишик, эгалик, кесимлик шаклларидир. Алоқа-муносабат шакллари сўзларни эркин бириктиришнинг энг фаол воситаларидан ҳисобланади. Мен қишлоққа бордим гапида -га шакли қишлоқ сўзини бормоқ феъли билан, -дим кесимлик шаклидаги кўрсаткичи мен сўзини бормоқ феълига тобелаш вазифасини ўтамоқда.
Эгалик қўшимчалари мустақил сўзларнинг ҳоким мавқеда келишини ифодалаб, унинг тобе сўзга муносабатини кўрсатади (сизнинг уйингиз). Шунингдек, боғлаш билан биргаликда, ҳоким ва тобе сўзнинг шахс ва сонда мослашишини ҳам таъминлайди.
Келишик мустақил сўзларнинг барчаси учун тобеликни таъминловчи формал кўрсаткичдир. Масалан, бош келишик эгани, тушум келишиги тўлдирувчини, қаратқич келишиги аниқловчини ҳоким бўлакка тобелайди.
Шахс-сон қўшимчалари, кесимликнинг бошқа шакллари билан биргаликда, ўзи ҳосил қилаётган ҳоким бўлакни тобе бўлак -эгага боғлайди.

Download 332.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling