мавзу: Тамом бўлмаган жиноятлар. Жиноятда иштирокчилик. Маъруза: Маъруза соат Амалий: Амалий соат


Download 161.5 Kb.
bet13/14
Sana23.12.2022
Hajmi161.5 Kb.
#1046320
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
5 мавзу Тамом бўлмаган жиноятлар Жиноятда иштирокчилик

9. Жиноятга дахлдорлик

Жиноят содир этилишида иштирок этмаган, аммо унга алоқадор шахслар ҳам бўлиши мумкин. Буни жиноят қонунчилигида жиноятда дахлдорлик деб аталади.


Жиноятга дахлдор шахс жиноят содир этилишида иштирок этмайди, жиноий оқибатни келиб чиқишига кўмаклашмайди, жиноят иштирокчилари билан олдиндан келишмайди. Жиноятга дахлдорликни ижтимоий хавфлилиги шундаки, жиноятга дахлдор бўлган шахсни жиноят ҳақида хабар бермаслиги жиноятни олдини олиш ёки жиноятни фош этиш имкониятини мураккаблаштиради.
Жиноятга тайёргарлик кўрилаётганлиги, жиноят содир этилаётганлиги ёки жиноят содир этилганлиги ҳақида аниқ била туриб, олдиндан ваъда бермаган ҳолда, ҳокимият органларига хабар қилмаслик, ушбу Кодекснинг 1551 ва 241-моддаларида назарда тутилган ҳоллардагина жавобгарликка сабаб бўлади.
Яъни Жиноят кодексининг 1551-моддасида тайёрланаётган ёки содир этилган террорчилик ҳаракатлари тўғрисидаги маълумотлар ва фактларни хабар қилмаслик учун жавобгарлик белгиланган. Жиноят кодексининг 155, 1552, 1553, 158, 159, 161, 242, 245, 254, 2551 ва (ёки) 264-моддаларида назарда тутилган, дастлабки тергов ҳамда суд муҳокамаси материаллари билан исботланган, аниқ маълум бўлган тайёрланаётган ёки содир этилган террорчилик хусусиятига эга жиноят тўғрисида хабар қилмаслик жиноятга дахлдорлик сифатида жавобгарликни келтириб чиқаради.
Ушбу норманинг мазмуни шундаки юқорида келтирилган Жиноят кодексининг махсус қисмидаги тайёрланаётган ёки содир этилган террорчилик ҳаракатлари тўғрисидаги маълумотлар ва фактларни хабар қилмаслик жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради. Жиноятчини, жиноят содир этиш қуроли ва воситаларини, жиноят изларини ёки жиноий йўл билан қўлга киритилган нарсаларни олдиндан ваъда бермаган ҳолда яширганлик ушбу Кодекснинг 241-моддасида назарда тутилган ҳоллардагина жавобгарликка сабаб бўлади. Яъни, Жиноят кодексининг 241-моддасига асосан, тайёргарлик кўрилаётган ёки содир этилган оғир ёки ўта оғир жиноят ҳақида аниқ билгани ҳолда хабар бермаслик, оғир ёки ўта оғир жиноятларни олдиндан ваъда бермасдан яшириш учун жавобгарлик белгиланган. Жиноятга дахлдорликни жиноятда иштирок этганликдан асосий фарқи жиноят иштирокчиларида жиноят тамом бўлгунга қадар келишиш, олдиндан ваъда бериш бўлади. Жиноятга дахлдорликда эса олдиндан ваъда бериш мавжуд бўлмайди.
Олдиндан ваъда бермаган ҳолда жиноят ҳақида хабар бермаганлик ёки жиноятни яширганлик учун гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг яқин қариндошлари жавобгарликка тортилмайди. Яқин қариндошлар тушунчаси жиноят кодексининг 8-бўлимида келтирилган бўлиб, унга кўра яқин қариндошлар – қариндош ёки қуда томондан қариндош бўлган шахслар, яъни ота-она, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллар, эр-хотин, фарзанд, шу жумладан фарзандликка олинганлар, бобо, буви, неваралар, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллари тушунилади.
Жиноятга дахлдорлик қасддан содир этилади. Шахс оғир ёки ўта оғир жиноятни яшираётганлигини, ўз ҳаракатлари ижтимоий хавфлилигини англайди. Шахс оғир ёки ўта оғир жиноят тайёрланаётганлиги ҳақида билган ҳолда олдиндан ваъда бермасдан хабар бермаганлиги натижасида жиноят содир этилади. Яъни жиноят содир этилишига йўл қўйиб беради. Жиноятни содир этилишини олдини олиш, унга қарши курашиш ўз хизмат вазифасига кирган ходим томонидан жиноят содир этилишига олдиндан ваъда бермаган ҳолда йўл қўйиб берилиши алоҳида жиноят таркибини беради. Жиноятда дахлдорликни жиноят ёрдамчисидан асосий фарқи жиноятда дахлдор шахс жиноят содир этилишида иштирок этмайди. Жиноят ёрдамчиси эса жиноят содир этилишида иштирок этади.

Download 161.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling