Янги бозор шароитида конвейер усулида ишлаб чиқариш тизимида эгуливчанлик етишмасди. У жуда ҳам инерцион бўлиб чиқди. Америка ТМК доимий ўзгариб турувчи исътемол талабларига тезда жавоб беришга қодир эмасди. - Янги бозор шароитида конвейер усулида ишлаб чиқариш тизимида эгуливчанлик етишмасди. У жуда ҳам инерцион бўлиб чиқди. Америка ТМК доимий ўзгариб турувчи исътемол талабларига тезда жавоб беришга қодир эмасди.
- Меҳмонхоналар бизнесини бошқариш ва ташкил этишнинг америкача модели инқирози турли шаклларда намоён бўлаётир. Жаҳон бозорига Япон, Британ, Сянган (Ганконг), Скандинав, Француз операторлари чиқдилар ва Америка кампанияларини сиқиб чиқара бошлади. Бунда айниқса Франция «Аккор»гуруҳини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Бу гурҳда 1978 йилда 45 отел бўлган бўлса 1989 йилга келиб уларнинг сони 263 тага (84%га) ўсди, 1994 йилга келиб эса дунё бўйича 2265 отелга эга бўлди. Бундан ташқари Британия кампаниялари тамонидан уч етакчи Америка меҳмонхоналар занжири сотилди. «Холидей Корпорейшн» ўзига тегишли «Холидей Инн» акцияларини Британия компанияси «Басс Хоутелз Энд Рисортс»га бой бериб қўйди. «Хилтон интернейшнл» «Лэдброукс»компанияси тамонидан назорат қилинмоқда. «Интер-Континентал «Хоутелзх Энд Рисортс» «Грант Метрополитен» тамонидан сотиб олинди. Кейинчалик эса уни Япониянинг «Сейбу Сейзон» компаниясига сотиб юборди. 1998 йилда у яна «Басс Хоутелз Энд Рисортс»га қайта сотилди.
Давр менежерлардан бошқача фикрлашни талаб қиларди. Америка меҳмонхоналар компаниялари кадрлар таёрлашда АҚШ бош йўналишидан келиб чиқиб ўзининг миллий стандарларини дунёга ёйишни кўзлаган эди. Бу тамоилга амал қилган Америка меҳмонхоналар компаниялари аввало америкалик туристлар учун хос мухит яратдилар. Уларни маҳаллий ва бегона кишилардан ажратиб қўйдилар. Шу тариқа америкаликларга саёҳат учун қулай шарт- шароит юзага келди. - Давр менежерлардан бошқача фикрлашни талаб қиларди. Америка меҳмонхоналар компаниялари кадрлар таёрлашда АҚШ бош йўналишидан келиб чиқиб ўзининг миллий стандарларини дунёга ёйишни кўзлаган эди. Бу тамоилга амал қилган Америка меҳмонхоналар компаниялари аввало америкалик туристлар учун хос мухит яратдилар. Уларни маҳаллий ва бегона кишилардан ажратиб қўйдилар. Шу тариқа америкаликларга саёҳат учун қулай шарт- шароит юзага келди.
- Аммо ҳаёт қабул қилувчи мамлакат миллий маданий хусусиятларини ҳисобга олишга мажбур этди. Биринчи мулть маданий фирмалар пайдо бўлди. Ўзгариш зарурлигини англаган америкалик меҳмонхоналар корпорациялари бошқарув ходимлари ўртасида «глобаллашув бўйича қўлланма» тарқатдилар.
- Америкаликларникидан фарқли равишда Европаликлар меҳмонхоналар ишини ташкил этишга аввал бошдан юмшоқроқ ёндошдилар ва стандартлашга кам даражада эътиборни қаратдилар. «Аккор» француз гуруҳи раҳбарларининг фикрича, компания халқаро муваффақиятга эгилувчан хўжалик юритиш тизими ва миллий муҳитга кўникиш туфайли эришган.
Do'stlaringiz bilan baham: |