Мавзу юзасидан маъруза матнлари XVI мавзу: Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси режа
Download 0.79 Mb.
|
16-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ёдда тутинг!
Малумот учун:8
6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати ва Сенат аъзоларининг ҳуқуқий мақоми Давлат-ҳуқуқий муносабатларида, ҳокимиятни амалга оширишда, ҳалқ ҳокимиятини рўёбга чиқаришда депутат ва сенаторлар алоҳида ўрин эгаллайди. Депутат ва Сенаторларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисида махсус қонунлар мавжуд бўлиб, буларга 2004 йил 2 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида” ва “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги Қонунларни кўрсатиш мумкин. Ёдда тутинг! Депутат ва Сенаторнинг ҳуқуий мақомини уларнинг ваколат муддати, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, одоби, фаолиятининг асосий кафолатлари ташкил этади. Шуларнинг йиғиндиси ҳуқуқий мақомни келтириб чиқаради. Депутат вакиллик органларининг ваколат муддатига (Қонунчилик палатаси, вилоят, туман шаҳар Кенашлари), Сенатор Сенат ваколат муддатига сайланади ёки тайинланади. Уларнинг ҳаммасини ваколат муддати - беш йил. Лекин шу ваколат муддатидан аввал ҳам депутат ва Сенаторларнинг ваколати тугатилиши мумкин. Депутатнинг, сенаторнинг ваколатлари қуйидаги ҳолларда муддатидан илгари тугатилади: у ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиш ҳақида ёзма ариза берган тақдирда; у қонунга кўра депутатлик, сенаторлик ваколатларини амалга оширишига номувофиқ бўлган лавозимга сайланган ёки тайинланган тақдирда; унга нисбатан суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирган тақдирда; у чақириб олинган тақдирда; суд уни муомалага лаёқациз деб топган тақдирда; у суднинг қонуний кучга кирган қарори асосида бедарак йўқолган деб топилган ёхуд вафот этган деб эълон қилинган тақдирда; у Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотган тақдирда; у вафот этган тақдирда; Олий Мажлис палаталари ёки вилоят, Тошкент шаҳар Кенгашлари тарқатиб юборилганда; Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг сенатор этиб сайланган депутати ваколатларининг муддатидан илгари тугатилиши унинг сенаторлик ваколатлари тугатилишига олиб келади. Алоҳида ҳолларда депутатнинг, сенаторнинг ваколатлари тегишинча Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг қарорига биноан муддатидан илгари тугатилиши мумкин. Депутат, сенатор деган юксак номга доғ туширувчи ҳулқ-атвор бундай масалани кўриб чиқиш учун асос бўлиши мумкин. Депутатнинг, сенаторнинг ваколатларини бошқа шахсга топшириш мумкин эмас. Қонунчилик палатаси депутати палатада доимий асосда ишлайди, шу даврда илмий-педагогик фаолиятидан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа иш билан шуғулланмаслиги керак. Сенаторларнинг айримлари Сенатда доимий асосда ишлаши мумкин, бундай Сенаторлар илмий-педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа ишда ишлаши мумкин эмас. Бошқа сенаторлар асосий иш жойидан ажралмаган ҳолда Сенаторлик фаолиятини бажаради. Депутат ва сенаторлар қуйидаги ҳуқуқларга эга: палатанинг, кенгашнинг органларига сайлаш ва сайланишга; палата ва кенгаш мажлисларида кўриб чиқилиши учун масалалар таклиф этишга; палата, кегаш мажлисининг кун тартиби, муҳокама қилинаётган масалаларни кўриб чиқиши тартиби ҳамда бу масалаларнинг моҳияти юзасидан таклифлар киритиш ва мулоҳазалар билдиришга; қарор лойиҳалари ва уларга тузатишлар киритишга; палата, кенгаш томонидан тузиладиган органларнинг шахсий таркиби ҳамда сайланадиган, тайинланадиган ёки тасдиқланадиган мансабдор шахсларнинг номзодлари бўйича фикр билдиришга; мунозараларда иштирок этишга, маърузачи ва раислик қилувчига саволлар беришга; парламент ва депутат сўрови билан мурожаат этишга; ўз таклифларини асослаб бериш учун сўзга чиқишга ва овлз бериш сабаблари юзасидан изоҳ беришга; палата ва кенгаш мажлисида раислик қилувчига палата мажлисида муҳокама қилинаётган масала юзасидан ўз нутқи, таклифи ёки мулоҳазаси матнини топширишга; палата ва кенгаш таркибидаги ўзи аъзо бўлган тегишли органнинг қарорига қўшилмаган тақдирда ўз нуқтаи назарини палата мажлисида баён қилишга ёки бу ҳақда тегишинча Қонунчилик палатасининг Спикерига, Кенгаш раисига, Сенат Раисига ёзма равишда маълум қилишга; палатага ҳисобдор ёки унинг назорати остидаги ҳар қандай орган ёхуд мансабдор шахснинг ҳисоботи ёки ахборотини палата мажлисларида эшитиш тўғрисида таклиф киритишга; Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ижро этилишини, шунингдек палата ва кенгаш қарорларининг бажарилишини текшириш ҳақида кўриб чиқлиши учун масалалар таклиф этишга; палата ва кенгаш мажлисларининг стенограммалари билан танишишга; фуқароларнинг ҳуқулари ва қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатларини бузиш ҳоллари ёки қонун ҳужжатларини бузишнинг бошқа ҳоллари маълум бўлиб қолган тақдирда уларга дарҳол чек қўйиш чораларини кўриш талаби билан тегишли органлар ҳамда мансабдор шахсларга мурожаат этишга ҳақли. Булардан ташқари Қонунчилик палатаси депутати қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига, палатадаги депутатлар бирлашмалари ишида иштирок этиш ҳуқуқига эга. Шунингдек маҳаллий кенгашларда тузилган партия гуруҳлари ишида иштирок этиш ҳуқуқига эга. Депутат, сенатор тегишинча Қонунчилик палатаси, маҳаллий Кенгашлар ва Сенат мажлисларида (сессияларида) шунингдек, улар сайлаган органлар (қўмита, комиссиялар) таркибига аъзо бўлса, уларнинг ишида қатнашиш, овоз беришида шахсан иштирок этиши шарт. Мажлис, сессия, турли органлар ишида иштирок этиш имконияти бўлмаган тақдирда депутат, сенаторлар тегишлича Спикерига, Сенат Раисига (қўмита, комиссия раисларига) олдиндан хабар қилиб қўйилиши шарт. Қонунларга мувофиқ депутат ва сенаторлар зиммасига бошқа мажбуриятлар юкланиши мумкин. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling