ДАВЛАТ СТАТИСТИКАСИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ҚУЙИДАГИЛАРДАН ИБОРАТ: - ижтимоий-иқтисодий ҳодисалар ва жараёнлар ҳамда уларнинг натижалари тўғрисидаги статистика маълумотларини йиғиш, қайта ишлаш, тўплаш, сақлаш, умумлаштириш, таҳлил этиш ва эълон қилиш;
- халқаро стандартларга мос келувчи ягона статистика услубиятини таъминлаш;
- давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, юридик шахслар, давлат муассасалари ва халқаро ташкилотларни, шунингдек жамоатчиликни белгиланган тартибда статистика маълумотлари билан таъминлаш;
- статистика ишларини ташкил этиш учун зарур бўлган иқтисодий-статистика таснифлагичлар тизимини ҳамда Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрини юритиш.
ДАВЛАТ СТАТИСТИКАСИНИНГ АСОСИЙ ПРИНЦИПЛАРИ ҚУЙИДАГИЛАРДАН ИБОРАТ: - ишончлилик, холислик, беғаразлик;
- долзарблик, қиёсийлик ва барқарорлик;
- қулайлик, очиқ-ойдинлик ва ошкоралик;
- статистика ҳисоботини йиғиш, қайта ишлаш ва умумлаштириш тартибига ҳар қандай аралашишни истисно этувчи статистика ишларини ташкил этиш тизимини яратиш.
- Давлат статистикаси ваколатли органи ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги, туманлар ва шаҳарлардаги органлари давлат статистикаси органлари ҳисобланади.
УЙГА ВАЗИФА: - 10 та Ўзбекистон Республикасига оид статистик кўрсаткичларини ёзиб келинг?
- Яшаётган ҳудудингизни статистик тавсифлаб беринг?
- Статистика атамаси қандай келиб чиққан ва илк бор нимани англатган?
- Статистика сўзи ҳозир нималарни билдиради?
- Статистика предметли фанми?
- Статистика услубми?
- Статистика универсал фанми?
- Оммавий ҳодиса ва жараён нима ва улар қандай хусусиятларга эга?
- Ўзбекистонда ягона самолётсозлик корхонаси бор. Бу оммавий ҳодисами? Тушунтириб беринг.
- Талабалар статистика дарсларига ёмон қатнашдилар. Имтиҳон қандай якунланади? Ўз фикрингизни статистик тафаккур жиҳатдан изоҳлаб беринг.
- Фарғона вилоятидаги билган статистик кўрсаткичларини айтиб беринг?
- Институт фаолиятига оид статистик маълумотларни беринг?
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН - ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН
- РАҲМАТ!!!
Do'stlaringiz bilan baham: |