Мавзу юзасидан маъруза матнлари VIII мавзу: Ўзбекистон Республикасида фуқаролик режа
Download 420.5 Kb.
|
8-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ёдда тутинг: Ўзбекистонда фуқаролик қуйидаги принципларга асосланади
- 3. Ягона фуқаролик.
2. Фуқаролик тушунчаси.
Шахснинг ҳуқуқий ҳолатини аниқлашда фуқаролик муҳим омил эканлиги айтиб эътироф этилган қоида. Ҳар қандай мамлакатда, жумладан, Ўзбекистонда яшовчи аҳолининг асосий қисми Ўзбекистон фуқароларидан иборат бўлиб, аҳолини маълум қисми Ўзбекистон фуқароси бўлмаслиги мумкин. Улар Ўзбекистонда турли сабаблар билан яшаётган, ишлаётган, ўқиётган, сафарга келган, хорижий мамлакатлар фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар бўлиши мумкин. Шахс маълум давлатга мансуб бўлсагина у фуқаро ҳисобланади. Бу тегишли ҳужжатлар орқали расмийлаштирилди. Фуқаролик – Конституциявий институт. Унинг асослари Конституцияда белгиланган. Конституциянинг XI боби “Фуқаролик” деб номланган. “Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ягона фуқаролик ўрнатилади. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги, унга қандай асосларда эга бўлганликдан қатъий назар, ҳамма учун тенгдир. Қорақалпоғистон Республикасининг фуқароси айни вақтда Ўзбекистон Республикасининг фуқароси ҳисобланади” (Конституциянинг 21-моддаси). Шу моддада фуқароликка эга бўлиш ва уни йўқотиш асослари ҳамда тартиби қонун билан белгиланади деб кўрсатилган. Шунга асосан Ўзбекистонда фуқаролик масалалари “Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролиги тўғрисида”ги2 1992 йил 2 июль қонуни билан тартибга солинади. Ёдда тутинг: Ўзбекистонда фуқаролик қуйидаги принципларга асосланади: Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқлари, эркинликлари, манфаати мамлакат ташқарисида ҳам давлат томонидан ҳимоя қилинадилозим фуқароликдан мажбурий чиқаришга йўл қўйилмайди фуқароликка эга бўлиш, фуқароликдан чиқиш ихтиёрийликка асосланади фуқароликда тенглик принсипи мавжуд Ягона фуқаролик, яъни икки ва кўп фуқаролик тан олинмайди 3. Ягона фуқаролик. Ўзбекистонда якка фуқаролик ўрнатилган, якка фуқароликнинг эса сиёсий аҳамияти ҳам катта. Фуқаролик шахс билан давлат ўртасида сиёсий муносабатларни вужудга келтиради. Фуқаролик натижасида шахс маълум ҳуқуқ ва эркинликларга эгагина бўлиб қолмай, маълум бурчларга ҳам эга бўлади. Натижада шахснинг давлат олдидаги масъулияти ошади. Маълум мамлакатларда яшовчи ҳамма кишиларни албатта фуқаро деб каралмаслиги керак, мамлакатда яшовчилар аҳоли бўлиши мумкин. Аҳоли таркибига фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳамда чет эл фуқаролари ҳам киради. Уларнинг эса ҳуқуқий ҳолатида сезиларли тафовутлар мавжуд. Шахснинг маълум давлатда яшашини ўзигина уни фуқаро деб ҳисоблашга асос бўлмайди, шахс фуқаро бўлиши учун шахс билан давлат ўртасида алоҳида муносабатлар мавжуд бўлишлиги керак. Фуқаролик давлат билан шахс муносабатларини алоҳида тартибда амалга ошишини таъминлайди. Умумий асосда давлат қонун йўли билан ким шу давлатнинг фуқароси ҳисобланишини, фуқароликка эга бўлиши, уни йўқотиш асослари тартибини белгилаб қўяди. Ҳар бир шахснинг фуқаролигини эса алоҳида ҳужжатлар билан расмийлаштирилади. Ўзбекистонда бундай ҳужжат шахсларнинг паспортидир. Фуқаролик шахс билан давлатни барқарор муносабатларини вужудга келтиради. Фуқаро ва давлат муносабатларида белгилашда халқаро ҳуқуқ нормалари ҳам эътироф этилади. Ўзбекистонда фуқароликни қуйидагича характерлаш мумкин. Ўзбекистонда якка фуқаролик эътироф этилган. Конституция ва қонунда бу мустаҳкамланган Ўзбекистон фуқаролари, Ўзбекистон фуқаролигидан чиқмасдан туриб бошқа мамлакатларнинг фуқаролигини қабул қилиши мумкин эмас ва аксинча. Ўзбекистонда фуқаролик тенгликка асосланган, яъни фуқароликка эга бўлиш қандай асосларда бўлмасин (туғилиш билан бўладими, кейинчалик фуқароликка ўтганми) улар ҳамма соҳада тенгдир. Download 420.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling