Мавзу: XVII асрнинг ўрталари ва XХ асрнинг бошларида корея


Ижтимоий-иқтисодий аҳвол ва ислоҳотчилик учун ҳаракатлари


Download 204 Kb.
bet4/8
Sana09.11.2023
Hajmi204 Kb.
#1759489
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Корея

Ижтимоий-иқтисодий аҳвол ва ислоҳотчилик учун ҳаракатлари. Феодал тизимнинг инқирози фақат деҳқонларнинг оммавий ҳаракатларидагина эмас, феодалларнинг ўзлари учун эскича бошқаришнинг имкони йўқлигида ҳам намоён бўлаётганди. Ана шуни англаш ўзига хос аслзодалар мухолифати пайдо бўлиши учун асос яратди. Мухолифатлик кайфиятлари ва ғоялари одатда аслзодаликнинг ҳокимиятдан четлатилган, даромадли ўринларга ҳам, етарлича ерга ҳам эга бўлмаган қисмида пайдо бўларди. Аммо бу ғоялар эски тузумни ағдаришга эмас, уни ислоҳотлар йўли билан янги вазиятларга мослаштиришга йўналтирилган ғоялар эди.
Мухолифат юз йиллар аввал эски одатлар ва тартибларни мустаҳкамлаш учун шакллантирилган конфуцийлик таълимотини тафтиш қилишга чақирарди. Улар амалий фанларни (астрономия, математика, агрономия) ўрганишга чорлардилар, Европа мамлакатларининг, хабарлари Хитой орқали етиб келаётган, илмий ва тех­ник ютуқларидан фойдаланишлари учун жон куйдирардилар ва ниҳоят, баъзи бир иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришлар зарурлигини кўрсатардилар. Аслзодалар орасида «аниқ фанлар учун ҳаракат» (сирхак) номини олган ғоявий оқим учун характерли бўлган асосий белгилар ана шулардан иборат эди.
Сирхак ҳаракатининг йўлбошчиси жанубликлар партиясидан бўлган бой аслзода Лю Хйон Вон (1622-1673) эди. Бундан кейинги ислоҳотчилик уринишлари кўп жиҳатдан унинг ғояларига асосланганди. Ғарбий партиянинг ҳукмронлик даврида Лю Хйон Вон (тахаллуси Танге) сиёсий ҳаётдан йироқлашди ва ўз мулкида жойлашиб, ўзини адабий ва амалий машғулотларга бағишлади. У қулларни ва деҳқонларни ҳарбий ишга ўргатди ва уларни чет элликлар бостириб кирадиган ҳолатларга тайёрлади. У ўз кемаларига эга эди ва Хитой билан денгиз алоқалари ўрнатишга уринарди. «Танге Сурок»да (Танге ёзувларида) у ўзгаришлар зарурлигини очиқ айтганди. Маданият ва маорифни ривожлантириш лойиҳалари билан бирга у «ҳокимиятдан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишларни тугатиб, мамлакатни соғломлаштириш»га олиб келадиган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурини олга сурди.
XVIII аср охирларида Кореядаги ижтимоий ҳаёт ва ижтимоий онгда янги ҳолатлар кўзга ташланади. Улар мамлакатда XVII-XVIII асрлар давомида рўи берган иқтисодий силжишлар билан боғлиқ эди. Феодал муносабатларнинг тўсиқ бўлишига қарамасдан, мам­лакатда маҳаллий бозорлар шаклланди, Тэгу шаҳридаги ярмарка каби умуммиллий аҳамиятга эга бўлган савдо марказларининг даст­лабки кўринишлари пайдо бўлди. Хитой ва Япония билан ташқи савдо алоқалари кенгайди, шаҳарларда савдогарлар қатлами кенгайди.
Шаҳардаги савдо-ҳунармандчилик билан шуғулланувчи аҳолининг манфаатларини кўзлаб, конфуцийлик билан алоқани узган ёзувчилар ва олимларнинг фаолиятлари ривожланди. «Сирхак» (реал фанлар учун) оқимини ва унинг энг илгор қисми - «пукхак» (Шимолдан, яъни Хитойдан таълим олиш учун) гуруҳини ташкил қилувчи кўпчилик ёзувчиларнинг фаолиятлари XVIII аср охири -XIX аср бошларига тааллуқли. Янги бадиий адабиётнинг асосчиси Пак Чжи Вон, ажойиб математик ва астроном Хон Дэ Йон, шунинг­дек, бошқа бир катор ёзувчилар ва олимлар ҳам ана шу окимдан эдилар. Бу гурухга конфуцийлик таълимотига салбий муносабат ва ўзгаришларга интилиш хос эди. Улар ўз цивилизацияси билан ғурурланадиган Корея, ҳатто «ёввойи» манжурлар Хитойидан ҳам ўрганиши зарур деб ҳисоблардилар. Пукхак тарафдорларининг фикрларига кўра, Хитойнинг ютуқларидан фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини юксалтириш, савдони ривожлантириш, Кореяни гуллаб-яшнаётган мамлакатга айлантириш учун зарурий шартлардан эди.
Ионихон уезди бошлиги Пак Чже Га 1799 йили қиролга йўллаган номасида бу оқимнинг ижтимоий-иқтисодий ғояларини жуда кенг баён қилган. Пак Чже Га деҳқонларнинг оғир ва ҳақ-ҳуқуқсиз аҳволларига кўп эътибор қаратарди ва шундай хулосага келади: «Агар ҳаммаси ҳозиргидек қоладиган бўлса... унда бундан кейин бир кун ҳам яшашнинг иложи қолмайди, чунки бу каби ҳолат бар­ча ҳудудларда ва бутун мамлакатда мавжуд». Шунинг билан бир­га, у мамлакахни инқироздан чиқаришнинг кенг дастурини таклиф қилди. Дастурни амалга оширишнинг асосий шарти эса жиловсиз эксплуатациянинг юмшатилиши эди.
Феодализмга қарши йўналиш 18 йил умрини сургунда ўтказган, сирхакнинг энг йирик вакили Дйон Як Йоннинг (1762 йил тугилган) илмий асарларида жуда ёрқин баён килинган. Унинг асарларида, айниқса «Қул қилинган халқ ҳақида китоб»да мавжуд тузум қаттиқ танқид остига олинади.
Шундай қилиб, аслзодаликнинг мухолифатлик қатламларида пайдо бўлган сирхак ва рукхак фақат мавжуд тузумни танқид қилибгина қолмасдан, янги ижтимоий воқеаларнинг даракчилари ҳам бўлдилар. Бироқ Кореянинг қолоқлиги ва янги ижтимоий тузум унсурларининг заифлиги туфайли бу ғоялар кенг тарқала олмади. Бундан ташқари, Европанинг илғор илмий ғояларини қабул қилар эканлар, ҳатто феодал зиёлиларнинг энг илғор вакиллари ҳам хрис­тиан миссионерларининг таъсири остига тушиб қолдилар, уларнинг фаолиятларида мамлакатни қарам қилишга бўлган яширин тайёргарликни кўра олмадилар.
Қирол Йончжон (1725-1776) даврида ҳокимиятда бўлган норонлар феодал эксплуатацияни тартибга солишга ва оғир аҳволда бўлган суғориш тизимини тиклашга янги уринишларни амалга оширди. Тез-тез бўлиб турадиган қурғоқчилик ва оммавий очарчи­лик туфайли ҳукумат сугориш тармоқлари: тўғонлар, сув омборлари қуриш, очарчилик ҳолати учун махсус дон омборлари ташкил қилиш билан шуғулланди, шунингдек, гуручдан спиртли ичимликлар тайёрлашни ман қилишга ва баъзи бир давлат солиқларини бекор қилиш ёки камайтиришга мажбур бўлди.
Сўроқ қилиш пайтида қийноқнинг энг оғир турлари (оёкларни синдириш) ҳам ўша пайтда бекор қилинганди. Қирол Йончжон даврида деҳқонларнинг заминдорларга шахсий қарамлигини бекор қилиш ва қул аёлнинг невараси озод инсон бўлиши ҳақида декларация (лекин у фақат қоғозда қолди) эълон қилинди. Заифлашаётган феодал тузумни мустаҳкамлашга бўлган бу уринишлар 1785 йилда тузилган, «Қонунларнинг буюк тўплами» деб номланган ҳужжатда ўз ифодасини топди. Бу ҳужжатда феодал эксплуатацияни конун томони­дан ўрнатилган маълум бир тартиблар орқали чеклашларга уриниш ифодаланган.
XVIII аср охирларида корейсларнинг ижтимоий ҳаёти ва ижтимоий онгида янги ҳолатлар кўзга ташланади. Улар мамлакатда XVII-XVIII асрлар давомида рўй берган иқтисодий ўсиш билан боғлиқ эди. Феодал муносабатларнинг тўсқинлигига қарамасдан, мамлакатда маҳаллий бозорлар шаклланди, Тэгудаги ярмарка каби умуммиллий аҳамиятга эга бўлган дастлабки савдо марказлари пайдо бўлди.
Хитой ва Япония билан ташки савдо алоқалари кенгайди, шаҳарларда савдогарлар сони ошди. Шаҳардаги савдо-ҳунармандчилик билан шуғулланувчи аҳолининг манфаатларини кўзлаб, конфуцийлик билан алоқани узган ёзувчилар ва олимларнинг фаолиятлари ривожланди. «Сирхак» (реал фанлар учун) оқимини ва унинг энг илғор кисми «пукхак» (Хитойдан таълим олиш учун) гурухини ташкил қилувчи кўпчилик ёзувчцларнинг фаолиятлари ҳам шу даврга тааллукдидир. Янги бадиий адабиётнинг асосчиси Пак Чжи Вон, ажойиб математик ва астроном Хон Дэ Йон, шунингдек, бошқа бир кагор ёзувчилар ва олимлар ҳам ана шу оқимдан чиққан эди­лар. Бу гуруҳга конфуцийлик сафсатасига салбий муносабат ва янгиликларга интилиш хусусияти хос эди. Улар, ўз цивилизацияси билан ғурурланадиган корейслар, ўзлари «ёввойи» ҳисоблайдиган, бироқ ерга ишлов бериш учун мукаммалроқ иш қуролларига, ҳаракат воситаларига (аравалар, кемалар), турар жойларига, йўлларга, кўприкларга, юқорироқ билим даражасига эга бўлган манжурлар Хитойидан ҳам ўрганишлари зарур деб хисоблашарди. Пук­хак тарафдорларининг фикрларига кўра, Хитойнинг ютукдаридан фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини юксалтириш, савдони ривожлан-тириш, Кореяни гуллаб-яшнаётган мамлакатга айлантириш учун зарурий шартлар эди.
Шундай қилиб, сирхак ва пукхак тарафдорлари факат мавжуд тузумни танқид қилибгина қолмасдан, янги ижтимоий воқеаларнинг даракчилари ҳам бўлдилар. Бироқ Кореянинг қолокдиги ва янги ижтимоий тузум унсурларининг заифлиги туфайли бу ғоялар кенг тарқала олмади. Бундан ташқари, Европанинг илғор илмий ғояларини қабул қилар эканлар, ҳатто феодал зиёлиларнинг энг илғор вакиллари ҳам христиан миссионерларининг таъсирига тушиб қолдилар, уларнинг фаолиятларида мамлакатни карам қилишга бўлган истакларини илгай олмадилар.
Шу даврда феодал зулмга қарши халқ норозилиги ҳам куча­йиб борди. Омманинг ғазаби ошган сари ҳукмрон доира турли қатламлари ўртасидаги келишмовчиликлар ҳам кўпайиб кетди. Ҳокимиятдан сиқиб чиқарилган аслзодалар тўдалари ҳукмрон гуруҳга қарши жангга ҳозирланарди. 1811 йили Ли ҳукмрон сулодасига қарши бой заминдор Хон Гйон Нэ бошчилигидаги энг йирик қуролли қўзголон бўлиб ўтди.
Қўзғолончилар дастлаб эришган бир қатор муваффақиятларга қарамасдан, охир-оқибатда мағлубиятга учраб, шафқатсиз жазоландилар, асирга олинган Хон Гйон Нэ қатл қилинди. Бироқ 1811 йилги исённинг бостирилиши мамлакатдаги норозиликларни тугата олма­ди. Икки йилдан сўнг (1813 йили) Чжечжю оролида деҳқонлар ва балиқчиларнинг қўзғолони аланга олди. Кейин бир қатор қурғоқчилик йиллари келди, уларда очликдан ва касалликлардан кўплаб одамлар қирилиб кетди. 1832 йилдан бошлаб тўққиз йил давомида Корея очлик ва вабо эпидемияси билан қамраб олинди. 1834 йили шаҳарларда очларнинг бир қатор исёнлари рўй берди.
XIX асрнинг 30-йилларидан корейс жамиятининг барча тизимларидаги инқироз янада кескинлашди. Ички сиёсий зиддиятлар туфайли заифлашган Ли монархияси таназзулга юз тутди; Ана шундай пайтда мамлакат­га Кореяни «кашф қилишга» ва уни мустамлакага айлантиришга интилаётган капиталистик давлатлар хавф солаётган эди. Бу хавф дастлаб европалик миссионерларнинг фаоллиги ошганлиги билан ифодаланди. 1831 йили Папа Григорий XVI Корея епископлигини ташкил қилиш ва у ерга епископ тайинлаш ҳақидаги қарорини эълон қилди. 1832 йили Корея қирғоқлари яқинида пайдо бўлган кема Британия номидан савдо муносабатлари ўрнатишни таклиф қилди, лекин рад жавобини олди. Бу орада Ватикан вакиллари Кореяга яширин кириб келиб, ўз фаолиятларини олиб бораётган эдилар. Улар асосан француз миссионерлари эди.
1837 йили христианликни қабул қилган корейслар сони 9 мингга етди. 1839 йили Корея ҳукумати христианларга янгидан жазо чоралари қўллади. 150 та корейслар ва ўзга номлар билан яшириниб юрган учта француз миссионерлари қатл қилинди. Миссионерларнинг қатл этилиши Кореяга икки марта (1846 ва 1847 йилларда) француз ҳарбий кемалари юборилиши учун баҳона бўлди. Ҳарбий кучларга таянган французлар миссионерларнинг ўлими учун товон сифатида Корея портларининг очилишини талаб қилди. Бироқ ташриф (1847 йил) муваффақиятсиз бўлди иккита кема Корея қирғоқлари яқинида саёзликка ўтириб қолди.
Французларнинг талабига жавобан Корея ҳукумати миссионер­ларнинг қатл қилиниши билан боғлиқ даъволарни рад этди ва Ко­реянинг чет давлатлар билан ҳеч қанақа муносабат ўрнатишни истамаслигини маълум қилди.
Хитойнинг зўравонлик билан «кашф этилиши» ва манжурларнинг ғарб давлатларига таслим бўлиши Кореянинг ҳукмрон доираларига жуда катта таъсир кўрсатди. Сеуллик ҳукмдорлар мамлакатни ташқи дунёдан яна ҳам қаттиқроқ ва яна ҳам тўлароқ ажратиб қўйиш йўлига ўтдилар.
Бу пайтга келиб, мавжуд тартиблардан норози бўлган кўпгина маълумотли корейсларга чет эллик миссионерлар ғаразли мақсадларни кўзлаётганлиги ва мустамлакачиларга йўл очиб бераёт-ганлиги аён бўлиб қолди. Ана шу асосда корейс миллий белгиларига эга бўлган, ғарб христианлигига мухолифатда турган, айни пайтда, деҳқонлар ва ҳунармандлар, кенг халқ оммасининг феодализмга қарши норозилигини ўзида ифода этадиган янги диний таълимотлар пайдо бўлди. Бу таълимотни 1859 йили Цой Чже У номли киши тарғиб қила бошлади ва у «тонхак» - шарқий таълимот номини олди.
Унда конфуцийлик, буддавийлик ва даосизмнинг турли ақидалари бирлаштирилган эди. Бу Кореяда феодализмнинг инқирози ва расмий конфуцийлик ғояларининг қулаши шароитида диний ўзгаришларни амалга ошириш учун бўлган уриниш эди. 1866 йили бу таълимот тарафдорлари бошига офатлар ёғилди. Чой Чже У қатл қилинди, аммо тонхак мазҳабчилик диний таълимотларидан бири сифатида мавжуд бўлиб қолаверди.
XIX асрнинг ўрталарида Кореядаги ички вазият халқ ғазабининг ошиб бориши билан характерланади. Миссионерлардан бири ўз яширин хабарида: «Кичик бир учқун шундай ёнғин келтириб чиқариши мумкинки; унинг оқибатларини ҳатто ҳисобга олиб ҳам бўлмайди», дея ёзганди. 60-йилларниг бошидаги ҳосилсизликлар ва очарчилик аҳволни янада оғирлаштириб юборди. 1861 йилдаёқ бир қатор ҳудудларда деҳқонлар ер эгалари ва амалдорларга қарши ҳужум уюштирдилар. 1862 йилнинг ўн ойида Кореядаги бешта вилоятда 21 марта деҳқонлар қўзғолонлари рўй берди. Улар ўлпон йиғувчи амалдорларнинг ножўя ишларига, заминдор ва савдогарларнинг сиқувларига қарши норозиликлар туфайли юз берганди. Деҳқонларнинг бу оммавий, лекин тарқоқ, бир-бири би­лан яхши боғланмаган, тартибсиз чиқишлари ҳукумат томонидан шафқатсизлик билан бостирилди.
XIX аср бошларида Кореяшшг ижтимоий сиёсий тараққиёти. XVIII аср охирларида корейсларнинг ижтимоий ҳаёти ва ижтимоий онгида янги ҳолатлар кўзга ташланади. Улар мамлакатда XVII-XVIII асрлар давомида рўй берган иқтисодий ўсиш билан боғлик эди. Феодал муносабатларнинг тўсқинлигига қарамасдан, мамлакатда маҳаллий бозорлар шаклланди, Тэгудаги ярмарка каби умуммиллий аҳамиятга эга бўлган дастлабки савдо марказлари пайдо бўлди. Хитой ва Япония билан ташқи савдо алоқалари кенгайди шаҳарларда савдогарлар сони ошди. Шаҳардаги савдо-ҳунармандчилик билан шуғулланувчи аҳолининг манфаатларини кўзлаб, конфуцийлик билан алоқани узган ёзувчилар ва олимларнинг фаолиятлари ривожланди.
«Сирхак» (реал фанлар учун) оқимини ва унинг энг илғор қисми «пукхак» (Хитойдан таълим олиш учун) гуруҳини ташкил қилувчи кўпчилик ёзувчиларнинг фаолиятлари ҳам шу даврга тааллуқлидир. Янги бадиий адабиётнинг асосчиси Пак Чжн Вон, ажойиб математик ва астроном Хон Дэ Йон, шунингдек, бошқа бир қатор ёзувчилар ва олимлар ҳам ана шу оқимдан чиққан эдилар. Бу гурухга конфуцийлик сафсатасига салбий муносабат ва янгиликларга интилиш хусусияти хос эди. Улар, ўз цивилизацияси билан гурурланадиган корейслар, ўзлари «ёввойи» ҳисоблайдиган, бирок ерга ишлов бериш учун мукаммалроқ иш қуролларига, ҳара­кат воситаларига (аравалар, кемалар), турар жойларига, йўлларга, кўприкларга, юқорироқ билим даражасига эга бўлган манжурлар Хитойидан ҳам ўрганишлари зарур деб ҳисоблашарди. Пук­хак тарафдорларининг фикрларига кўра, Хитойнинг ютуқларидан фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини юксалтириш, савдони ривожлантириш, Кореяни гуллаб-яшнаётган мамлакатга айлантириш учун зарурий шартлар эди.
Шундай килиб, сирхак ва пукхак тарафдорлари фақат мавжуд ту­зумни танқид қилибгина колмасдан, янги ижтимоий воқеаларнинг даракчилари ҳам бўлдилар. Бироқ Кореянинг қолоклиги ва янги ижтимоий тузум унсурларининг заифлиги туфайли бу ғоялар кенг тарқала олмади. Бундан ташқари, Европанинг илғор илмий ғояларини қабул қилар эканлар, хатто феодал зиёлиларнинг энг илғор вакиллари хам христиан миссионерларининг таъсирига тушиб қолдилар, уларнинг фаолиятларида мамлакатни қарам қилишга бўлган истакларини илгай олмадилар.
Шу даврда феодал зулмга қарши халқ норозилиги ҳам кучайиб борди. Омманинг ғазаби ошган сари ҳукмрон доира турли қатламлари ўртасидаги келишмовчиликлар ҳам кўпайиб кстди. Ҳокимиятдан сиқиб чиқарилган аслзодалар тўдалари ҳукмрон гуруҳга қарши жангга ҳозирланарди. 1811 йили Ли ҳукмрон сулоласига қарши бой заминдор Хон Гйон Нэ бошчилигидаги энг йирик қуролли қўзғолон бўлиб ўтди. Қўзғолончилар дастлаб эришган бир қатор муваффақиятларга қарамасдап, охир-оқибатда мағлубиятга учраб, шафкатсиз жазоландилар, асирга олинган Хон Гйон Нэ қатл қилинди. Бироқ 1811 йилги исённинг бостирилиши мамлакатдаги норозиликларни тугата олма­ди. Икки йилдан сўнг (1813 йили) Чжечжю оролида деҳқонлар ва балиқчиларнинг кўзғолони аланга олди. Кейин бир қатор қурғоқчилик йиллари келди, уларда очликдан ва касалликлардан кўплаб одамлар қирилиб кетди. 1832 йилдан бошлаб тўқкиз йил давомида Корея очлик ва вабо эпидемияси билан қамраб олинди. 1834 йили шаҳарларда очларнинг бир қатор исёнлари рўй берди.
XIX асрнинг 30-йилларидан корейс жамиятининг барча тизимларидаги инқироз янада кескинлашди. Ички сиёсий зиддиятлар туфайли заифлашган Ли монархияси таназзулга юз тутди. Ана шундай пайтда мамлакатга Кореяни «кашф қилишга» ва уни мустамлакага айлантиришга интилаётган капиталистик давлатлар хавф солаётган эди. Бу хавф дастлаб европалик миссионерларнинг фаоллиги ошганлиги билан ифодаланди. 1831 йили Папа Григорий XVI Корея епископлигини ташкил килиш ва у ерга епископ тайинлаш ҳақидаги қарорини эълон қилди. 1832 йили Корея қирғоқлари яқинида пайдо бўлган кема Британия номидан савдо муносабатлари ўрнатишни таклиф қилди, лекин рад жавобини олди. Бу орада Ватикан вакиллари Кореяга яширин кириб келиб, ўз фаолиятларини олиб бораётган эдилар. Улар асосан француз миссионерлари эди.
1837 йили христианликни қабул килган корейслар сони 9 мингга етди. 1839 йили Корея ҳукумати христианларга янгидан жазо чоралари қўллади. 150 та корейслар ва ўзга номлар билан яшириниб юрган учта француз миссионерлари қатл килинди. Миссионерларнинг қатл этилиши Кореяга икки марта (1846 ва 1847 йилларда) француз ҳарбий кемалари юборилиши учун баҳона бўлди. Ҳарбий кучларга таянган французлар миссионерларнинг ўлими учун товон сифатида Корея портларининг очилишини талаб килди. Бироқ ташриф (1847 йил) муваффақиятсиз бўлди - иккита кема Корея қирғоқлари яқини­да саёзликка ўтириб қолди.
Французларнинг талабига жавобан Корея ҳукумати миссионер­ларнинг қатл қилиниши билан боғлиқ даъволарни рад этди ва Кореянинг чет давлатлар билан ҳеч қанақа муносабат ўрнатишни истамаслигини маълум қилди. Хитойнинг зўравонлик билан «кашф этилиши» ва манжурларнинг ғарб давлатларига таслим бўлиши Кореянинг ҳукмрон доираларига жуда катта таъсир кўрсатди. Сеуллик ҳукмдорлар мамлакатни ташқи дунёдан яна ҳам қаттиқроқ ва яна ҳам тўлароқ ажратиб қўйиш йўлига ўтдилар. Бу пайтга келиб, мавжуд тартиблардап норози бўлган кўпгина маълумотли корейсларга чет эллик миссионерлар ғаразли мақсадларни кўзлаётганлиги ва мустамлакачиларга йўл очиб бераётганлиги аён бўлиб қолди. Ана шу асосда корейс миллий белгиларига эга бўлган, ғарб христианлигига мухолифатда турган, айни пайтда, деҳқонлар ва ҳунармандлар, кенг халк оммасининг фео­дализма қарши норозилигини ўзида ифода эгадиган янги диний таълимотлар пайдо бўлди.
Бу таълимотни 1859 йили Цой Чже У номли киши тарғиб қила бошлади ва у «тонхак» шарқий таълимот номини олди. Унда конфуцийлик, буддавийлик ва даосизмнинг турли ақидалари бирлаштирилган эди. Бу Кореяда фсодализмнинг инқирози ва расмий конфуцийлик ғоялариниш қулаши шароитида диний ўзгаришларни амалга ошириш учун бўлган уриниш эди. 1866 йили бу таълимот тарафдорлари бошига офатлар ёғилди. Чой Чже У қатл қилинди, аммо тонхак мазҳабчилик диний таълимотларидан бири сифатида мавжуд бўлиб қолаверди.
XIX асрнинг ўрталарида Кореядаги ички вазият халқ ғазабининг ошиб бориши билан характерланади. Миссионерлардан бири ўз яширин хабарида: «Кичик бир учқун шундай ёнгин кслтириб чикариши мумкинки, унинг оқибатларини ҳатто ҳисобга олиб ҳам бўлмайди», - дея ёзганди. 60-йилларниг бошидаги ҳосилсизликлар ва очарчилик аҳволни янада оғирлаштириб юборди. 1861 йилдаёк бир қатор ҳудудларда деҳқонлар ер эгалари ва амалдорларга қар­ши ҳужум уюштирдилар. 1862 йилнинг ўн ойида Кореядаги бешта вилоятда 21 марта деҳқонлар қўзғолонлари рўй берди. Улар ўлпон йиғувчи амалдорларнинг ножўя ишларига, заминдор ва савдогарларнинг сиқувларига қарши норозиликлар туфайли юз берганди. Деҳқонларнинг бу оммавий, лекин тарқоқ, бир-бири би­лан яхши боғланмаган, тартибсиз чиқишлари ҳукумат томонидан шафкатсизлик билан бостирилди.

Download 204 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling