мавзу: Тамом бўлмаган жиноятлар. Жиноятда иштирокчилик. Маъруза: Маъруза соат Амалий: Амалий соат


) Жиноятда иштирокчилик тушунчаси ва белгилари


Download 161.5 Kb.
bet9/14
Sana23.12.2022
Hajmi161.5 Kb.
#1046320
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
5 мавзу Тамом бўлмаган жиноятлар Жиноятда иштирокчилик

5.) Жиноятда иштирокчилик тушунчаси ва белгилари


Иштирокчилик тушунчаси – Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 27-моддасига кўра икки ёки ундан ортиқ шахснинг қасддан жиноят содир этишда биргалашиб қатнашиши иштирокчилик деб топилади.
Иштирокчиликда жиноят содир этиш жазони ва қилмишни оғирлаштирувчи ҳолат бўлганлиги сабабли қилмишни тўғри квалификатсия қилиш ҳамда адолатли ва қонуний жазо тайинлашда жиноятда иштирокчилик тушунчасини ва унинг белгиларини билиш муҳим аҳамият касб этади.
Жиноят кодексининг 56-моддасининг “м” бандида жазони оғирлаштирувчи ҳолатлардан бири сифатида жиноятни “бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктирган ҳолда ёки уюшган гуруҳ ёхуд жиноий уюшма томонидан” содир этилиши ифодаланган бўлса, ушбу кодекснинг махсус қисми моддаларида “бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса”, “бир гуруҳ шахслар томонидан”, “олдиндан тил бириктириб ёки бир гуруҳ шахслар томонидан” каби қилмишни оғирлаштирувчи белгилар мавжуд.
Иштирокчиликда содир этилган жиноят ўз хусусиятига кўра якка ҳолда содир этилган жиноятлардан хавфлироқ ҳисобланади. Чунки иштирокчиликда жиноятни содир этиш якка ҳолда жиноят содир этишга нисбатан осон бўлади. Бундан ташқари, жиноятда иштирокчилик жамият учун ҳам ижтимоий хавфли ҳисобланади. Яъни содир этилган жиноят битта бўлса ҳам, жиноятчилар сони икки ёки ундан ортиқ бўлади. Яъни жиноятда иштирокчилик жиноят сонига нисбатан жиноятчилар сони ортиши билан жамият учун ижтимоий хавфли ҳисобланади.
Жиноятда иштирокчиликнинг белгилариобектив ва субектив белгиларга бўлинади.
Жиноятда иштирокчиликнинг обектив белгиси жиноятни содир этишда икки ёки ундан ортиқ шахснинг (миқдор кўрсатгичи) биргаликда (сифат кўрсатгичи) қатнашиши тушунилади. Яъни жиноят содир этилишида икки ёки ундан ортиқ шахс иштирок этади. Иштирокчиликда жиноят содир этилганлик деб топиш учун ҳар қандай шахсни жиноят содир этишда иштирокини эмас, балки жиноий жавобгарлик ёшига тўлган (ЖКнинг 17-модда.) ва ақли расо бўлган жисмоний шахсларни (ЖКнинг 18-модда.) иштироки тушунилади. Жиноятни биргаликда содир этган шасхларни бири ақли расо ва жиноий жавобгарлик ёшига тўлган иккинчиси ақли норасо ёки жиноий жавобгарлик ёшига тўлмаган шахс бўлса, мазкур жиноятни иштирокчиликда содир этилган деб бўлмайди.
Жиноятни биргаликда содир этиш деб умумий жиноий мақсадни амалга ошириш учун ҳамда умумий жиноий оқибатни юз беришини кўзлаб содир этиш тушунилади. Агар иштирокчилардан бирининг ҳаракати бошқа иштирокчиларнинг умумий мақсади билан қамраб олинмаган бўлса, юз берган оқибат учун бошқа иштирокчилар жавоб бермайди ҳамда ушбу жиноий оқибат юз берган ҳолат иштирокчиликда содир этилган деб топилмайди. Масалан, бир гуруҳ шахслар томонидан ўғрилик жинояти учун уй жойга кирилганда, иштирокчилардан бири уй эгасини уйғониб қолганлиги учун унга тан жароҳати етказганда, бошқа иштирокчилар тан жароҳати етказиш ҳолати бўйича жавоб бермайди. Демак, иштирокчиликда биргаликдаги ҳаракат умумий мақсад ва умумий жиноий оқибатни назарда тутади ҳамда иштирокчиларнинг ҳаракатлари ва юзага келган оқибат ўртасида сабабий боғлиқлик бўлиши талаб этилади. Сабабий боғлиқликни бўлмаслиги иштирокчиликни истисно этади.
Жиноятда иштирокчиликнинг субектив белгиси жиноятни ўзаро хабардорлик ва келишганлик асосида қасддан содир этилиши тушунилади. Жиноят кодексининг
27-моддасида иштирокчилик қасддан содир этилиши назарда тутилган. Яъни қасддан содир этиладиган жиноятларда иштирокчилик бўлиши мумкин. Бу эса эҳтиётсизлик орқасида иштирокчиликда жиноят содир этилишини истисно қилади. Яъни эҳтиётсизлик орқасидаги жиноятларда ўзаро хабардорлик ва келишганлик белгиси мавжуд бўлмайди.
Жиноятда иштирокчиликнинг субектив белгиси сифатидаги ўзаро хабардорлик бу жиноятни содир этишда иштирок этаётган шахслар мазкур жиноятни биргаликда содир этаётганликларини англайдилар ҳамда якка ҳолда ҳаракат қилмаётганликларини тушунадилар.
Жиноятда иштирокчиликнинг субектив белгиси сифатидаги келишганлик бу шахсни бошқа шахс билан биргаликда жиноят содир этиш истагини мавжудлигини англатади. Келишганлик белгиси жиноят содир этилишидан олдин ёки жиноят тамом бўлгунига қадар бўлиши мумкин. Жиноят содир этилганидан кейин жиноятни ёки жиноятчини яшириш бу иштирокчиликни англатмайди.
Шундай қилиб, жиноят иштирокчиликда содир этилган деб топилиши учун иштирокчиликнинг обектив ва субектив белгилари мажмуи бўлиши талаб этилади. Яъни жиноятда икки ёки ундан ортиқ ақли расо ва жиноий жавобгарлик ёшига тўлган шахснинг умумий қасд билан қамраб олинган ҳаракатни биргаликда содир этилиши тушунилади.



Download 161.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling