Мавзу: статистика фанининг предмети ва услуби
Download 315 Kb.
|
Статистика 2 мавзу (1)
Бундан ташқари, ер куррасида об-ҳаво тақсимоти, ҳарорат ва ёғингарчилик, шамол йўналиши ва тезлигини таърифлайдиган матеорология ахборотлари, турли кўргазмалар ва конкурслар натижалари ҳақидаги маълумотлар, масалан, гўзаллар конкурси ва унда иштирок этувчилар сони, ғолиб гўзаллар ҳақидаги батафсил маълумотлар ҳам бу ерда назарда тутилади. Статистик маълумотлар ҳажми ниҳоятда катталашиб, ижтимоий ҳаёт ва атроф-муҳитнинг барча томонларини қамраб ола бошлагандан буён, бу вазиятни эътироф қилиш учун статистика атамасини умумлашган мазмунда қўллаш ва грамматик жиҳатдан бирлик сонда уни ифодалаш одат бўлиб қолди. Гарчи фактлар гунг бўлса ҳам, уларни тушуниш керак, талқин эта билиш лозим. Статистикага ана шундай йўсинда ёндашиш натижасида бу сўзнинг маъноси бойиди, у мазмунан янги жиҳатга эга бўлди.
Статистика деганда маълумотлар тўплаш жараёни ҳам уларни қайта ишлаб, холисона ва аниқ талқин этиш қоидалари ҳам тушунилади. Ана шу мазмунда статистика - ҳам фан, ҳам фаолият соҳаси, ҳам касб туридир. У уюштирилган билим тармоғи ҳам, мақсадларни амалга ошириш учун кучли қурол ҳам, касбкорлик фаолияти соҳаси ҳам ҳисобланади. Кўзга кўринган иқтисодчи олим Э.Кейн шоҳидлик қилишича, маъмурий муассасаларда ишларни таснифлашга оид америка маълумотномасида статистика қуйидагича таърифланади: “Статистика фактларни хулосалар ясаш учун асос сифатида тўплаш, таснифлаш ва миқдорий баҳолаш ҳақидаги фандир” Шу жиҳатдан у тасвирий статистика номи билан ҳам юритилади.
Download 315 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling