Мавзу: статистика фанининг предмети ва услуби


СТАТИСТИКА ПРЕДМЕТИ ХУСУСИЯТЛАРИ


Download 315 Kb.
bet9/11
Sana08.02.2023
Hajmi315 Kb.
#1178542
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Статистика 2 мавзу (1)

СТАТИСТИКА ПРЕДМЕТИ ХУСУСИЯТЛАРИ

  • ОММАВИЙ ҲОДИСАЛАРНИ ЎРГАНАДИ;
  • МИҚДОРИЙ ТОМОНИНИ ЎРГАНАДИ;
  • АНИҚ ВАҚТ ВА ШАРОИТ
  • ҲОДИСАЛАРНИНГ РИВОЖЛАНИШ ҚОНУНИЯТЛАРИ

СТАТИСТИКА ЎЗ ПРЕДМЕТИНИ ҚУЙИДАГИ КАТЕГОРИЯЛАР ЁРДАМИДА ЎРГАНАДИ:

  • Статистик тўплам – бу умумий боғлиқликда, қандайдир сифат билан бирлашган ва бир-биридан фарқ қилувчи объект ёки ходисаларнинг йиғиндиси. Мас.: корхоналар сони, АЖ сони, оилалар сони ва х.к.
  • Белги – бирор тўпламнинг сифат хусусиятидир. Белгилар миқдорий, атрибутив ва алтернативга бўлинади.

3. Статистик кўрсаткич – ҳодиса ва воқеаларни аниқ бир шароит ва вақтдаги миқдорий таснифлани-шидир.

  • 3. Статистик кўрсаткич – ҳодиса ва воқеаларни аниқ бир шароит ва вақтдаги миқдорий таснифлани-шидир.
  • 4. Статистик кўрсаткич тизими – бу бир-бири билан ўзаро боғланган статистик кўрсаткичлар йиғиндисидир.

СТАТИСТИКА ДИАЛЕКТИКА ҚОНУН-ҚОИДАЛАРИГА АСОСЛАНИБ ЎЗИНИНГ ХУСУСИЙ УСУЛЛАРИНИ ЯРАТГАН. УЛАР ҚУЙИДАГИЛАРДАН ИБОРАТ:

  • Оммавий статистик кузатиш.
  • Кузатиш материалларини сводкалаш ва гуруҳлаш.
  • Турли умумлаштирувчи кўрсаткичларни (масалан, мутлақ ва нисбий миқдор, ўртача миқдор, индекс, динамик кўрсаткичлар ва ҳоказо) ҳисоблаш.
  • Статистик маълумотларни жадвал ва графиклар кўринишида тасвирлаш.

СТАТИСТИКАНИНГ ФАНЛАР БИЛАН БОҒЛИҚЛИГИ

  • Статистика энг аввало иқтисодий назария фани билан боғланган. У ушбу фандан иқтисодий категориялар – қиймат, иш хақи, товар, меҳнат унумдорлиги, ижтимоий маҳсулот, миллий даромад, фойда ва шу кабилар ҳақидаги тушунчани ҳамда иқтисодий қонунларнинг моҳиятини билиб олади, кейин эса аниқ шароитда улар қандай амал қилаётганини миқдор жиҳатдан белгилайди.

Статистика фани фалсафа фани билан ҳам чамбарчас боғланган. Фалсафанинг сифат, миқдор ва ўлчов, моҳият ва ходиса, тасодиф ва зарурият, алоҳидалик ва умумийлик каби категориялари ҳамда миқдорнинг сифатга ўтиш, зиддиятлар кураши ва бирлик қонунлари ҳам статистика учун катта аҳамиятга эгадир.

  • Статистика фани фалсафа фани билан ҳам чамбарчас боғланган. Фалсафанинг сифат, миқдор ва ўлчов, моҳият ва ходиса, тасодиф ва зарурият, алоҳидалик ва умумийлик каби категориялари ҳамда миқдорнинг сифатга ўтиш, зиддиятлар кураши ва бирлик қонунлари ҳам статистика учун катта аҳамиятга эгадир.
  • Статистика айрим масалани ўрганаётганда бошқа фанлар кўрсатмаларини ҳам ҳисобга олади. Масалан, ишлаб чиқарувчи кучлар жойлашишини текширишда иқтисодий география фани тушунчаларига, агротехника тадбирларининг иқтисодий самарадорлигини аниқлаётганда аграномия фани тушунчаларига, ижтимоий ходисаларни ўрганаётганда эса социология фани тушунчаларига асосланади. Шу билан бирга бошқа фанлар ўз масалаларини ёритаётганда статистика маълумотларидан кенг фойдаланадилар.

Download 315 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling