Мавзу: XVII асрнинг ўрталари ва XХ асрнинг бошларида корея


Download 204 Kb.
bet7/8
Sana09.11.2023
Hajmi204 Kb.
#1759489
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Корея

Ташқи сиёсат. XIX аср охиридан бошлаб империалистик давлатлар Тинч океанида Узоқ Шарқ учун, биринчи навбатда Хитой учун, қизғин кураш олиб бордилар. Табиий бойликлари кўп бўлган Корея ҳам мустамлакачи давлатларнинг энг муҳим нишонларидан бирига айланди. Рус-япон қарама-қаршилиги жуда кескинлашди. Бу ҳудудда ўз мустамлакачилик режаларига эга бўлган Россия японлар­нинг Корея ва Хитойга қаратилган тажовузига каршилик қиларди.
Симоносеки шартномасига кўра японлар эгаллаб олгап Порт-Артурнинг Хитойга кайтарилишини Россия, Франция ва Германия талаб қилиб чиққанлиги Япониянинг Кореядаги сиёсий таьсирини анча бўшаштирди. Бунда қиролича Миннинг гуруҳи япоп тажову­зига қарши фаол ҳаракат қилди. Қиролича ва унинг атрофидагиларнинг нигоҳлари Россияга қаратилганди ва унинг ёрдамида ўз мамлакатлари мустақиллигини сақлаб қолишга умид боғлардилар. 1895 йилнинг июль-августида улар Корея ҳукуматидаги японпарастларни ҳайдадилар. Уларнинг ўрнига хукуматда етакчи роль ўйнай бошлаган руспарастлар партияси вакиллари қўйилди. Бунга жавобан японларнинг вакили Миура раҳбарлигида янги фитна уюштирилди ва 1895 йилнинг 8 октябрида японлар саройга бостириб кирдилар ҳамда аёвсиз қирғин ўтказдилар. Қиролича ва унинг яқин кишилари (қиролича ёнидаги аслзода хонимлар ҳам) ўлдирилди. Кейин қироличанинг жасади керосин сепиб ёқиб юборилди, қирол эса Миура томонидан дарҳол ташкил қилинган янги японпараст кабинетнинг раҳбарига айланди. Кореядаги ва ундан ташқаридаги ғазабланишнинг чеки-чегараси йўқ эди. Қиролича ўлдирилганидан кейин Кореяда И-бйон («Адолат армияси») партизанларининг японларга қарши қуролли курашлари кучайди; японпараст хукумат ўтказган ислоҳотлар аҳоли томонидан бойкот килинди; мамлакатдаги японларга ва уларнинг кореялик тарафдорларига қарши умумий кўзғолон етилиб келаётганди. Ана шундай қизгин шароитда, 1896 йилнинг 11 февралида руспарастлар пар­тияси амалда қамоқда сақланаётган қиролнинг саройдан қочиб чиқишини уюштирди. Қирол рус дипломатик ваколатхонаси биносида кўним топди ва бир йил давомида шу ерда қолди. Қирол ўша ердан туриб аҳолига ва қўшинларга японпараст кабинетни қувиш ва янги хукумат тузиш чақириғи билан мурожаат килди. У сотқинларни жазолашга чақирди. Вазирлардан Ким Хон Чжиб, Чжон Бйон Хо ва Э Юн Чжунлар қўзғалган халқ ва аскарлар томонидан ваҳшийларча ўлдирилди, аммо қолганлари Японияга қочиб кетишга улгурди. Бу воқеалар натижасида Япониянинг Кореядаги сиёсий мавкеи яна пасайиб кетди. Японларнинг Россия билан келишув йўлларини излашига тўғри келди. 1896 йилнинг май ва июнь ойларида Россия ва Япония ҳукуматлари иккита келишув (Сеул меморандуми ва Москва қарори) имзоладилар. Унга кўра ҳар иккала томон бир-бирининг корейс ҳукуматига «ёрдам» бериш ва Кореяга ҳарбий кучларнинг маълум бир қисмини юбориш ҳуқуқларини тан олдилар. Шундай қилиб, ҳар иккала томон бир-бирларининг Кореяни эгаллаб олишга бўлган тенг «ҳуқуклари»ни тан олдилар ва бу, табиийки, япон ва рус мустамлакачилари ўртасидаги рақобатни янада кучайтирди.
Кореяга бошқа империалистик давлатлар ҳам фаол суқилиб кира бошлашди. XIX асрнинг охири - XX асрнинг бошларида корейслар хукуматидан қўрқитиш, айёрлик ва сотиб олиш йўллари билан ён беришга эришиш учун қизгин кураш борди. 1895 йили Пхйангандо вилоягидаги энг йирик олтин конини эксплуатация килишга руҳ­сат олган.
Америкаликлар кейинги йили Сеул ва Чемульпо ўртасида темир йўл қуриш хуқуқини ҳам олдилар (кейинчалик, 1898 йили бу ҳукуқ японларга сотиб юборилди), кейин эса Сеулда канализа­ция қуриш, сув таъминотини йўлга қўйиш ва электр ёриткичлар ўрнатишга ҳам руҳсат олинди. Англия хукумати ҳам олтин конларидан фойдаланишга ижозат олди, уларнинг вакили Броун эса божхоналар директори ва Корея ҳукуматининг молия маслаҳатчиси лавозимларига тайинланди. Инглизлар ана шу тарзда Кореянинг молиясини ва ташқи савдосини ўзларига бўйсундиришни режалаштирган эдилар. Француз синдиката Сеулдан Ичжугача (шимол томонга) темир йўл қуриш, немис фирмаси эса олтин қазиб чиқариш хақида шартнома тузишга эришдилар. Рус саноатчилари Ханьчйондаги темир рудаларини қайта ишлашга ва Амнок хамда Туман дарёлари бўйидаги ўрмонлардан фойдаланишга, Шимолий Коре­яда телеграф линияларини ўтказишга ижозат олди. Лекин энг кўп шартномалар тузишга японлар эришдилар. Жанубий Кореядаги те­леграф линиялари, энг муҳим Сеул-Пусан, Сеул-Чемульпо (америкаликлардан сотиб олинган) темир йўллари, олтин конлари, темир конлари, бутун қирғоқ бўйлаб балиқ овлаш ҳуқуки уларники эди. Японлар кемасозлик ва савдо соҳасини ҳам эгаллагандилар.
XIX асрнинг охирларига келиб ҳали ҳам феодал бўлган Ко­рея (1897 йилдан у Дэхан империяси деб атала бошлади) мамла­катнинг табиий бойликларни сотиш бўйича хақиқий муассасага айланди. Аслзодалик гуруҳларининг доимий рақобати авж олар, бу гуруҳларнинг ҳар бири маълум чет эл сиёсий доираларининг манфаатларини ҳимоя қиларди. Тобора ошиб бораётган России таъсирига қаршилик қилиш учун АҚШ ва Англия японларни янада қўпроқ қўллаб-кувватладилар. 1902 йили Америка президенти Т. Рузвельт вазиятни шундай баҳолаганди: «Манжурияда русларнинг кучайишига қарши тенг кучни ташкил килиш учун, Япония Кореяни эгаллаши керак».
Бу орада Манжурияда ўзининг етакчилигини таъминлаган Россия империяси Кореяда Японияга баъзи бир ён беришларга рози бўлди, жумладан, ўзининг молиявий ва ҳарбий маслаҳатчиларини чақириб олди. 1898 йилнинг апрелида янги рус-япон келишуви имзоланди, унга биноан Кореяда Япониянинг иқтисодий манфаатлари етакчилиги тан олинди. То рус-япон уруши бошлангунга қадар мамлакатда хокимият руспарастлар партияси қўлида қолди, бироқ, бу кўпроқ равишда корейсларнинг русларга муқаббати билан эмас, японларга умумий нафрати билан изоҳланарди. Умуман олганда XIX ва XX асрлар чегарасида қолоқ феодал Корея энди ҳар қандай шароитда ҳам ўз мустақиллигини ҳимоя қила оладиган аҳволда эмасди, буни ке­йинги йиллардаги воқеалар исботлади.

Download 204 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling