Мавзу: статистика фанининг предмети ва услуби


Download 315 Kb.
bet10/11
Sana08.02.2023
Hajmi315 Kb.
#1178542
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Статистика 2 мавзу (1)

СТАТИСТИКА УСЛУБИЯТИ

  • Статистика услубияти - бу оммавий ҳодиса ва жараёнларни ўрганишда, унда намоён бўладиган қонуниятларни ойдинлаштиришда ишлатиладиган ўзига хос услуб, яъни статистика фани ва амалиётида қўлланадиган йўллар, усуллар, воситалар мажмуаси.

Кенг ва тўла маънода статистик тадқиқот иккита босқичдан ташкил топади:

  • Кенг ва тўла маънода статистик тадқиқот иккита босқичдан ташкил топади:
  • Тасвирий статистика босқичи
  • Аналитик статистика босқичи.
  • Биринчи босқичда қуйидаги асосий мақсад ва вазифалар кўзланади: ўрганилаётган объектларни спецификациялаш, улар ҳақида маълумотлар тўплаш ва қайта ишлаш, оммавий ҳодиса ва жараёнларнинг миқдорий меъёрларини тавсифловчи кўрсаткичларни ҳисоблаш, уларни кўркам ва ихчам шаклда ва зарур холларда сўз билан тавсифлаш.
  • Иккинчи босқичда эса кўрсаткичларни статистик тахлил қилиш, улар орасидаги сабаб-оқибат боғланишларни аниқлаш ва баҳолаш, ўрганилаётган объектлар тақсимотларидаги қонуниятларни ойдинлаштириш, илмий гипотезаларни ишончлилик жиҳатдан баҳолаш ва статистик хулосаларни чиқариш ва ҳоказолар асосий мақсад ва вазифалар ҳисобланади.

МАМЛАКАТИМИЗНИНГ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ ШАРОИТИДА ВА ХЎЖАЛИК МЕХАНИЗМИДА ТУБ ЎЗГАРИШЛАРНИНГ СОДИР БЎЛИШИ БИЛАН СТАТИСТИКА ОЛДИДА ҚУЙИДАГИ ВАЗИФАЛАР ТУРАДИ:

  • статистик ахборотларни такомиллаштириш ва иқтисодий таҳлил қилишни янада чуқурлаштириш, статистиканинг аналитик функциясини янада ошириш;
  • иқтисодиёт тармоқларидаги барча ҳисоботларни тартибга тушириш ва уларнинг аниқлигини таъминлаш; барча статистик ҳисоботлардан режа кўрсаткичларни олиб ташлаш, фақат ҳақиқий бажарилган кўрсаткичларни қолдириш, шу билан ундаги ортиқча кўрсаткичларни кескин камайтириб, корхона устидан кераксиз назоратларга чек қўйишга эришиш;
  • хўжалик юритишнинг турли шаклларини (ижара, пудрат, кооператив, АЖ, хусусий), мулкчиликнинг кўп қирралилигини ифодаловчи кўрсаткичлар тизимини ишлаб чиқиш;

истеъмол бозорида, ишлаб чиқариш воситалари ва қимматли қоғозлар бозоридаги мутаносибликни, баҳо ҳаракати ҳамда инфляция жараёнини тавсифловчи кўрсаткичларни ишлаб чиқиш;

  • истеъмол бозорида, ишлаб чиқариш воситалари ва қимматли қоғозлар бозоридаги мутаносибликни, баҳо ҳаракати ҳамда инфляция жараёнини тавсифловчи кўрсаткичларни ишлаб чиқиш;
  • такрор ишлаб чиқаришнинг молиявий қирралигини, банклар фаолиятини ва давлат бюджети ҳолатини, корхоналар ва аҳоли даромадлари ва бу даромадларини тавсифловчи кўрсаткичларни ишлаб чиқиш;
  • бозор муносабатлари шароитида корхоналарнинг иш самарадорлигини, юқори меҳнат унумдорлиги ва аҳоли эҳтиёжининг тўлароқ қондирилишини ифодаловчи кўрсаткичларни ишлаб чиқиш;
  • республикалар ўртасидаги иқтисодий муносабатлар ва минтақалараро хўжалик алоқаларини тавсифловчи кўрсаткичларни ишлаб чиқиш;
  • республикаларнинг чет эл давлатлари билан бўлган муносабатларини, уларда корхоналарнинг қатнашиш даражасини ифодаловчи кўрсаткичларни ишлаб чиқиш ва ҳоказолар.

Download 315 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling