Мавзу юзасидан маъруза матнлари VIII мавзу: Ўзбекистон Республикасида фуқаролик режа


Download 420.5 Kb.
bet9/14
Sana23.02.2023
Hajmi420.5 Kb.
#1225602
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
8-мавзу

6. Фуқароликни йўқотиш.
Фуқаролик давлат томонидан тартибга солинадиган муносабат. Шунинг учун бу ҳақдаги қонун фуқароликка эга бўлиш асослари, бу борадаги имтиёзларни белгилаш билан бирга, фуқароликнинг тўхтатиш асосларини ҳам белгилаб қўйган.
Қонуннинг 19-моддасига асосан қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тўхтатиш асоси ҳисобланади:
- Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш асосида;
- фуқароликни йўқотиш асосида;
- Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган асосларга биноан;
- Ушбу қонунда кўзда тутилган бошқа асосларга биноан;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш ихтиёрий бўлиб, шахснинг илтимосига (фуқаронинг) кўра белгиланган тартибда фуқароликдан чиқишга рухсат этилади. Фуқароликдан чиқишни сўраб мурожаат қилган шахс олдига давлат, жамият манфаатларидан келиб чиқиб баъзи шартлар (талаблар) қўйилади.
Фуқароликдан чиқишни илтимос қилган шахснинг давлат олдида ёки фуқаролар ёҳуд давлат ва жамият ташкилотлари олдида мулкий мажбуриятлари бўлса, шахс шу мажбуриятларни бажармагунича фуқароликдан чиқариш рад этилади.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқмоқчи бўлган шахс айбланувчи сифатида жиноий жавобгарликка тортилган бўлса ёки унга нисбатан кучга кирган ва ижро этилиши зарур бўлган суд ҳукми бўлса, шахснинг фуқаролигидан чиқиши Республиканинг давлат хавфсизлиги манфаатлари зид бўлса, яъни шахс давлат сирларидан воқиф бўлса фуқароликдан чиқишга йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон фуқаролигидан чиқишда бу масала шахснинг ихтиёри билан, розилиги билан ҳал қилинади. Фуқароликни йўқотиш шахснинг розилиги билан бўлмай бошқа сабаблар асосида амалга оширилади. Қонунга асосан шахс:
- чет давлатда ҳарбий хизматга, хавфсизлик идораларига ёки давлат ҳокимияти идораларига ишга кирса;
- чет элда доимий яшовчи Ўзбекистон фуқароси 5-йил давомида узрли сабабларсиз консуллик ҳисобига турмаган бўлса;
- Ўзбекистон фуқаролигини сохта маълумот ва ҳужжатларга асосан олинган бўлса фуқаролик йўқотилади.
Ота-онанинг ҳар иккаласи Ўзбекистон фуқаролигидан чиққан вақтда уларнинг 14 ёшгача тўлган болалари ҳам фуқароликдан чиққан ҳисобланади.
Ота-оналардан бири Ўзбекистон фуқаролигидан чиқса, бошқаси эса Ўзбекистон фуқароси бўлиб қолаверса бола Ўзбекистон фуқаролигини сақлаб қолади.
Ота-оналарнинг фуқаролиги ўзгарган тақдирда, шунингдек, болалар фарзандликка олинганда 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларнинг фуқаролиги болаларнинг розилиги билан ўзгартирилиши мумкин.
“Фуқаролик тўғрисида”ги қонунда фуқароларнинг сиёсий қарашлари, эътиқодларига қараб фуқароликдан маҳрум қилиш ҳолатлари кўзда тутилмаганлиги, қонунимизни халқаро ҳужжатлар талабига мос эканлигини кўрсатади.

Download 420.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling