Мавзу юзасидан маъруза матнлари VIII мавзу: Ўзбекистон Республикасида фуқаролик режа


Download 420.5 Kb.
bet10/14
Sana23.02.2023
Hajmi420.5 Kb.
#1225602
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
8-мавзу

Маълумот учун6:

Собиқ иттифоқ даврида, социалистик тузумга қаршилик қилиш эмас, уни танқид қилганлик учун, коммунистик жамият ҳақида ўз фикрини билдирганлик учун кўплаб кишилар, шу жумладан халқ орасида катта обрў-эътиборга сазовор кишиларни фуқароликдан маҳрум қилиш мамлакатдан қувғин қилиш ҳоллари тез-тез учраб турадиган ҳолат бўлиб қолган эди.
Ўзбекистонда бундай ҳолатни кўрмаймиз, чунки қонун бунга йўл қўймайди.


Маълумот учун7:



7. Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш.
Шахс фуқаро бўлгач, фуқаро ва давлат ўртасида маълум муносабатлар орқали узвий боғланиш вужудга келади. Бу боғлиқлик ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар орқали мустаҳкамланди.
Фуқарони давлат олдидаги мажбуриятлари уларнинг Конституция ва қонунларда белгиланган бурчлари орқали амалга оширилса, ўз навбатида давлатнинг фуқаро олдидаги мажбуриятлари ҳам конституцияда белгиланган масъулияти орқали амалга оширилади.
Давлатнинг фуқаро олдидаги масъуллиги Конституциявий тузум принциплари даражасига кўтарилганлиги (2-модда), мамлакат ичкарисида ҳам ташқарида ҳам давлат фаолиятини фуқаролар ҳуқуқларини, манфаатини ҳимоялашга йўналтиришга асос бўлади.
Конституциянинг 22-моддасида бу масалани қонуний ифодаси ўз ўрнини топган. Унга асосан “Ўзбекнстон Республикаси ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлайди”.
Фуқароларнинг мамлакат ҳудудида ҳимоя қилиш турли воситалар орқали амалга оширилади. Булар:
- Фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини Конституция ва қонунларда белгилаб қўйилиши;
- Фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминловчи, бузилган ҳуқуқларни тикловчи давлат органлар тизимини ўрнатилиши;
- Фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи нодавлат тузумлари фаолиятига кўмаклашиш.
Аввалги бандларда айтилганидек, фуқаролар ҳуқуқларини таъминлашда суд органларининг фаолияти алоҳидадир. Судлар тўғрисидаги қонунда, судларнинг асосий вазифаси фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш деб кўрсатилган. Бошқа давлат органларининг фаолиятига тегишли қонунларни қурадиган бўлсак, уларда ҳам фуқароларнинг ҳуқуқлари, хавфсизлигини таъминлаш вазифаси мавжудлигини курамиз.
Конституциянинг 100-моддасида, махаллий ҳокимият органлари ихтиёрига киритилган вазифалар каторида, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш кўрсатилган, бу “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунда янада кенгрок ифодаланган. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги тартибида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи махсус тузилмалар ташкил қилинган ва улар самарали фаолият кўрсатмоқда.
2011 йил 23 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорида норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, Адлия вазирлигининг асосий вазифаларидан килиб белгиланди.
Ўзбекистонда фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи миллий институтлар тизими яратилган. Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ва Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда муҳим роль ўйновчи миллий институтлардандир.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқлари, манфаатлари нафақат мамлакат ичкарисида, мамлакат ташқарисида бошқа мамлакатлар ҳудудида ҳам Ўзбекистон давлати томонидан ҳимоя қилинади. Бу вазифани бевосита Ўзбекистоннинг ташқи мамлакатлардаги дипломатик ва консуллик идоралари бажаради. Ўзбекистон фуқаролари чет элларда суриштирув, тергов, суд органлари томонидан жавобгарликка тортилса, давлат уларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш, адвокатлар билан таъминлаш чораларини кўриш мумкин.
Буларнинг барчаси Ўзбекистон Конституциясининг 43-моддасида мустаҳкамланган – “Давлат фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинларини таъминлайди” – деган қоидани амалий ифодасидир. Давлатнинг фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш масъулияти мамлакат ичкарисида ҳам, хориж мамлакатларда ҳам амалга оширилади.
Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда Омбудсман институти муҳим роль ўйнайди, бу ҳақда Президент шундай деган эди: “Олий Мажлис таркибида инсон ҳуқуқлари масаласи билан шуғилланувчи вакиллик ташкил этилса мақсадга мувофиқ бўлар эди, деб ўйлайман. Бу Олий қонунчилик органимиз мақомига мос келади. Муҳими у жамиятимизда инсон ҳуқуқлари муаммосини ҳал этишни янги сифат даражасига кўтаришга хизмат қилади”8.
1997 йил апрельда “Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) тўғрисида” қонун қабул қилинди. Вакилни сайлаш тартиби амалдаги конституциямизда кўзда тутилган. Унинг энг асосий вазифаси фуқаролар ҳуқуқини ҳимоя қилишдир. Бунинг учун у етарли ваколатга эга.
Худди шунингдек 1996 йил 31 октябрдаги Республика Президентининг фармони билан ташкил этилган, Ўзбекистон Республикаси инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, фуқаролар ҳуқуқини ҳимоя қилишда алоҳида ўринга эга. Унга қўйидаги вазифалар юкланган:
- Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий қонунчилик ва халқаро ҳуқуқ нормаларини амалга оширсин стратегиясини ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишга кўмаклашиш;
- Инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;
- Мамлакатда инсон ҳуқуқлари аҳволи ҳақида миллий маърузалар тайёрлаш ва бошқалар. Марказга фуқароларни ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, фуқароларни ҳуқуқий маълумотлар билан таъминлаш борасида ҳам кўпгина вазифалар юклашган.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларнинг чет эл давлатларида меҳнат қилиётганларнинг ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлари вазирлиги тегишли тузилмалари чет элдаги консуллик ва дипломатик ваколатхоналар ёрдамида ҳимоя қилинади. Ушбу соҳада асосий қонун ҳужжати бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет эллардаги меҳнат фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳисобланади.



Download 420.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling