Мавзу. Зарарли одатларнинг репродуктив саломатликка таъсири ҳақида Педагог (ўқитувчи) учун маълумот


Ҳар учта гуруҳнинг тақдимоти ва муҳокамаси


Download 277.5 Kb.
bet12/14
Sana31.03.2023
Hajmi277.5 Kb.
#1311224
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
7. узб вредные привычки (1)

Ҳар учта гуруҳнинг тақдимоти ва муҳокамаси
Мини(кичик)-маъруза.

  • Ўсмирлик белгиларидан бири бу қизиқувчанлик, носоғлом қизиқиш туфайли дўстларнинг таъсири остига тез тушишдир. Қизиқувчанлик туфайли ўсмирлар гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишни бошлашлари мумкин. "Наркотик" атамаси юнонча "нарктикус" феълидан келиб чиққан бўлиб, у карахт бўлишни, бефарқ бўлишни англатади. Гиёҳванд моддалар – бу онгга таъсир қилувчи ва мияни маълум бир тарзда қўзғатадиган, ҳис-туйғуларни, кайфиятни ёки фикрлашни ўзгартирадиган моддадир. Барча гиёҳванд моддалар эртами-кечми гиёҳвандликка олиб келади. Гиёҳвандлик –бу бирор нарсага қарамлик, ёмон одатдир.

  • Психологик қарамлик – бу маст қилувчи модда ҳақидаги ёпишқоқ фикрларда (қатъий фикрларда) намоён бўладиган ҳодиса.

  • Жисмоний қарамлик – бу жисмоний фаровонлик (бунда физиологик ҳолат бузилади, чунки қарамликка сабаб бўлган модда моддалар алмашинувининг бузилишига сабаб бўладиган бир қисмига айланади.) бузилган ҳолат, чунки модда моддалар алмашинуви бузилишининг бир қисмига айланади.



«Баҳсли таъкидлар»
"ТЎЛИҚ РОЗИМАН", "ҚИСМАН РОЗИМАН", "ТЎЛИҚ РОЗИМАСМАН", "БИЛМАЙМАН/ИШОНЧИМ КОМИЛ ЭМАС", "ҚИСМАН РОЗИ ЭМАСМАН" таъкидлари ёзилган фоғоз варақларини хонанинг турли қисмларига осиб чиқинг. Педагог (ўқитувчи) таъкидларни бирма-бир ўқийди ва ўқувчилар уларнинг нуқтаи назарини акс еттирувчи ёзувли варақлар олдига бориб туришлари керак. Педагог (ўқитувчи) нима учун бу фикрни танлаганликларини тушунтиришни сўрайди. Бошқаларнинг турли нуқтаи назарларни тинглагандан сўнг, ўқувчилар фикрларини ўзгартириши мумкин.
Баҳсли таъкидлар.

  • Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш жиноят ҳисобланади.

  • Гиёҳванд моддага қарамлик – бу касаллик.

  • Кўпгина ёшлар гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш туфайли муаммоларга дуч келишади.

  • Исталган вақтда гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишни тўхтатиш мумкин.

  • Кўпгина ўсмирлар "компания учун" гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишни бошлайдилар.

  • Гиёҳванд моддалар истеъмол қиладиган одамлар кўпинча уларга қарам эканликларини англамайдилар.

  • Инсоннинг ташқи кўринишидан унинг гиёҳванд модда истеъмол қиладими ёки йўқлигини аниқлаш мумкин.

  • Инсон ўз қарор қабул қилишни ва ўз ҳаракатлари учун жавобгар бўлишни билиши керак.

  • Мен учун муҳим бўлган бошқа одамлар ва дўстларимнинг таъсирига осонликча бериламан.

  • Дўстларим ва оилам мен учун бир лаҳзалик завқлардан кўра қадрлироқдир

Муҳокама:

  • Ушбу таъкидлар ҳақида ўйлаганингизда Сизда қандай ҳис-туйғуларингиз юзага келди?

  • Барча ўқувчилар олдида ўз нуқтаи назарингизни ифодалаш осон бўлдими, айниқса, озчилик бўлганингизда?

  • Сизнинг нуқтаи назарингизни ўзгартириш осон бўлдими?

Педагог (ўқитувчи) учун эслатма. Баъзан ҳал қилувчи дақиқаларда ўсмирлар ўз фикрларини тушунтириш учун тўғри сўзларни топа олмайдилар. Шунинг учун, саволлар бериб, улар аслида нимани кўзда тутганликларини аниқ билиб олинг. Ушбу ўйиннинг яна бир қийин жойи – бу "жамоавийлик туйғуси" – ўқувчилар ўйлаб кўришга ва ўз фикрларини ривожлантиришга ҳаракат қилмасдан бир-бирларига эргашадилар. Буни бартараф этиш учун сиз ушбу варианти олдиндан гаплашиб олишингиз керак.

  • Меъёрида хавф туйғусига эга бўлиш табиийдир. Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишдан қўрқиш қўрқоқлик белгиси эмас, балки ўзига, соғлиғига оқилона, масъулиятли муносабатдир. Ўз ҳаёти учун ўзи олдида жавобгарлик муаммоси ҳамда бундай масъулиятни ўз зиммасига олишни истамаслик муаммоси мавжуд. Танловни фақат одамнинг ўзи амалга оширади – соғлиқ томнига ёки оғриқли ҳаёт томонига ҳаракат қилиш.


Download 277.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling