Мавзу: статистика фанининг предмети ва услуби


Download 315 Kb.
bet8/11
Sana08.02.2023
Hajmi315 Kb.
#1178542
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Статистика 2 мавзу (1)

СТАТИСТИКА ПРЕДМЕТИ

  • Статистика предмети деганда статистика ўрганадиган объект, унинг жиҳатлари ва ривожланиш қонуниятлари, статистик фикрлаш, тушунтириш мазмунини ташкил этувчи воқеалар, уларнинг моҳиятидан келиб чиқадиган сабаб-оқибат боғланишлар, статистика фанининг мазмунини ёритиб берадиган билимлар доираси назарда тутилади. Бу масалага статистика қўлланиш соҳалари ҳам алоқадордир.

СТАТИСТИКА ЎРГАНИШ ОБЪЕКТИ - БУ ОММАВИЙ ҲОДИСА ВА ЖАРАЁНЛАРДИР.

  • СТАТИСТИКА ЎРГАНИШ ОБЪЕКТИ - БУ ОММАВИЙ ҲОДИСА ВА ЖАРАЁНЛАРДИР.
  • Оммавий ҳодисанинг умумий таърифи: бирор объектлар тўпламида ёки мураккаб объект элементлари мажмуасида юзага чиққан воқеа мажмуи.
  • Статистика предмети - оммавий ҳодиса ва жараёнларнинг миқдорий - сифат аниқлигини ўрганиб, уларда намоён бўладиган қонуниятларни миқдорий нисбатларда ифодалашдан иборат.

ОММАВИЙ – ИЖТИМОИЙ ҲОДИСАЛАР ДЕЙИЛГАНДА ҚУЙИДАГИЛАР ТУШУНИЛАДИ:

  • биринчидан, иқтисодий ҳодисалар тушунилади. Энг аввало бу ерда моддий неҳмат ишлаб чиқариш кўзда тутилади. Статистика иқтисодий ҳодисалар миқдорини, ижтимоий тараққиёт негизи – иқтисодий қонун ва қонуниятларни аниқ вақт ҳамда жой шароитида қандай миқдорий ғиш ва нисбатларда юзага чиқаётганлигини ўрганади. Бу ўринда у ишлаб чиқаришни унинг икки томони – ишлаб чиқарувчи кучлар ва ишлаб чиқариш муносабатларининг бир бутунлигида олиб текширади.

иккинчидан, маданий ва таълим тарбия соҳасидаги ҳодисалар тушунилади. Статистика уларни ҳам миқдор жиҳатдан ўрганади. Жумладан, у маданий – маҳрифий муносабатларнинг, ўқув юртларнинг, мактаб, кутубхона ва ҳоказоларнинг ривожланишини ўрганади.

  • иккинчидан, маданий ва таълим тарбия соҳасидаги ҳодисалар тушунилади. Статистика уларни ҳам миқдор жиҳатдан ўрганади. Жумладан, у маданий – маҳрифий муносабатларнинг, ўқув юртларнинг, мактаб, кутубхона ва ҳоказоларнинг ривожланишини ўрганади.
  • учинчидан, сиёсий ва мафкуравий ҳодисалар тушунилади. Барча бўлиб ўтган ва бўлаётган қурултойлар, пленумлар, сессиялар, сайловлар, уларнинг қатнашчиларининг сони, овозларнинг тақсимланиши, иш ташлашлар, намойишлар кабилар ана шундай ҳодисалар туркумига киради.
  • тўртинчидан, табиий ҳодисалар тушунилади. Табиий офатлар, яъни зилзила, сув тошқини, ёнғин, портлаш каби ҳодисалар статистика фанининг ўрганиш обҳекти ҳисобланади.

Download 315 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling