Мавзу юзасидан маъруза матнлари VIII мавзу: Ўзбекистон Республикасида фуқаролик режа


Download 420.5 Kb.
bet2/14
Sana23.02.2023
Hajmi420.5 Kb.
#1225602
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
8-мавзу

Ёдда тутинг:

Шу билан бирга жамият ва давлатнинг инсонпарварлик моҳиятидан келиб чиқиб конституциянинг ўзида адолат принципларига мос равишда айрим шахсларга имтиёзлар белгиланиши ҳам кўрсатиб қўйилган. Бунда имтиёзлар фақат қонун асосида бўлиши алоҳида қайд қилинади (18-модданинг иккинчи хатбошиси).
Имтиёзларни қонун асосида бўлиши, ижтимоий адолат принципларига мос тушиши эса, мамлакатда яшовчи, ёрдамга муҳтож, жисмоний жиҳатдан заиф тоифали кишиларгина имтиёз берилишини назарда тутади.
Конституцияга асосан қонуний асосда Ўзбекистонда аёллар, болалар, ногиронлар, ёлғиз қариялар имтиёзга эга бўлиб, бу имтиёз асосан иқтисодий жиҳатдан қўлланилади.
Шахснинг ҳуқуқий ҳолати ҳуқуқлар ва эркинликлар ҳамда бурчлар йиғиндиси деб айтган эдик. Бу масалани яъни ҳуқуқ ва бурчларни ўзаро боғлиқлилиги конституциянинг 19-моддаси қоидаларида ҳам кўриш мумкин. Унда қайд қилинишига фуқаролар ва давлат бир бирига нисбатан бўлган ҳуқуқлари ва бурчлари билан ўзаро боғлиқдирлар. Яъни фуқаро ҳуқуқга эга бўлса уни таъминлаш бурчи давлатда бўлади. Фуқароларни конституциявий бурчларга эга бўлиши эса, давлатни фуқаролардан шу бурчларга амал қилишини талаб қилиш ҳуқуқини келтириб чиқаради.
Конституциянинг шу моддаси қоидалари яна фуқароларнинг конституция ва қонунларда белгилаб қўйилган ҳуқуқларини дахлсиз эканлигини, улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишига ҳеч ким ҳақли эмаслигини белгилайди.
Фуқароларнинг конституциявий ва бошқа қонуний ҳуқуқлари дахлсизлиги конституциявий асосда белгиланган. Демак, улардан маҳрум қилишга, чеклашга ҳеч кимни ҳақи йўқ. Фақат конституция бунга яъни фуқаролар ҳуқуқини чеклашга судга рухсат беради. Чеклаш қонуний, асосли бўлиши керак, бу суд қарорида асослантирилиши зарур.


Ёдда тутинг:

Бошқаларни манфаатига (фуқаро, жамият, давлат манфаати) зарар етказилса, зарар етказган фуқаро ҳуқуқи чекланади, суд қарорига асосан шундай ҳолларда, ҳамда хавфсизлик нуқтаи назаридан фуқароларнинг ҳуқуқларини чеклаш мумкинлиги халқаро ҳуқуқий ҳужжатларда ҳам қайд қилинган бўлиб, Ўзбекистон Конституциясининг мазкур нормаси (фуқаро ҳуқуқини чеклаш ҳақидаги) халқаро нормаларга ҳам тўла мос тушади.



Download 420.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling