Мавзу юзасидан маъруза матнлари VIII мавзу: Ўзбекистон Республикасида фуқаролик режа


Download 420.5 Kb.
bet5/14
Sana23.02.2023
Hajmi420.5 Kb.
#1225602
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
8-мавзу

Ёдда тутинг:

Ҳеч ким ўз қарашларига кўра, фуқароликдан мажбурий равишда чиқарилиши мумкин эмаслигини ўргатилиши, фуқароликнинг муҳим принципларидан биридир. Фуқароликдан қарашлари, фикрлашларига қараб мажбурий чиқариш Совет тузумида тез-тез қўлланиладиган ходиса эди. Бу эса халқаро ҳужжатларга мутлақо зиддир. Чунки уларда фуқароликдан мажбурий чиқариш кўзда тутилмаган.
Ўзбекистон фуқаролари мамлакат ташқарисида яшаётган вақтларда уларнинг манфаатлари давлат томонидан ҳимоя қилинади. Чет мамлакатларда ҳам улар давлат хомийлигида бўлади.
Ўзбекистон фуқаролари келиб чиқиши, ижтимоий ва мулкий аҳволи, ирқи ва миллати, сиёсий ва бошқа, эътиқодлари, машғулотларнинг тури ва соҳаси ҳамда бошқа ҳолатлардан қатъий назар қонун олдида тенгдир.
Конституцияга асосан Қорақалпоғистон Республикасининг фуқароси айни вақтда Ўзбекистон Фуқароси ҳисобланади. Улар Ўзбекистон фуқаролигини олиш учун ҳеч қандай ҳаракат содир этмайди.


Ёдда тутинг

Халқаро одат ҳуқуқи шуни тан оладики, ўз фуқаролари ким эканлигини белгилаш (конституция ва бошқа қонунлар орқали), асосан, ҳар бир давлатга тегишлидир. Бироқ, ушбу ваколат халқаро ҳуқуқ принципларига биноан амалга оширилиши лозим ва давлат эга бўлиши мумкин бўлган шартнома мажбуриятларини ҳисобга олиши лозим.
Маълумот учун:

Асосан, миллий ҳуқуқ томонидан белгиланадиган бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлар, шунингдек, шахснинг ҳукумат ёки давлат билан муносабатларини белгилайдиган бошқа масалалар шахснинг фуқаролигига боғлиқдир. Фуқаролик атамаси ушбу кенгроқ маънога эга ва ушбу матнда Британия фуқаролигининг ҳуқуқий табиати ва жорий этилиши тадқиқ этилади. Баъзи сабабларга кўра, давлат атамаси қатъий ва фуқаролик атамаси ўзгарувчан: шунинг учун Британия фуқаролигига эга бўлганлар фуқароликнинг турли категорияларига ҳам киритиладилар. Давлат фуқароси бўлишнинг ҳуқуқий оқибатлари - ўз ичига ҳарбий хизматга умумий мажбурлик, овоз бериш ва сайланиш ҳуқуқи, ёки хатто ерга эгалик қилиш, ёки давлат хизматига кириш каби масалаларни қамраб олади. Бироқ кўпгина давлатларда оддийгина фуқаролик ва жиноят қонунлари, шунингдек, суд-ҳуқуқ тизимига мурожаат қилиш ҳуқуқи ҳам, фуқаролигидан қатъий назар, давлат ичидаги барча шахсларга нисбатан татбиқ этилади. Инсон Ҳуқуқлари бўйича Европа Конвенсиясига кўра, давлат ўз юрисдиксияси доирасидаги барча шахсларнинг инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиши шарт.3



Download 420.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling