Мавзу юзасидан маъруза матнлари XVI мавзу: Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси режа


Download 0.79 Mb.
bet2/12
Sana23.02.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1225525
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
16-мавзу

Ёдда тутинг:

Олий Мажлисни Конституция ва қонунчилик ҳокимиятини амалга оширади деб белгиланиши, унинг вазифаси фақат қонун қабул қилиш билан чекланди деган хулосани келтириб чиқармайди. Республика Олий Мажлиси ҳам бутун дунёдаги парламентларга хос бошқа вазифаларни ҳам бажаради.


Олий Мажлиснинг вазифаларига қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаш ҳамда давлат стратегик дастурларини қабул қилиш.

  • Қонун чиқарувчи, ижро этувчи ҳамда суд ҳокимияти органларининг тизимини, ваколатларини белгилаш.

  • Давлат органларининг мансабдор шахслари, аъзоларини тайинлаш, сайлашда иштирок этиш.

  • Мамлакат таркибига янги тузилмаларни қабул қилиш, уларни республика таркибидан чиқариш ҳақидаги масалалар, маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал қилиш.

  • Қабул қилинган қонунлар ижросини назорат қилиш, ижро ҳокимиятини (ҳукумат) фаолияти устидан назорат ўрнатиш.

Мамлакатимизда демократик жараёнларни ривожланиб бориши ижро ҳокимияти фаолияти устидан вакиллик ҳокимияти, яъни парламент назоратини кучайтиришни тақозо этмоқда. Мамлакатимизда давлат ва ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар бўйича тўпланган тажриба ва ривожланган демократик мамлакатлардаги конституциявий тараққиёт амалиётининг таҳлили2 Ўзбекистонда танланган парламент назорати тизимининг ҳақиқий демократик моҳиятидан далолат беради. Бунда, биринчи навбатда, ўтган даврда бу соҳадаги тўпланган миллий тажрибаларимиз билан бирга чет мамлакатлар парламентларининг тажрибалари ҳам эътиборга олинди3.
Олий Мажлиснинг давлат ҳокимияти тизимидаги ўрнини аниқлаганимизда унинг қонунчилик ҳокимиятини амалга ошириши, шу туфайли бошқа ҳар қандай ҳокимият органларининг фаолиятини белгилаш, бошқа органларни тузишда иштирок этиш, ижро ҳокимиятининг парламент олдида масъулиятлигига эътибор беришимиз лозим. Ана шу нарсалар Олий Мажлисни бошқа ҳокимият тузилмаларига нисбатан таъсирчан воситаларга эга ҳокимият тармоғи эканлигини кўрсатади.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling