мавзу: Тамом бўлмаган жиноятлар. Жиноятда иштирокчилик. Маъруза: Маъруза соат Амалий: Амалий соат


Download 161.5 Kb.
bet10/14
Sana23.12.2022
Hajmi161.5 Kb.
#1046320
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
5 мавзу Тамом бўлмаган жиноятлар Жиноятда иштирокчилик

6. Жиноят иштирокчиларининг турлари

Жиноятда иштирокчилар бу қасддан биргаликда жиноят содир этиш учун тил бириктирган (келишган) ақли расо ҳамда жиноий жавобгарлик ёшига тўлган шахслар.


Жиноят иштирокчилари жиноят содир этишда бажарадиган ҳаракатларига кўра бир-биридан фарқланади. Жиноят кодексининг 28-моддасига кўра жиноятда иштирокчиларнинг 4 тури мавжуд. Булар бажарувчи, ташкилотчи, далолатчи ва ёрдамчилар. Жиноят иштирокчилари жиноятни содир этишда улар томонидан бажариладиган ҳаракатлар ҳамда уларнинг вазифаларига кўра бир-биридан фарқланади. Иштирокчиларнинг жиноятда иштирок этганлик даражаси жиноят учун жазо тайинлашда ҳам аҳамиятли ҳисобланади.
Жиноятни бевосита тўла ёки қисман содир этган ёхуд ушбу Кодексга мувофиқ жавобгарликка тортилиши мумкин бўлмаган шахслардан ёки бошқа воситалардан фойдаланиб, жиноят содир этган шахс бажарувчи деб топилади. Демак, жиноятда бажарувчи, энг авваламбор, жиноят субекти талабларига жавоб бериши шарт. Яъни ақли расолик ва жиноий жавобгарлик ёшига тўлган шахс бўлиши керак. Жиноятнинг субекти махсус субект бўлганда, бажарувчи ҳам махсус субект бўлиши талаб этилади. Масалан, пора олиш жиноятининг бажарувчиси тегишли мансабдор шахс ҳисобланади. Бажарувчи жиноятни обектив томони ҳаракатларини бевосита тўла ёки қисман содир этади ёки бўлмаса, жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин бўлмаган шахслардан ёки бошқа воситалардан фойдаланади. Масалан, ўғрилик жиноятини содир этиш учун шахс ақли норасо ёки жиноий жавобгарлик ёшига тўлмаган шахслардан фойдаланади. Бундай ҳолатда шахс жиноятни обектив томонини бевосита ўзи бажармаган бўлса-да, аммо бажарувчи сифатида жавобгар бўлади ҳамда шахснинг ҳаракатлари иштирокчиликни келтириб чиқармайди. Бошқа воситалардан фойдаланиб жиноят содир этиш деганда, масалан, ўғрилик жиноятини содир этишда ўргатилган ҳайвонлардан фойдаланиб мол-мулкни талон-торож қилиш. Бундай ҳолатда ўргатилган ҳайвон жиноятни содир этиш воситаси бўлиб хизмат қилади.
Жиноятга тайёргарлик кўрилишига ёки жиноят содир этилишига раҳбарлик қилган шахс ташкилотчи деб топилади. Уюшган қуролли гуруҳ ёки жиноий уюшма ташкил этган ёки унга раҳбарлик қилган шахс ҳам ташкилотчи ҳисобланади. Жиноят ташкилотчиси жиноят содир этилишига раҳбарлик қилиши, жиноятнинг бошқа иштирокчиларини вазифаларини бўлиб бериши, улар ўртасида ҳамжиҳатликни таъминлаш, жиноятни содир этишни бошқариши билан бошқа иштирокчилардан хавфлилиги билан ажралиб туради. Демак, ташкилотчи бошқа шахсларни жиноятга жалб этади, жиноий қилмишни амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратади, иштирокчиларга тегишли вазифаларни бўлиб бериши орқали уларга раҳбарлик қилади. Масалан, босқинчлик жиноятини ташкилотчиси А. Б. ва С. исмли шахсларни жиноят содир этиш учун жалб этади, уларга жиноят жабрланувчиси бўлган И.нинг уйини кўрсатиб унинг қачон уйга келиши, кимлар билан яшаши, жиноятни қачон содир этиш, Б. ва С.нинг вазифаси нимадан иборат эканлигини тушунтиради. Мазкур ҳолатда А. жиноят ташкилотчиси ҳисобланади. Жиноят ташкилотчиси жиноятни обектив томонини содир этишда бевосита иштирок этганда қилмишни квалификатсия қилишда ЖКнинг 28-моддаси билан бирга квалификатсия қилинмайди. Фақат ЖКнинг Махсус қисмидаги тегишли моддаси бўйича квалификатсия қилинади.
Жиноят содир этилишига қизиқтирувчи шахс далолатчи деб топилади. Далолатчининг ижтимоий хавфлилиги шундаки, у шахсда жиноят содир этиш хоҳишини уйғотади. Жиноят содир этиш ташаббуси билан чиқади. Далолатчини жиноят содир этишга қизиқтириши турли шаклда намоён бўлиши мумкин. Масалан, жиноят содир этишга ҳақ эвазига кўндириши, илтимос қилиши, ишонтириши ва бошқалар. Юқоридагилардан кўриниб турибдики, жиноятда далолат қилиш фақат ҳаракат орқали содир этилиши мумкин. Жиноятда далолатчилик қилишда далолатчи бошқа шахсни аниқ бир жиноятни содир этишга далолат қилган ҳолдагина далолатчи сифатида жавобгар бўлади. Масалан, умумий маънода жиноят содир этишга қизиқтириш далолатчилик ҳисобланмайди. Жиноят ташкилотчисининг жиноят далолатчисидан фарқи шундаки, далолатчи фақат жиноят содир этишга қизиқтирса, ташкилотчи нафақат қизиқтиради, балки жиноят содир этиш учун тегишли шароитларни яратади ҳамда жиноят охирига етгунга қадар уни содир этишга раҳбарлик қилади. Далолатчи жиноятни обектив томонини содир этишга иштирок этмаганда далолатчининг қилмиши ЖКнинг 28-моддаси ва ЖКнинг Махсус қисми тегишли моддаси бўйича квалификатсия қилинади.
Жиноят содир этилишига ўз маслаҳатлари, кўрсатмалари билан, воситалар бериш ёки тўсиқларни йўқотиш билан кўмаклашган, шунингдек жиноятчини, жиноят содир этиш қуроли, излари ва воситаларини ёхуд жиноий йўл билан қўлга киритилган нарсаларни яширишга, шунингдек бундай нарсаларни олиш ва ўтказиш тўғрисида олдиндан ваъда берган шахс ёрдамчи деб топилади. Жиноятда ёрдамчи жиноятнинг бошқа иштирокчиларидан фарқи жиноят содир этиш ташаббуси, жиноятга қизиқтириш, жиноятга раҳбарлик қилиш каби вазифаларни бажармайди. Жиноятда ёрдамчи жиноят содир этилишига ўз ёрдамини бериши ҳақида олдиндан ваъда беради. Жиноят содир этилгандан сўнг жиноятчини, жиноят содир этиш қуроли ва воситаларини, жиноят изларини ёки жиноий йўл билан қўлга киритилган нарсаларни олдиндан ваъда бермаган ҳолда яширганлик жиноятда ёрдамчиликни ташкил этмайди. Бундай ҳолда шахс ЖКнинг 241-моддасида назарда тутилган ҳоллардагина жавобгарликка сабаб бўлади. Жиноятда ёрдамчининг ҳаракатлари характерига кўра икки турини ажратиб кўрсатиш мумкин. Бу интеллектуал ҳамда жисмоний. Жиноят содир этилишига ўз маслаҳатлари, кўрсатмалари билан ёрдам бериш интеллектуал характер касб этса, жиноят содир этилишига воситалар бериш ёки тўсиқларни йўқотиш билан кўмаклашган, шунингдек жиноятчини, жиноят содир этиш қуроли, излари ва воситаларини ёхуд жиноий йўл билан қўлга киритилган нарсаларни яшириш, шунингдек бундай нарсаларни олиш ва ўтказиш жисмоний аҳамият касб этади. Жиноятда ёрдамчи ўз маслаҳатлари, кўрсатмалари билан жиноят содир этилишига ёрдам бериши далолатчининг айрим хусусиятларига ўхшаб кетади. Аммо жиноят содир этишга хоҳишни далолатчи уйғотса, ёрдамчи ўз ёрдами билан мазкур хоҳишни мустаҳкамлайди. Шу сабабли далолатчи жиноят содир этиш ташаббусини кўрсатса, ёрдамчи бундай ташаббусни кўрсатмайди. Жиноят ёрдамчиси одатда ҳаракат билан жиноятда иштирок этади. Баъзида жиноятда ёрдамчи ҳаракатсизлик билан ҳам иштирок этиши мумкин. Масалан, қўриқлашга масъул ходим жиноят иштирокчилари билан тил бириктириши натижасида ўғрилик жиноятини содир этилишига йўл қўйиб беради. Ёрдамчи жиноятнинг обектив томонини бажармайди ва бевосита жиноят содир этилиши жараёнида иштирок этмайди. Ёрдамчи жиноятни обектив томонини содир этишга иштирок этмаганда унинг қилмиши ЖКнинг 28-моддаси ва ЖКнинг Махсус қисми тегишли моддаси бўйича квалификатсия қилинади.



Download 161.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling