Мавзу: XVII асрнинг ўрталари ва XХ асрнинг бошларида корея


Download 204 Kb.
bet5/8
Sana09.11.2023
Hajmi204 Kb.
#1759489
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Корея

Тэвонгун хукмронлиги. Ўзининг ортидан меросхўр қолдирмаган қирол Чоль Чжоннинг ўлимидан кейин, 1863 йилнинг ноябрида ўн икки яшар Ли Цзэ Хван тахтга ўтқазилди, мамлакатдаги бутун ҳокимиятни эса вақтинча ҳоким (Тэвонгун) бўлган унинг отаси Ли Ха Ин эгаллаб олди. Чуқур ички инқироз ва Ғарбдан келаётган ташқи хавф Тэвонгунни заифлашган монархияни мустаҳкамлаш йўлини тутишга ундади.
60-йилларнинг бошларидаги деҳқонлар қўзғолонлари корейс аслзодаларини вақтинча ички келишмовчиликларни унутишга ва деҳқонларга қарши курашиш учун қирол хокимияти атрофида бирлашишга мажбур қилди. Тэвонгун энг муҳим давлат лавозимларига ўз одамларини қўйиб олган норон (кексалар) аслзодалик партиясининг зўравонлигига чек қўйди ва фақат бошқа дворян гуруҳларгагина эмас, ҳатто аслзодалардан бўлмаган қатламларнинг (савдогарлар, ўзига тўқ майда ер эгалари) айрим вакилларига ҳам давлат хизматига кириш имконини очди. Бу пайтга ке­либ, энг кучли ва қудратли аслзодалар хонадонларини улуғлашга бағишланган конфуцийлик «шон-шараф масканлари» мамлакатдаги эътиборли сиёсий ва иқтисодий кучга айланганди. Шон-шараф масканлари (совон) қара деҳқонлари бўлган кенг ерларга эга эди, солиқ имтиёзидан фойдаланарди ва феодал сенаратизмнинг таянчи бўлиб турарди. Шон-шараф масканларининг чеклаб қўйилиши, кейин эса қарийб бутунлай тугатилиши (500 маскандан фақат 47 таси қолдирилди), Кореянинг аввалги қироллари даврида ҳал қилувчи таъсирга эга бўлган, қудратли аслзодалар хонадонларини бир қадар заифлаштирди, лекин тушунарлики, мамлакатнинг сиё­сий тарқоқлигига барҳам бермади.
Халқ оммасининг меҳрини қозонишга интилган Тэвонгун аслзодалар (ятбан) билан оддий халқ ўртасидаги фарқнинг йўқ қилинганлигини эълон қилди. Фақат оддий кишилар тўлайдиган ҳарбий солиқ барча қатламлар учун мажбурий уй боши солиғи би­лан алмаштирилгани тўғрисида қонун чиқарилди. Бироқ амалда аслзодалар бу солиқдан озод қилинган бўлиб чиқди, чунки бар­ча давлат хизматидаги шахслар солик тўлашдан озод қилинганди. Бошқа томондан эса, бақириб эълон қилинган аслзодалар ва оддий халқни «тенглаштириш» халқ учун қора рангдаги оёқ кийими кийиб юришнинг тақиқлангани каби майда чекловларни бекор қилиш билан чегараланди, холос. Умумий феодал зулмга келганда эса, Тэвонгун даврида турли хил тўловлар ва халқни эзишлар сезиларли даражада оширилди.
Янги подшоликнинг обрўйини ошириш учун Тевонгун 1865 йили ҳали XVI асрдаёк японлар босқини пайтида ёниб кетган Кйонбоккун саройини тиклашга уринди. Бу иш уч йил давомида улкан куч ва маблағни талаб қилди. Материалларпи тайёрнлш уларни ташиш ишларида ва сарой қурилишнинг ўзидаги мажбурий ишларда ҳар куни ўн минглаб одамлар меҳнат қиларди. Улкан харажатларни қоплаш учун Тэвонгун хукумати халқ учун оғир бўлган алоҳида ер солиғини ўрнатди, бунинг устига фавқулодда тўловларга ҳам кўл урди. Бироқ пул бари бир етмаётган эди. Шунда ҳукумат тўлақонли бўлмаган тангаларни муомалага чиқаринга ва давлат лавозимларини сотишга киришди. Умуман олганда Тэвонгуннинг тадбирлари Корея давлат тузумини мустаҳкамламади, аксинча, хўжалик тизимини вайрон қилди ва мамлакатдаги норозиликни кучайтирди.
Бу орада капиталистик давлатларнинг Кореяга босими ҳам кучайди. Айниқса, америкаликлар бир неча бор Корея портларинп ўзлари учун «очишга» ва тенг бўлмаган шартномалар тузишга ури­ниб кўрдилар. Лекин уларнинг барча уринишлари корейсларнипг қизғин қаршилигига учради ва амалга ошмади.
Бу муваффақиятлар Тэвонгун ҳукуматининг мамлакатни «ёпиб қўйиш» сиёсати гўёки тўғри эканлигини тасдиқлади ва буни амалга ошириш учун ҳарбий тайёргарликлар кучайтирилди. Истеҳкомлар қуриш учун минглаб одамлар ҳайдаб келинди. Қуроллар (айниқса тўплар) ишлаб чикариш янги харажатларни, демакки, аҳолидан янги солиқлар олинишини талаб қиларди.
Марказий ҳукуматнинг солиқ йиғимлари, шунингдек, маҳаллий амалдорлар ва мулкдорларнинг зулмлари Тэвонгун даврида қатор халқ қўзғолонларини келтириб чиқарди. Улардан энг йирикларп 1864 йилда Пхунчснбу округида, 1869 йилнинг баҳорида Чжолландо вилоятида ва 1871 йилнинг баҳорида Кйонсандо вилоятида бўлиб ўтди. Бундан ташқари, деҳқонларнинг чегара ортига, қўшни Манжурияга ва Россиянинг Амур бўйи ҳудудларига оммавий қочиб кетишлари ҳам рўй бераётганди.
Халқнинг ўсиб бораётган ғазабидан, ҳукуматга қарши феодал муҳолифат фойдаланди. 1874 йили вояга етган қирол Тэиошунни мамлакатни бошқаришдан четлатди. Бироқ амалда хокимият қиролга эмас, унинг хотини қиролича Мин ва барча муҳим лавозимларни эгаллаб олган унинг қариндошлари қўлига ўтди.
Кореянинг асрлар бўйи сақланиб келаётган ёпиқлигига ҳал қилувчи зарбани Япония берди. Ўз ҳарбий кемаларини Кореянинг ҳудудий сувларига юборган японлар қирғоқ қўриқчилари билан тўқнашув уюштириб, корейсларнинг иккита кўрғонини вайрон қилди (1875 йил). 1876 йили ушбу можаро юзасидан баъзи талаблар билан япон императорининг вакили Курода бошчилигидаги элчилар Кореяга келди. Аслида бу элчилик эмас, ҳақиқий ҳарбий-денгиз қўшинлари эди. Японлар тўплар билан хавф солиб, корейсларни «дўстлик» ҳақида шартнома тузишга ундадилар. Сеулда ҳукмрон бўлган Минлар тўдаси Куроданинг талабларини қабул қилди.
1876 йилнинг 26 февраль куни Канхва оролида Кореянинг тенг бўлмаган шартномаларидан биринчиси имзоланди. Унда Кореянинг Японияга нисбатан қатор бир томонлама мажбуриятлари кўрсатилганди. Японларнинг савдо қилишлари учун Пусан порти очилди, 20 ой ичида бошқа бир катор портларни ҳам очиш мажбурияти олинди. Очилган портларда японлар ҳеч қандай чекловлар ва тақиқларсиз савдо-ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиш эркинлигини олдилар. 1876 йили имзоланган савдо шартномасига кўра япон маҳсулотлари бож тўловларидан озод қилинди, япон пулларининг эса корейс бозорларида эркин муомаласига йўл қўйилди. Япониянинг кенг иқтисодий ва сиёсий ҳукмронлигига йўл очиб берган Канхва шартномаси Кореянинг ярим мустамлакага айлана бошлаганини билдирарди. Шартномада Корея мустақиллигининг расман тан олинганлиги эса унинг сюзерени ҳисобланган Хитойнинг таъсирини йўқ килишга қаратилган эди,холос.
Кореянинг ер ости ва бошқа бойликлари мустамлакачиларни, айниқса америкаликларни, ўзига жалб киларди. 1880 йили АҚШ ҳукумати яна корейс портларини очиш талаби билан мурожаат қилди. Кейин худди шундай талаблар Англия, Франция, Россия ва Италия томонидан ҳам қўйилди.
Японлар билан бирга иш кўрган АҚШ Кореяни иккинчи шартно­ма тузишга куч билан мажбур қилди. Бу шартномага биноан (1882 йилнинг 22 майида тузилган) Пусон, Вонсан, Ингон очиқ портларида америкаликларга бемалол савдо қилиш, ер ва бошқа мулкларни сотиб олиш, саноат корхоналари қуриш ҳуқуклари берилди. Корея билан шунта ўхшаш шартномаларни 1883-1884 йилларда Англия,Германия, Италия ва Россия, кейинчалик Франция ва бошқа капиталистик мамлакатлар ҳам туздилар.
Шундай қилиб, 1882-1884 йилларда чет эл тўпларларининг даҳшати остида Корея ўзининг ташқи олам учун ёпиқлигинн тўлик тугатди. Айнан ўша даврдан бошлаб Корея чет эл капиталистик мамлакатларининг ярим мустамлакасига айлана бошлади.
Мамлакатнинг ва ўзларининг аҳволидан норози бўлган аскарлар ва камбағаллар 1882 йил июлда қўзғолон кўтардилар. Аскарлар исёни ҳукуматга ва японларга қарши йирик халқ қўзғолонига айланиб кетди. Қўзғолончилар қамоқдагиларни озод қилдилар, бой амалдорларнинг уйларини талади, вайрон қилди, мол-мулкларини эса ёқиб юборди, дуч келгап японларни ва ҳукумат амалдорларини ўлдирдилар. Япон ваколатхонасининг биноси ёқиб юборилди, хизматчилари эса қочиб кетди. Қўзғолончилар саройга ҳам бостириб кирдилар. Қирол уларга бир неча вазирларни беришга мажбур бўлди ва уларни оломон қийнаб ўлдирди. Халқ кўзғолонидан унинг раҳбарлари билан иттифоқ .тузган Тэвонгун фойдаланиб, ҳокимиятни қайтариб олди. Аммо бу хокимият энди мустаҳкам эмасди.
Қўзголондан кейин японлар янги талабларни қўйдилар. Бу талаблар Тэвонгун томонидан тўлиқ қабул қилинди. 1882 йили Чемульпода имзоланган шартномага биноан Тэвонгун ҳукумати қўзғолонда айбдор ҳисобланганларни қамокқа олиш ва жазолаш, ўлдирилган японларни иззат-ҳурмат билан кўмиш, улар­нинг оилаларига ва япон хукуматига товон пули тўлаш, япон ваколатхонаси биносини ўз ҳисобидан тиклаш мажбуриятини олди. Энг муҳими, Сеулда япон қўшинларини жойлаштириш ва уларни сақлаб туриш харажатлари ҳам ҳукумат зиммасига тушди. Пойтахтда 700 та япон аскарлари жойлаштирилди. Қўзғолоннинг Сон Сун Гил раҳбарлигидаги ўнта бошлиқлари қатл этилди. Бу орада зарбадан ўзига келган қиролича ва унииг қариндошлари яна Тэвонгунга қарши кураш бошладилар. Охир-оқибатда у Хитойга сургун қилинди, хокимият эса яна Мин гуруҳига қайтди.
Ўз-ўзидан бошланган ва тартибсиз олиб борилган 1882 йилги кўзғолон ҳеч қанақа аниқ талаблар қўймаганди. Лекин айни пайтда, энди ҳокимиятни ташқи кучлар ёрдамисиз ушлаб қола олмайдиган хукмрон синф аҳволининг бутун заифлигини кўрсатиб берди.

Download 204 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling