Мавзу: XVII асрнинг ўрталари ва XХ асрнинг бошларида корея


XVI асрда Кореянинг сиёсий риво


Download 204 Kb.
bet2/8
Sana09.11.2023
Hajmi204 Kb.
#1759489
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Корея

XVI асрда Кореянинг сиёсий ривожланиши. XV аср охиридан марказлашган феодал давлатни заифлаштирувчи инқироз жараён-лари сезила бошлади. Сиёсий ҳолатнинг ёмонлашишига иқтисодий характердаги, энг аввало, аграр муносабатлардаги ўзгаришлар бе­восита таъсир кўрсатди. Феодал аъёнлар ва, маҳаллий заминдорларнинг ерларни эгаллаш ҳоллари кўпайиб, давлат ер эгалигининг тарқоқлашиши рўй берди, маҳаллий феодал ер эгалиги эса амалдаги (ҳуқуқий расмийлаштирилмаган бўлса ҳам) мулк белгиларини ола бошлади. Феодалларнинг кучайиши билан марказий ҳукуматнинг позицияси заифлашиб борди.
Ҳокимият аъёнлар қўлида жамланди, бу эса мамлакатдаги зулм ва зўравонликни янада оширди. Бунга жавобан халқнинг норозили-ги ошиб борди.
XVI асрда йирик деҳқон қўзғолонлари бўлмаган бўлса ҳам, деҳқонларнинг қочиб кетишлари, мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлашлари, мулкдорларнинг қўргонларига ўт қўйишлар кўпайди.
Умуман олганда, инқирознинг умумий чуқурлашиб бориши би­лан бир қаторда ижтимоий карама-қаршилик ҳам кўп карра ошиб борарди ва заифлашган мамлакат ташқи босқинчилар учун тобора кўпроқ ёқимли луқмани эслатарди.
Япониянинг 1592—1598-йиллардаги тажовузи. Марказлашган мамлакатнинг аста-секин заифлашиб бораётганлиги XVI асрда шимолий ва жанубий чегаралардаги қўшинларнинг тажовузларига сабаб бўлди. 1580-йилларда шимолдан чжурчженларнинг босқинлари кўпайди ва, айниқса, жанубда Япония томонидан хавф кучайди.
1592 йилнинг май ойида Япониянинг 200 минг кишилик қўшини Пусан ҳудудига тушди ва корейс қўшинлари қаршилигини енгиб, 20 кундан кейин Сеулни эгалладилар, ёзнинг ўрталарида Пхеньянни олдилар, шимоли-шаркда эса Тумаган дарёсига чикдилар. Мамла­катнинг катта қисми, аҳоли билан шафқатсиз муносабатда бўлаётган япон қўшинлари томонидан босиб олинди. Бу ваҳшийликларга Япониянинг Киото шаҳридаги «қулоклар қабри» исбот бўла олади, унга ўлдирилган корейслардан кесиб олинган 30 мингта қулоқлар ва бурунлар кўмилган.
Мамлакатда халқ уруши бошланди. Босиб олинган ҳудудларда «ҳақ иш учун» халқ партизан гуруҳлари тузилди. Шуниси характерлики, халқнинг қаршилигини ҳукумат қўллаб-қувватламади. Халқ қўшинларининг ҳаракатларига Ли Сунсин (1515-1598) қўмондонлиги остидаги корейс флотининг ғалабалари далда бўлди. 1592 йилнинг ёзида Ли Сунсиннинг флоти япон флотини тор-мор қилди ва Хансандо ороли яқинидаги жанг (1592 йилнинг августа) урушдаги бурилиш нуқтаси бўлди. Бу ва бундан кейин Ангалихо порти яқинида бўлиб ўтган жангда юзта душман кемаси чўктирилди ва 9 мингдан ортиқ денгизчилар йўқ қилинди.
Шундан кейин бўғозда корейс флоти ҳукмронлик қила бошла­ди. 1592 йилнинг охирида 50 минглик Хитой армиясининг ёрдамга келганлиги босқинчилар билан курашни енгиллаштирди. 1593 йилнинг февралида Хитой ва Корейс қўшинларининг бирлашган қўшинлари Пхеньянни озод қилдилар. Япон қўшинлари мамлакат­нинг шимоли-шарқий қисмидан ҳам чекиндилар, 1593 йилнинг май ойида шаҳарга ўт қўйиб Сеулни ҳам ташлаб чикдилар. Японлар фақат мамлакат жануби-шарқий қисмининг энг чеккасида, Пусан ва Ульсан ҳудудларида туриб қолишга муваффақ бўлдилар. Хидэёси ҳукумати тинчлик ҳақида музокаралар бошлашни таклиф қилди.
Бироқ япон феодаллари (шу жумладан Хидэёсининг душманлари ҳам) Кореяда ерларга эга бўлиш умидида музокараларни чўзардилар, бу вақтдан эса ҳарбий ҳаракатларни янгидан бошлаш учун тайёргарлик кўришда фойдаландилар. 1597 йилнинг бошла­рида Кореяга японларнинг янги кучлари келди ва қайта ҳужумни бошлади. Бироқ бу сафар Корея душман ҳужумларини қайтаришга анча яхши тайёрланганди. 1597-1598 йиллари озодлик урушини якунлаш имконини берувчи ғалабаларга қуруқликда ҳам, денгизда ҳам эришилди. XVII аср бошларида япон томонининг ташаббуси билан тинчлик ҳақида музокаралар олиб борилди. Тинчлик шартномаси тузилиши билан Пусан порти орқали Япония билан Корея ўртасида савдо ўрнатилди, шунингдек, элчилар ва совғалар ҳам алмашинилди.

Download 204 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling