Шахс томонидан жиноий ниятига эришиш учун зарур бўлган барча ҳаракат (ҳаракатсизлик)ни ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра амалга ошира олмаган бўлса, қилмиш тамом бўлмаган суиқасд дейилади.
Тамом бўлган ва тамом бўлмаган суиқасдни жиноят таркиби элементлари нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда фарқлаш талаб этилади: Обектив элементига кўра: тамом бўлган суиқасдда ЖК Махсус қисм диспозитсиясида назарда тутилган барча қилмишлар тўлиқ бажарилган, бироқ оқибат келиб чиқмаган бўлади; тамом бўлмаган суиқасдда эса ЖК Махсус қисм диспозитсиясида назарда тутилган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик тўлиқ бажарилмаган бўлади.
Субектив элементига кўра тамом бўлган суиқасдда шахс ўзи томонидан амалга оширилган қилмиш жиноий қасдини амалга ошириш учун етарлилигини англайди, бироқ жиноий натижа юз бермайди, тамом бўлмаган суиқасдда эса субект ички ишончига кўра барча зарур ҳаракатлар амалга оширилмаганлигини англайди.
Учинчидан, тамом бўлган суиқасд фақат моддий таркибли жиноятлардагина мавжуд бўлади, тамом бўлмаган суиқасд эса ҳам моддий ҳам формал таркибли жиноятларда мавжуд бўлиши мумкин.
Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилганлик учун жиноий жавобгарлик Жиноят кодекси Махсус қисм моддаларида фақат тамом бўлган жиноятлар учун жавобгарлик назарда тутилган бўлиб, ЖК 25-моддаси жиноятга тайёргарлик кўрганлик ва жиноят содир этишга суиқасд қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган “махсус норма” ҳисобланади. Шунинг учун жиноятга тайёргарлик кўриш ёки жиноятга суиқасд қилишни квалификатсия қилиш жараёнида мазкур норма кўрсатилиши зарур.
Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш ижтимоий хавфлилик хусусиятига кўра ўзаро фарқланганлиги туфайли мазкур жиноятларни квалификация қилишда 25-модданинг тегишли қисмларига ҳавола қилиниши лозим. Яъни жиноятга тайёргарлик кўриш учун ЖК 25-модданинг 1-қисми ва Махсус қисмнинг тегишли моддаси, жиноятга суиқасд қилиш учун ЖК 25-модданинг
2-қисми ва Махсус қисмнинг тегишли моддаси билан квалификатсия қилиниши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |