Мавзу юзасидан маъруза матнлари XVI мавзу: Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси режа


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг таркибий тузилиши ва унинг палаталарини ташкил этиш


Download 0.79 Mb.
bet3/12
Sana23.02.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1225525
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
16-мавзу

2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг таркибий тузилиши ва унинг палаталарини ташкил этиш.

Конституциямизнинг ХХII боби “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси”- деб номланади ва унда Олий Мажлиснинг мақоми, тузилиш таркиби, ташкил этиш тартиби, ваколатлари, палаталарнинг бир-бири билан муносабати, раҳбар ва ёрдамчи органлари, қонунчилик жараёни конституциявий нормалар асосида тартибга солинган.


Конституциянинг 76-моддасига асосан:
“Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси олий давлат вакиллик органи бўлиб, қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси икки палатадан - Қонунчилик палатаси (қуйи палата) ва Сенатдан (юқори палата) иборат.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати ваколат муддати - беш йил”
Конституциянинг 77-моддаси Олий Мажлис палаталарининг ташкил этиш тартибини белгилаган. Унга асосан Қонунчилик палатасининг бир юз ўттиз беш депутати бир мандатли сайлов округлари бўйича кўппартиявийлик асосида умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш юли билан сайланади.
Қ онунчилик палатасининг ўн беш депутати Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан сайланди. Шунда Қонунчилик палатаси депутатларининг умумий они 150 кишидан иборат бўлади. Конституциянинг бу нормаси Қонунчилик палатасини фақат сайлов йўли билан ташкил қилиш тартибини ўрнатади, шу билан бирга сайловни ҳам икки усулини умуҳалқ сайлови ва алоҳида ҳаракат томонидан сайлов ўтказилишини белгилади.
Қонунчилик палатасининг 135 депутати сайлови уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда — декабрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилади (Конституциянинг 117-моддаси) ўтказилади. Бу сайлов умухалқ сайлови бўлиб, унда барча 18 ёшга етган Ўзбекистон фуқаролари иштирок этади. Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайланиши мумкин эмас ва сайловда қатнашмайдилар4. Бошқа ҳар қандай ҳолларда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини тўғридан-тўғри ёки билвосита чеклашга йўл қўйилмайди. Сайлов умумий, тенг, тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш орқали ўтказилади. Мазкур холат депутатларнинг ўз сайловчилари олдидаги масъуллигини мустаҳкамлайди. Масалан, Германияда айрим олимларни депутат ўз сайловчилари овоз берган ҳолатни қўллаб-қувватлашга мажбур эмаслигини қайд этади. Бу ерда депутат ўзини қўллаб-қувватлаган партия олдида тобе бўлиб қолишига ишора бўлиши мумкин5.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг юқори палатаси Сенат бўлиб, у Конституциянинг 77-моддасига биноан ҳудудий вакиллик палатаси ҳисобланади ва Сенат аъзоларидан (сенаторлардан) иборат бўлади. Конституциянинг шу моддасида Сенатни шакллантириш тартиби белгиланган. Унга асосан олий Мажлиснинг Сенати аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар,туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг тегишли қўшма мажлисларида мазкур депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдорда - олти кишидан сайланади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн олти нафар аъзоси фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда давлат ва жамият фаолиятининг бошқа тармоқларида катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли фуқаролар орасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади.
Сайлов куни йигирма беш ёшга тўлган ҳамда камида охирги беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг Сенати аъзоси бўлиши мумкин. Депутатликка ва сенаторликка номзодларга қўйиладиган талаблар қонун билан белгиланади.
Айни бир шахс бир пайтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати ва Сенати аъзоси бўлиши мумкин эмас.
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги қонунининг II бўлими “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатини шакллантириш тартиби” деб номланган ва унда Сенатни шакллантириш кенг тартибга солинган.
Олий Мажлиснинг юқори палатаси Сенат ҳам сайлов, ҳам тайинлаш юли билан шакллантирилади. Сенатга сайлов Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари сайланганидан кейин бир ойдан кечиктирмай ўтказилади.
Марказий сайлов комиссияси Сенатни шакллантириш якунлари тўғрисидаги ахборотни ва Сенат аъзоларининг рўйхатини уларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, эгаллаб турган лавозими (машғулотнинг тури), иш ва яшаш жойини кўрсатган ҳолда ўн кундан кечиктирмай матбуотда эълон қилади.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling