Мавзу юзасидан маъруза матнлари XVI мавзу: Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси режа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг фаолияти шакли ва ички тузилиши
Download 0.79 Mb.
|
16-мавзу
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг фаолияти шакли ва ички тузилиши
Қонунчилик палатаси: Қонунчилик палатаси фаолиятининг ташкилий шакли унинг сессиялари даврида ўтказиладиган мажлисларидир. Қонунчилик палатаси фаолиятини ташкил этишнинг принциплари: масалаларини биргаликда ва эркин муҳокама қилиш, ошкоралик, жамоатчилик фикрини ҳисобга олиш ҳисобланади. Бу принциплар Сенат фаолиятига ҳам тааллуқлидир) Қ онунчилик палатасининг навбатдаги сессиялари қоида тариқасида сентябрнинг биринчи иш кунидан бошлаб келгуси йилнинг июн ойи охирги иш кунига қадар ўтказилади. Бу Қонунчилик палатасининг доимий ишловчи органлигидан келиб чиқиб ўрнатилган. Палатанинг сайловдан кейинги биринчи сессияси, сайловдан сўнг икки ойдан кечиктирмай Марказий сайлов комиссияси томонидан чақирилади ва биринчи мажлисни Марказий сайлов комиссияси раиси органи очади ҳамда палата спикери сайлангунча мажлисга раислик қилади. Палатанинг мажлислари агар уларда барча депутатлар сонининг камида ярми иштирок этса, ваколатли ҳисобланади. Конституциявий қонунлар қабул қилишда барча депутатларнинг камида учдан икки қисми иштирок этиши шарт. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси мажлисларида, шунингдек уларнинг органлари мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Бош вазир, Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари, Конституциявий суди, Олий суди, Олий хўжалик суди раислари, Бош прокурори, Марказий банки бошқарувининг раиси иштирок этиши мумкин. Қонунчилик палатаси мажлисларига, давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг, илмий муассасаларнинг вакиллари, мутахассислар ва олимлар, ОАВ вакиллари такдиф қилиниши мумкин. Палатанинг мажлислари очиқ ва ошкора ўтказилиши мумкин, зарур ҳолларда Палата ёпиқ мажлис ўтказиш ҳақида қарор қабул қилиши мумкин. Қонунчилик палатаси Сенат билан бирга қўшма мажлис ҳам ўтказиши мумкин. Қўшма мажлислар Ўзбекистон Республикаси Президенти қасамёд қилганда, Ўзбекистон Республикаси Президенти мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг, ички ва ташқи сиёсатининг энг муҳим масалалари юзасидан нутқ сўзлаганда, чет давлатларнинг раҳбарлари нутқ сўзлаганда ўтказилади. Палатларнинг келишувига биноан қўшма мажлислар бошқа масалалар юзасидан ҳам ўтказилиши мумкин. Қўшма мажлислар унда Қонунчилик палатаси ва Сенат аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми иштирок этса ваколатли ҳисобланади. Қўшма мажлисда қўшма қарор қабул қилиниши мумкин. Бунда ҳам овоз бериш алоҳида-алоҳида ўтказилади. Қонунчилик палатаси қарорлари депутатлар умумий сонининг кўпчилиги овози билан қабул қилинади. Конституцияга ўзгартириш киритиш, конституциявий қонунлар эса депутатлар умумий сонининг учдан икки қисми овози билан қабул қилинади. Қонунчилик палатаси ички тузилиши деганда палата томонидан ташкил қилинадиган, уни ишига ёрдам берувчи тузилмалар тушунилади. Шулардан биринчиси Қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарларидир. Сайловдан кейинги биринчи мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ўз таркибидан Қонунчилик палатасининг Спикери ва унинг ўринбосарларини сайлайди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарлари яширин овоз бериш орқали депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан Қонунчилик палатасининг ваколат муддатига сайланади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери яширин овоз бериш орқали Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг учдан икки қисмидан кўпроғининг овози билан қабул қилинган Қонунчилик палатаси қарорига биноан муддатидан илгари чақириб олиниши мумкин. Қонунчилик палатаси депутатлари орасидан палатанинг ваколат муддатига Спикер ўринбосарлари сайланади. Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарларининг сони, қоида тариқасида, Қонунчилик палатасида тузилган фракциялар ва депутатлар гуруҳларининг сонидан келиб чиққан ҳолда Қонунчилик палатаси томонидан белгиланади. Қонунчилик палатасида тузилган фракция ва депутатлар гуруҳи ўз вакили Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари лавозимларидан бирини эгаллашида кафолатли ҳуқуққа эгадир. Яъни ҳар бир фракциядан албатта Спикер ўринбосари сайланади. Спикер ўринбосарлигига қоида тариқасида фракция ўз раҳбарини номзодини кўрсатади. Спикер ўринбосарлари депутатларнинг умумий кўпчилигини овози билан очиқ овоз бериш орқали сайланади. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling