Мавзу. Зарарли одатларнинг репродуктив саломатликка таъсири ҳақида Педагог (ўқитувчи) учун маълумот


Download 277.5 Kb.
bet13/14
Sana31.03.2023
Hajmi277.5 Kb.
#1311224
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
7. узб вредные привычки (1)

Жуфтликларда машқ.
Топшириқ. Жадвалдаги иккинчи устунни тўлдириш.
Гиёҳванд модда истеъмол қилишнинг оқибатлари




Сабаблар

Оқибатлар

1

Компания учун




2

Мода




3

Ота-оналарга қасдма-қасд




4

Янги ҳиссиётларга эга бўлиш




5

Турли ёшдаги гиёҳванд истеъмолчилари билан мулоқот қилиш




6

Ёлғизлик, стресс, зиддиятлар




7

Қизиқувчанлик




Ўқувчилардан кутилаётган жавоблар:

  1. Юқори доза сабабли ўлим ҳолати. ОИВ инфекцияси, гепатит.

  2. Ўғирлик, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ҳибсга олиниш, қамоқ жойларига изоляция қилиш.

  3. Ота-оналар билан зиддиятлар.

  4. Молиявий муаммолар, қашшоқлик.

  5. Бошқаларга нисбатан ҳурматнинг йўқолиши.

  6. Мактабдаги, оиладаги зиддиятли вазиятлар.

  7. Шахснинг инқирози, ноўрин хулқ-атвор.




  • Гиёҳвандлик- деярли ҳар доим ёшликдаги ўлимдир. Гиёҳвандлар сафи асосан ўсмирлар муҳитидан тўлдирилиши айниқса қўрқинчли.

  • Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш жуда тез махсус касаллик – гиёҳвандликнинг шаклланишига олиб келади, унинг моҳияти одамнинг гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишга доимий боғлиқлигидир.

Ўсмир аввалги ҳолатига нисбатан ланж, уйқусираган ёки аксинча, жуда қўзғалувчан бўлиб қолади. Баъзан, у кун бўйи ҳеч нарса емагандан сўнг, кечқурун иштаҳаси "бўриникидек" ҳужум қилади. Юзнинг рангпарлиги аниқ намоён бўлади, кенгайган ёки торайган қорачиқлар ёруғлик ўзгаришидан таъсирланади, одамовилик пайдо бўлади.
Ўсмирнинг гиёҳвандликка мойиллиги қанчалик эрта аниқланса, даволаниш эҳтимоли шунчалик катта бўлади.
Гиёҳвандлар ўзларини нафақат жисмонан, балки руҳан ҳам вайрон қиладилар. Руҳий бўшлиқ, қўполлик, совуққонлик, қайғудош бўлиш, эмоционал алоқа қобилиятини йўқотиш, чуқур худбинлик каби руҳий бузилишлар уларга хосдир. Касаллик пайтида қувват ва иродавий фаоллик кескин пасаяди, гиёҳванд моддаларга бўлган иштиёқдан ташқари барча интилиш ва эҳтиёжлар йўқолади. Кўпинча беморларнинг ахлоқсизлиги, уларнинг антисоциал хатти-ҳаракатларга мойиллиги ва жиноят содир этишга тайёрлиги биринчи ўринга чиқади.
Гиёҳванд моддалар инсоннинг репродуктив тизимига энг салбий таъсир кўрсатади. Организмга қандай киришидан қатъий назар – инъекция, ҳидлаш ёки чекиш орқали – гиёҳванд моддалар гормонал фонни тубдан ўзгартиради, туғилиш даврини бузади. Гиёҳванд моддалар таъсири остида одамларда қон плазмасидаги жинсий гормонлар даражаси пасаяди ва асосан тери ва шиллиқ парданинг нерв учларида жойлашган жинсий сезгирликини оширадиган биологик кимёвий модда – тестостерон пасайиб кетади. Шундай қилиб, эркакларда тестостерон даражаси пасайиши уни деярли бепушт қилади. Қисқа вақт давомида марихуана чеккан эркакларни ўрганиб чиқиб, тадқиқотчилар уруғ суюқлигида етук сперматозоидларни топмадилар, балки кўп сонли жинсий ҳужайралар мажруҳ шаклларини аниқладилар.
Аёлларда гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш пролактин гормони концентрациясининг ошишига олиб келади, натижада аменорея (ҳайзнинг умуман йўқ бўлиши) ва эрта менопауза (қарилик туфайли ҳайзнинг тўхташи) пайдо бўлади. Агар уруғланиш юз берса, ҳомила деярли ҳар доим ҳалокатга ёки патологияларнинг (бузилишларнинг) ривожланишига маҳкум.
Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишнинг яна бир салбий оқибати ҳомила шаклланишига жуда кучли салбий таъсир кўрсатади. Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчи ота-оналарнинг фарзандлари турли хил ақлий ва жисмоний нуқсонлар билан туғилади. Бундан ташқари, ота-оналар томонидан гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш фарзандларининг соғлиғига нафақат бачадонда, балки туғилгандан кейин ҳам салбий таъсир қилади. Гиёҳванд истеъмол қиладиган ота-оналардан туғилган болалар ёмон ривожланади, ақлий ва жисмоний ривожланишдан орқада қолади, кейин эса ёмон ўқийди.
Гиёҳванд моддалар ва токсик моддалар одамнинг онгига махсус маст қилувчи таъсир кўрсатади ва унинг кейинги ҳаракатлари ва фаолиятлари камроқ назорат қилинадиган ва кўпроқ хавфлироқ бўлади. Гиёҳванд моддалар билан бир қаторда мияга токсик (заҳарловчи) таъсири туфайли мастлик ҳолатига олиб келиши мумкин бўлган дори препаратлари, шунингдек, маиший ва саноат кимёвий моддалари сони доимий равишда ошиб бормоқда. Бундай моддалар токсикантлар деб аталади ва уларга қарамликдан келиб чиқадиган беморлик ҳолатлари токсикомания деб аталади.
Токсик моддалар "тўғридан-тўғри" мияни бомбардимон қилади. Миянинг асаб ҳужайралари ўлади. Натижада, ирода, ўқишга қизиқиш йўқолади, атроф-муҳитда ориентир йўналиш (атроф-муҳитга мослаша олиш йўқолади) олиш йўқолади, даҳшатлар таъқиб қила бошлайди, қисқа вақт ичида ақли заифлик ривожланади.

Лаззат ватмани” машқи



Download 277.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling