Мавзу юзасидан маъруза матнлари XVI мавзу: Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси режа


Ўзбекистон Республикасида Қонунчилик жараёни


Download 0.79 Mb.
bet7/12
Sana23.02.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1225525
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
16-мавзу

5. Ўзбекистон Республикасида Қонунчилик жараёни.

Қонун қабул қилиш алоҳида ва аниқ тадбирларни ўз ичига олган жараёндан иборат. Бу жараён маълум босқичлардан иборат бўлиб, қонунларда белгилаб қўйилган.


Қонунчилик жараёни одатда қуйидаги босқичлардан иборат бўлади:

  • Қонунчилик ташаббуси;

  • Қонун лойиҳаларини кўриб чиқишга қабул қилиш ва лойиҳани муҳокама қилиш;

  • Қонунларни қабул қилиш ва маъқуллаш;

  • Қонунларни имзолаш, эълон қилиш.






Ёдда тутинг!

Шунингдек бу моддада қонун лойиҳаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритилиши ҳам белгилаб қўйилган.


Қонунчилик палатасига қонун лойиҳасини тақдим этган субъектлар, лойиҳага қуйидагиларни илова сифатида тақдим қилиш шарт:

  • қонун лойиҳасига унинг концепцияси баён қилинган ҳолдаги тушунтириш хати;

  • ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги, шунингдек қонун лойиҳаси киритилиши билан боғлиқ қонунларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси;

  • ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши, ўз кучини йўқотган деб топилиши ёки қабул қилиниши лозим бўлган қонуности ҳужжатларининг рўйхати;

  • моддий ҳаражатларни талаб қиладиган қонун лойиҳалари учун молиявий-иқтисодий асослар;

  • давлат даромадларини камайтириш ёки давлат харажатларини кўпайтириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети моддалари бўйича ўзгартиришларни назарда тутувчи қонунларининг лойиҳалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасинингт хулосаси.

Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилингунига қадар қонун лойиҳасини киритган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқининг субъекти лойиҳа матнини ўзгартириш ёки ўзи критган қонун лойиҳасини чақириб олиш ҳуқуқига эга.


Ёдда тутинг!

Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси мажлисларида биринчи ўқишда кўриб чиқиш чоғида мазкур қонун лойиҳасини қабул қилиш зарурати, қонун лойиҳасининг концепцияси, унинг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига мувофиқлиги, шунингдек қонунни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар ва молиялаш манбалари тўғрисидаги масала муҳокама қилинади.


Қонунчилик палатаси муҳокама натижалари бўйича қонун лойиҳасини маромига етказиш ва кейинги ўқишда кўриб чиқиш учун палатага киритиш муддатини белгиланган ҳолда уни биринчи ўқишда қабул қилиш ёки қонун лойиҳасини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Масъул қўмита қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш чоғида тушган таклифларни умумлаштиради. Масъул қўмита томонидан асосли деб топилган таклифлар қонун лойиҳасининг матнига киритилади. Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси томонидан иккинчи ўқишда кўриб чиқиш чоғида масъул қўмита маъқуллаган таклифлар ҳам, маъқулламаган таклифлар ҳам муҳокама қилинади. Қонун лойиҳаси бўйича овоз бериш моддама-модда ўтказилади.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling