Мавзу: XVII асрнинг ўрталари ва XХ асрнинг бошларида корея
Корея XVII аср биринчи ярмида. Манжурларнинг бостириб кириши
Download 204 Kb.
|
Корея
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кадастр
Корея XVII аср биринчи ярмида. Манжурларнинг бостириб кириши. Японларнинг босқини мамлакатни даҳшатли харобаликка олиб келди, улкан маънавий ва моддий йўқотишларга сабаб бўлди. Кўпгина ҳудудларда фақат вайрон қилинган шаҳар ва қишлоқларнинг қолдиқларигина қолганди, холос.
Уруш йилларида Корея пойтахтининг аҳолиси икки баробар қисқарди. 1611 йилги кадастр'га биноан ҳайдаладиган ер майдонлари фақат 541 минг2 кёлни ташкил қиларди, урушгача бундай ерлар 1 млн 708 минг кёль эди. Ер майдонларининг кескин қисқарганлиги фақат уруш пайтидаги вайронгарчиликлар оқибати эмас, ҳарбий даврнинг қийинчиликларидан фойдаланиб қолган феодаллар давлат ерларининг анчагина қисмини эгаллаб олганликлари ва бу ерларни солиқ кадастрига киритишдан яшириб қолганликларининг ҳам оқибати эди. Кадастр - бирор нарса ҳақида маълумотлар тўплами, бирор нарсанинг рўйхати. Кёль - ер ўлчов бирлиги. Дастлаб ғалла ҳосили ҳажмини билдирган бўлиб, 10 минг кв фут ердан олинадиган ғалла ҳажмига тенг бўлган. 1608 йили шаҳзода Кванхэ тахтга ўтириши билан «катта шимолий тўда» («партия») нинг ҳукмронлиги ўрнатилди ва у ўзининг барча рақибларини қириб ташлади. Ёмон ниятли бу галанинг вакиллари ҳеч тортинмасдан талончилик қилар ва давлат соликдари ҳамда тўловларини ҳаддан зиёд оширарди. Вайрон қилинган саройларни қуриш учун пойтахтга кўп минглаб деҳқонларни қувиб келдилар. Порахўрлик ва амалдорлар орасида жиноятчилик авжига чикди. «Шимолий тўда» сиёсатидан кўпчиликнинг норозилигидан, Кванхэни ағдарган ва тахтга қирол Инджони (1623-1648) чиқарган «ғарбий тўда» фойдаланиб қолди. Аммо ишонтиришларга ва сахий ваъдаларга қарамасдан, солиқлар ва феодал мажбуриятлар юки камаймади. Бу орада янги ташқи хавф пайдо бўлди: манжурлар (чжурчжэнь) давлати юксалди. Хитой билан урушаётган манжурлар Кореяни ҳам бўйсундиришга уринардилар. 1627 йилнинг қишида 30 минг кишилик манжур армияси Кореяга бостириб кирди ва корейс қўшинларининг қаршилигини енгиб, Ийджу, Квансан, Анджу ва бошқа шаҳарларни эгаллаб олди ва талади. Манжурларнинг бундан кейинги олға силжишлари сари корейс ҳукумати аста-секин Канхва оролига қочиб ўтди ва у ердан туриб босқинчилар билан музокаралар олиб борди. Манжурлар тезда тинчлик шартномаси тузишга рози бўлди. Корея Хитойнинг ёрдамидан ва иттифоқчилик муносабатларидан воз кечиши керак эди, шунда манжурлар Кореядан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетиш мажбуриятини олдилар. Бу тинчлик манжурларнинг янги ҳужумларига қадар нафас ростлаш бўлиб чикди, лекин корейс феодаллари бундан мамлакат хавфсизлигини таъминлаш учун фойдаланиб қолмади. 1636 йили энди 140 минг кишилик манжур қўшинлари Кореяга бостириб кирди. Манжурлар Сеулни эгаллашга муваффақ бўлдилар, кейин корейсларнинг қироли яшириниб олган тоғли Нам-хан қўрғонини қамал қилдилар. Қирол ва корейс қўшинлари таслим бўлди. 1637 йилдаги янги шартномага кўра Кореянинг вани ўзини Цинлар императорининг вассали деб тан олди. Корейс ҳукумати Минлар сулоласи билан ҳар қандай муносабатларни тўхтатиш ва манжурларга қўшин, қурол-аслаҳа, кемалар билан Хитойга қарши бўлажак урушда ёрдам бериш, ҳар йили олтин, кумуш, гуруч, ипак, матолар ва қоғоз билан ўлпон тўлаб туриш мажбуриятини олди. Манжур босқини натижасида, ҳали японларнинг босқинидан ўзига кела олмаган Корея, янги вайронгарчиликларга дучор бўлди. Кўпгина шаҳарлар ва қишлоқлар таланган ва вайрон қилинганди, уларнинг аҳолиси эса қулликка ҳайдаб кетилганди. Қишлоқ хўжалиги ва ҳунармандчиликка катта зарар етказилди. Ғолибларга бериладиган улкан ўлпон хонавайрон аҳолига оғир юк бўлди. Буларнинг барчаси ишлаб чиқарувчи кучларнинг инқирозига олиб келди ва Кореянинг оғир иқтисодий ҳолатини чуқурлаштирди. Download 204 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling