Кўпгина КАТ лар, шунингдек қуйидагиларни ўзига олади:
- фойдаланувчиларга ўзларининг алгоритмларини тузишга имконият берадиган дастурлаш тили;
- ихтиёрий аниқликдаги сонли амаллар;
- катта сонлар учун бутун сонли арифметика ва сонлар назарияси функциясини қўллаб-қувватлаш;
- икки ўлчовли шаклда математик ифодаларни муҳаррирлаш (индекслар, оддий касрлар ва бошқалар билан);
- икки ёки уч ўлчовларда функция графигини ясаш ва уларни анимация килиш;
- график ва диаграммаларни ясаш;
- графикларни яратиш ва муҳаррирлаш (компьютер) тасвирлар яратиш, шунингдек сигналларни қайта ишлаш ва тасвирларни таҳлил қилиш;
- овозни сентиз қилиш;
- ташқи дастурлардан фойдаланиш учун(маълумотлар омборлари) ёки дастурлаш тилларида компьютер алгебраси тизимостиларини фойдаланиш учун API ;
- сатрлар билан амаллар (сатростиларни излаш);
- физика, бионформатика, ҳисоблаш кимёси каби соҳалар ва муҳандислик-физик ҳисоблар пакетлари учун амалий математиканинг қўшимча модуллари.
Баъзи КАТлар махсус соҳаларда фойдаланишга йўналтирилган; одатда бундай дастурлар академик хамжамиятлари томонидан ишлаб чиқилади ва бепул тарқатилади. Улар сонли усуллар учун мўлжалланган тизимларга қараганда сонли ҳисобларда самарали бўлмаслиги ҳам мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |