Мавзу юзасидан маъруза матнлари VIII мавзу: Ўзбекистон Республикасида фуқаролик режа
Download 420.5 Kb.
|
8-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Шахснинг конституциявий мақоми.
МАВЗУ ЮЗАСИДАН МАЪРУЗА МАТНЛАРИ VIII МАВЗУ: Ўзбекистон Республикасида фуқаролик РЕЖА: Шахснинг конституциявий мақоми. Фуқаролик тушунчаси. Ягона фуқаролик. Фуқароларнинг тенглиги. Фуқаролликка эга бўлиш асослари. Фуқароликни йўқотиш. Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати. Фуқаролик масалалари билан шуғулланувчи давлат органлари. 1. Шахснинг конституциявий мақоми. Конституциявий ҳуқуқда шахс ҳуқуқий мақоми масаласи марказий масалалардандир. Ўзбекистон Конституциясида шахс ҳуқуқий мақомига, тааллуқли етарли даражада нормалар мавжуд. Шахс ҳуқуқий мақомини қандай бўлишлигига энг аввало аввал ҳам қайд қилинган Конституциянинг 13-моддасидаги қоидалар таъсир этади. Бу шахс ҳуқуқий ҳолатини белгилашда бош принцип қоидадир. Уларга асосан инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият ҳисобланади. Инсон ва шахс тушунчалари асосан бир маънони беришини назарда тутсак бу қоида инсонга ҳам тааллуқлидир. Шахснинг ҳуқуқий мақоми деганда шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари, бурчлари йиғиндисига айтилади. Ҳар бир жамиятда шахс билан давлат ўртасида ўрнатилган муносабат, шахс ҳуқуқий мақомига таъсир қилса, бошқа томондан шахс ҳуқуқий мақоми ҳам шахс, давлат муносабатига таъсир қилади. Шахснинг ҳуқуқий ҳолати масаласида унинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда бурчлари даражаси миқдори муҳим роль ўйнайди. Шунингдек шахс ҳуқуқий ҳолатини аниқлашда фуқаролик масаласи алоҳида аҳамиятга эга. Бу масалалар Ўзбекистон Конституциясида етарлича тартибга солинган. Шахс тенглиги бу ерда қонун олдидаги тенглик асосида қаралмоқда. Ҳар бир кишини қонун олдида тенглиги адолат принципини ўзагидир. Шахснинг қонун олдида тенглигига ҳеч қандай ҳолат (бу ҳолатлар конституция нормасида санаб ўтилган) таъсир қила олмайди. Қонун олдида тенглик шахсни ҳуқуқ, эркинликлардан фойдаланишда ҳам тенг эканлигини, шунингдек бурчларни бажаришда ҳам тенглик бўлишини назарда тутади. Демак, бу норма шахснинг ҳуқуқий ҳолатини белгилашда асосий ўлчовдир. Download 420.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling