Мавзу: XVII асрнинг ўрталари ва XХ асрнинг бошларида корея


-йилларнинг иккинчи - 1890-йилларнинг биринчи ярми­да Корея


Download 204 Kb.
bet6/8
Sana09.11.2023
Hajmi204 Kb.
#1759489
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Корея

1880-йилларнинг иккинчи - 1890-йилларнинг биринчи ярми­да Корея. 1885 йил 18 апрелда Хитой билам Япония ўртасида имзоланган Тяньцзин шартномасидан кейин Кореянинг иқтисодий ва сиёсий ривожланиши тобора кўпроқ мустамлака характерига эга бўлиб борди. Агар 1886 йили Кореяга 2 миллион 474 минг доллар микдоридаги чет эл маҳсулотлари киритилган бўлса, 1891 йили бу кўрсаткич 5 миллион 256 минг долларга етди. Олиб кирилаётган товарларнинг 55 фоизини ип-газлама маҳсулотлари ташкил этарди. Керосин, коп-қанор тикиладиган мато, арқон, гугурт, анилин бўёқлари, металл буюмлар олиб кириш ҳам тез кўпаймокда эди. Кореянинг экспортида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари - гуруч, дуккаклилар ва шу кабилар асосий ўринни эгалларди. Олтин экспорти алоҳида ўрин тутади. 1886-1893 йиллари фақат божхонада ҳисобга олинган олтин Корея ўртача йиллик экспортининг 27,3 фоизини ташкил этган, лекин олтиннинг жуда катта микдори чет элликлар томонидан божхонани четлаб ўтиб, олиб кетиларди. Кореянинг ташки сиёсий аҳволи энди, асосан, мустамлакачи давлатларнинг иқтисодий устунлик учун кураши билан белгиланади. Уларнинг орасида, Тяньцзин шартномасидан кейин Кореядаги ўз аҳволини мустаҳкамлай бошлаган Япония биринчи ўринни эгаллайди. 1886-1894 йилларда у Кореядаги ўз савдоси микдорини икки баробар кўпайтирди ва унинг сувларидаги кема қатновига эгалик қилди.
Японларнинг мустамлакачилик режалари учун жиддий тўсиқ бўлиб корсйс халқининг норозилиги ва унинг Хитойга нисбатан маълум даражадаги мойиллиги турарди. Ўтмишда улар бир неча марта японларга қарши биргаликда жанг қилган эдилар. Бироқ Хи­тойнинг ўзи ҳам, ғарб мамлакатларига боғликлиги тобора ошиб бораётганлиги туфайли, Кореядаги қулай вазиятдан фойдалана олмаётганди. Инглизлар Кореядаги ўз сиёсатининг куроли сифатида манжурлар сулоласини рағбатлантирарди, америкаликлар эса, Анг­лияга қарши ўз мақсадларини амалга оширишда Япониядан фойдаланишга умид боғлаб, японларнинг босқинчиликларини қўллаб-қувватларди. Шунинг билан бирга АҚШ Кореяда иқтисодий ва си­ёсий ўринларни бевосита эгаллаб олишга ҳам киришди. Ҳали XIX асрнинг 80-йиллари бошларидаёк америкаликлар каботаж' ( ички портлар орасидаги ксмалар қатнови ) кема қатновига, ўрмонларда дарахт кесишга, марварид чиғаноғи овлаш­га, пойтахтга электр қуввати ўтказишга руҳсат олгандилар. I887 йили олтин конларидан фойдаланишга ижозат олиш учун Корея ҳукуматига босим ўтказдилар, 1888 йили эса Комундо (Гамильтон) оролини эгаллашга уриниб кўрди.
1890-йилларнинг бошларида Кореядаги ички вазият чуқур ижтимоий инқироз билан характерланади. Кореянинг «очилишп» бусиз хам бўшаб қолган хазинанинг сурункали таназзулини келтириб чиқарди. Чет эллик маслаҳатчиларни боқиш ва қўшинни қайта қуриш, японларга товон тўлаш ва маъмурий ислоҳотлар, саройдаги исрофгарчилик ва шу кабилар Корея хукуматини мисли кўрилмаган ҳаражатларга мажбур қилди.
Бу чиқимларни эса янги солиқлар ва лавозимларни сотиш билан тўлдиришга тўғри келди. Охир-оқибатда қаммаси учун корейс деҳқони хақ тўларди. Заминдорларнинг зулми, қонунсизлик ва амалдорларнинг йиғимлари, маҳаллий ва чет эллик судхўрлар ҳамда савдогарларнинг эксплуатацияси деҳқонларнинг аҳволини чидаб бўлмас ҳолатга олиб келди. Деҳқонларнинг 1885 йили Иочжю ва Вончжюдаги қўзғолонларидан кейин, 1889 йили Пукчхйонда ва Сувонда қўзғолонлар бўлди. 1892 йилги очарчиликдан сўнг дехқонлар, ҳунармандлар ва қулларнинг ўз феодалларига ҳамда чет эллик мустамлакачиларга қарши оммавий қўзғолонлари - тонхаклар («Тонхак» - Шарқ таълимоти) кўзғолони номи билан ҳам маълум бўлган, 1894 йилги деҳқонлар уруши бошланди.
Мамлакатдаги бундан кейинги воқеаларга ташқи сиёсий вазиятлар таъсир кўрсатди. 1894 йилнинг 9 июнида Жанубий Ко­реянинг Арту портига, тонхакларга қарши курашиш учун хукумат илтимосига биноан юборилган, бир ярим минг Хитой аскарлари келиб тушди. Бу эса Япониянинг аралашувига баҳона бўлди ва у хам, ўз навбатида, сон жиҳатдан Хитойникидан анча кўпрок бўлган қўшинни Кореяга юборди. Фақат 15 июнгача 10 мингдан ортиқроқ япон кўшинлари етиб келди ва пойтахтни ҳамда мам­лакатнинг энг муҳим стратегик нуқталарини эгаллаб олдилар. 23 июлда Сеулдаги япон кўшинлари қирол саройига ҳужум килди. Улар хукуматни ағдариб, хокимиятни Тэвонгунга ва Пак Йон Хе бошчилигидаги «ислоҳотлар партияси»нинг чет элдан қайтиб келган етакчиларига топширди. Янги хукумат шу захотиёқ Япония билан бир қатор тенг бўлмаган шартномаларни, шу жумладан, Хи­тойга қарши 1 августда эълон қилинган урушда ҳамкорлик қилиш ҳақида ҳам шартномани имзолади.
Бу урушда Хитой қўшинлари қатор мағлубиятларга учради ва сентябрнинг охирларида Кореядан чиқиб кетди. Аммо япон кўшинлари корейс халкининг, биринчи навбатда яна қўлларига қурол олган тонхакларнинг қаттик қаршилигига дуч келди. Япон кўшинлари билан кўзғолончилар ўртасидаги энг қонли тўқнашувлар Кончжу шаҳри учун бўлди: ҳар куни иккала томондан ҳам бир неча минг киши йўқотилди. Оқибатда артиллериядан кенг фойдаланган япон қўшинлари вазиятни ўз фойдаларига ўзгартирдилар. Деҳконлар Нонсанга чекиндилар ва ўша ерда бутунлай тор-мор қилиндилар. 1894 йилнинг 9 декабрида кўзғолон раҳбари Чжон Бон Дюн қўлга олинди ва кейинчалик Сеулда қатл этилди.
Ўз феодаллари ва чет эллик босқинчиларга қарши кўтарилган бу оммавий қўзғолоннинг мағлубияти Кореяда чукур миллий инқирозни келтириб чиқарди. Мамлакат давлат мустақиллигини тўлиқ йўқотиш ва Япониянинг мустамлакасига айланиш хавфи остида турарди.
Деҳқонлар исёнининг асосий ўчоқларини бостирган ва ўз марионеткаларидан вазирлар маҳкамасини тузган японлар Корея­га «ислоҳотлар» ҳақидаги талабларини баён қилди. Уларнинг амалга оширилиши японларнинг Кореядаги иқтисодий ва сиё­сий ҳукмронлигини тўлиқ таъминлаши лозим эди. Японлар уруш даврида Кореянинг почта ва телеграфини эгаллашга, янги қўшинларни (хульйондени) ўқитишни ўз қўлларига олишга, корейс ҳукуматини қарзлар билан ўраб ташлашга улгурдилар. Япония Хитойни мағлубиятга учратиб, унинг Кореядаги таъсирини тўлиқ йўкқа чиқарди, 1895 йилнинг 17 апрелида имзоланган Симоносеки шартномаси бўйича Хитой Кореянинг мустакиллигиии тан олди ва Кореянинг вассаллик ҳолати билан боғлик барча маросимлар ҳам тугатилди. Энди Япония тўлиқ харакат эркинлигига эга бўлди.
Фа­қат корейс халқининг тинимсиз кураши ва империалистик давлатлар орасидаги келишмовчиликларгина японларга ўз ҳукмронлигини очикдан-очиқ ўрнатишга хамда Кореяни расман ўз мустамлакасига айлантиришга халақит бериб турарди, холос.

Download 204 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling