Туристик марказлар сон жиҳатдан унча катта бўлмаган ташриф буюрувчилар категориясига боғлиқ ҳолга тушиб қоладилар. Шундай бўлиши мумкинки, Багам оролларидаги курорт районлар Нью-Йоркдан ўртача тоифадаги (класс) вакилларини қабул қилишга ихтисослашади. Паст тоифали курортлар Япониядан келадиган ёшларга хизмат кўрсатади. Бу қашшоқ бозор курортларни рақобатбардошлиги ва турғун ривожланишларини таъминлаш учун жуда торлик қилади. Кейинги гурух саёҳатларни маъқул кўрган ташриф буюрувчиларнинг салгина бўлсада диди ва талабига таъсир қилмай қолмайди. Уларнинг иши катта тижорат қалтисликлардан иборат. - Туристик марказлар сон жиҳатдан унча катта бўлмаган ташриф буюрувчилар категориясига боғлиқ ҳолга тушиб қоладилар. Шундай бўлиши мумкинки, Багам оролларидаги курорт районлар Нью-Йоркдан ўртача тоифадаги (класс) вакилларини қабул қилишга ихтисослашади. Паст тоифали курортлар Япониядан келадиган ёшларга хизмат кўрсатади. Бу қашшоқ бозор курортларни рақобатбардошлиги ва турғун ривожланишларини таъминлаш учун жуда торлик қилади. Кейинги гурух саёҳатларни маъқул кўрган ташриф буюрувчиларнинг салгина бўлсада диди ва талабига таъсир қилмай қолмайди. Уларнинг иши катта тижорат қалтисликлардан иборат.
- Туристик оқимлар устидан назорат ўрнатар эканлар ТМК лар бу дастакдан қабул қилувчи мамлакатга унинг томонидан солиқ ва бошқа имтиёзлар кенгайиши учун босим ўтказишда фойдаланади.
- Ўтган асрнинг 70-йиллар охирларида шундоқ ҳам катта даромад олаётганига қарамай уни янада кўпайтиришга зўр берган йирик Ғарбий Германия туристик корпорацияси бунга тўсқинлик қилган. Тунис ҳукуматига жавобан немис туристларини олиб боришни кескин (60 дан 12 мингача) камайтирди ва Тунис иқтисодиётига зарба берди. Шундай қилиб ёш давлатларнинг чет эл маблағига боғлиқлиги вужудга келади.
Замонавий ТМКлар жаҳон туризм бозорида глобал стратегия юритиши билан ажралиб туради. Бу трансферт нарх шаклланиши механизмида намоён бўлади. Фирма туристик маҳсулотларга ички операцияларини амалга ошириш чоғида нархни ошириш, бошқасида аксинча камайтириш йўли билан ТМКлар корпоратив даромад олишини кўпайтирувчи компания қўлида катта бир империянинг ичида даромадни кўпайтиришнинг таъминловчи механизм пайдо бўлади, у унинг фаолияти стратегик мақсадларга бўйсинади. - Замонавий ТМКлар жаҳон туризм бозорида глобал стратегия юритиши билан ажралиб туради. Бу трансферт нарх шаклланиши механизмида намоён бўлади. Фирма туристик маҳсулотларга ички операцияларини амалга ошириш чоғида нархни ошириш, бошқасида аксинча камайтириш йўли билан ТМКлар корпоратив даромад олишини кўпайтирувчи компания қўлида катта бир империянинг ичида даромадни кўпайтиришнинг таъминловчи механизм пайдо бўлади, у унинг фаолияти стратегик мақсадларга бўйсинади.
- Нарх даражасининг ўзгариши ТМКлар ихтироси эмас, оддий тижорий амалиёт ҳисобланади. Контрагентлар ўртасида битим тузиш бўйича базавий нархга устама қўйилади ёки унга чегирма белгиланади. Кўпчилик товарлар ва хизматларга нисбатан улгуржи харид қилиш чоғида оборот учун қўланиладиган чегирмага амал қилинади. Туризмда, шунингдек мавсумий чегирмалар ҳам кенг қўлланилади. Улар ёрдамида мавсумдан бошқа вақтда маҳсулотдлар харид қилишда талаб ва эхтиёжлар мувозанатлаштирилади. Туроператорлар ва тураганетлар воситачи сифатида туристик хизматларни етказиб берувчилардан бозорда нарх рақобатига бардош бериш учун хизматларни амалга оширишда чегирма олдилар. Мисол учун, немис ва британ туроператорлари испан ва грек отелларининг хизматларига жуда паст нархлари билан машҳур. Кўнгилочар хизматлар ҳам шундай арзон.
Do'stlaringiz bilan baham: |