Демак, тасвирий статистика деганда ахборотлар тўплаш, таснифлаш, умумлаштириш ва талқин этиш йўллари назарда тутилади. Унинг диққат марказида маълумотларни тўплаш ва қайта ишлаш туради. Тасвирий статистика маълумотларни самарали тўплаш, тартибга солиш ва умумлаштирилган статистик ахборотлар олиш усулларини ишлаб чиқиш ва амалда қўллаш билан шуғулланади. Бу ишда ЭҲМ дан фойдаланиш муҳим масала ҳисобланади. Шунинг учун иқтисодчи мутахасислар, статистиклар ЭҲМ ёрдамида ахборотлар тўплаш, ишлаш, қайта ишлаш ва сақлаш қоидаларини, айниқса янги ахборот технологияларини чуқур билишлари. - Демак, тасвирий статистика деганда ахборотлар тўплаш, таснифлаш, умумлаштириш ва талқин этиш йўллари назарда тутилади. Унинг диққат марказида маълумотларни тўплаш ва қайта ишлаш туради. Тасвирий статистика маълумотларни самарали тўплаш, тартибга солиш ва умумлаштирилган статистик ахборотлар олиш усулларини ишлаб чиқиш ва амалда қўллаш билан шуғулланади. Бу ишда ЭҲМ дан фойдаланиш муҳим масала ҳисобланади. Шунинг учун иқтисодчи мутахасислар, статистиклар ЭҲМ ёрдамида ахборотлар тўплаш, ишлаш, қайта ишлаш ва сақлаш қоидаларини, айниқса янги ахборот технологияларини чуқур билишлари.
ШУНДАЙ ҚИЛИБ, СТАТИСТИКА АТАМАСИ КЎП ҚИРРАЛИ ТУШУНЧА БЎЛИБ, ҲОЗИРГИ КУНДА У ҚУЙИДАГИ МАЗМУНЛАРДА ИШЛАТИЛАДИ: - статистика деганда турмушимизнинг турли томонлари - иқтисодий, маданий, сиёсий, маънавий, социал-психологик, ижтимоий-демографик ва ҳоказо ҳодисалар ҳамда атроф-муҳит ҳолати ҳақидаги маълумотлар мажмуаси тушунилади. Бундай мазмунда бу сўз кўпроқ даврий матбуот саҳифаларида ва ахборот воситаларида ишлатилади;
- маълумотларни тўплаш ва қайта ишлаш жараёни ҳам статистика деб юритилади;
- статистик кўрсаткичларни ҳисоблайдиган ва сақлайдиган, ахборот хизматларини кўрсатадиган махсус ташкилотлар назарда тутилганда ҳам статистика сўзи фойдаланилади. Масалан, газета сахифаларида “статистика берган маълумотларга кўра” деган ибора тез-тез учраб туради;
йирик корхона ва идораларда хўжалик фаолият ҳақидаги кўрсаткичларни ҳисоблаш ва ҳисоботлар тузиш билан шуғулланадиган бўлим номи ҳам статистика деб юритилади; - йирик корхона ва идораларда хўжалик фаолият ҳақидаги кўрсаткичларни ҳисоблаш ва ҳисоботлар тузиш билан шуғулланадиган бўлим номи ҳам статистика деб юритилади;
- статистика деб махсус илм-фан йўналиши ҳам аталади;
- статистика деганда турли илмий-техника соҳаларида гипотезалар ясаш, баҳолашг ва ечимлар қабул қилиш жараёнида статистик услубиятни тадбиқ қилиш ҳам тушунилади;
- ниҳоят, математикада турли мезонлар ва умумлаштирувчи кўрсаткичлар статистика деб юритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |