Мавзу: Спортчи ыспиринлар тафаккурининг диагностикаси ва динамикаси


Download 467.5 Kb.
bet11/13
Sana18.06.2023
Hajmi467.5 Kb.
#1593803
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
nodira

Т А В С И Я Л А Р
—Тренер спортчиларнинг психологик тайёргарлигига алоҳида эътибор қаратиши лолзим ва турли психологик методикалардан фойдаланиб спортчилардаги салбий ҳолатларни бартараф этиши лозим.
—Тренер спортчиларнинг индивидуал хусусиятларини, оила шароитини, жамиятдаги ўрни ҳақида маълумотга эга бўлиши лозим.
—Агар тренер спортчиларни психологик тайёрлашда етарли тажрибага эга бўлмаса, гуруҳга профессионал психологни таклиф этиши лозим.
Ўқишни амалиёт билан қўшиб олиб борилишини таъминлаш учун:
—Болаларни айрим ҳаракатли машқларни бажариш масаласини ҳал этиш усулларига ўргатиш билан чекланиб қолмай, балки уларни бундай муаммоларнинг ва тактик ҳаракат фаолиятининг бутун бир гуруҳини ҳал этиш усулларига ҳамда уларни амалга оширишнинг кенг миқёсда умумлаштирилган кўникмаларига ўргатиш зарур;
—Ўқитишни амалий фаолият учун зарур бўлган ҳаракатлар билан таништиришдан бошлаш;
—Ҳаракатли машқларни маълум мақсадга йўналтирилган, умумлаштирилган фаолият соҳасидаги амалий натижаларига эришишга қаратилган мазмунини бузмасдан ўрганиш;
—Ҳаракатли машқларни бажариб ўрганилган фаолиятни такомиллаштириб бориш лозим. Агар, ҳаракат мусобақа тарзидаги машқлардан иборат бўлса, у ҳолда бундай машқларни мусобақа шароитида такомиллаштирган маъқул;
—Ўзлаштириб олинган ҳаракатли машқларга шу машқлар ёрдамида амалга ошириладиган фаолиятнинг сифатига қараб баҳо бериш керак;
—Муаммоли масалалар ечишни таклиф қилиш;
—Индивидуал топшириқлар бериш;
—Муаммоларни ечишда мақсадли режа асосида ишлашга ўргатиш;
—Назарий билимларни амалиётга қўллашга ўргатиш;
—Дарс жараёнида кўпроқ ижодий вазифаларни бериш;
—Дарсларни ташкил этишда асосий диққат-эътиборни дарсларнинг мазмуни ва жозибадорлигига, уларнинг бажарилишига қаратиш лозим;
—Дарс жараёнида талабаларга саволларни тўғри ташкил қилиш ва алоҳида эътибор бериш лозим;
—Оилавий муносабатлар жараёнида фикрларини тўлиқ баён этишга ўргатиш;
—Мавжуд билимларни бошқаларга етказиб беришга ўргатиш керак.



Download 467.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling