Мавзу. ЎЗбекистон республикаси адлия органлари ва муассасалари


Адлия органлари ва муассасалари тизими. Давлат хизматлари агентлиги ва Интеллектуал мулк ҳуқуқи агентлиги


Download 46.62 Kb.
bet5/13
Sana15.06.2023
Hajmi46.62 Kb.
#1481618
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
9-мавзу Маъруза матни

2. Адлия органлари ва муассасалари тизими. Давлат хизматлари агентлиги ва Интеллектуал мулк ҳуқуқи агентлиги
Аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш мақсадида “Мадад” нодавлат ташкилоти ва унинг ҳудудий бюролари ташкил қилинган. Вазирлик ва унинг ҳудудуий бошқармаларида фуқароларга сайёр ҳуқуқий маслаҳат бериш тизими йўлга қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ5997-сон Фармони билан Вазирлик ҳузуридаги «Адолат» ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси, «Инсон ва қонун» газетаси таҳририяти давлат унитар корхонаси ҳамда «Ҳуқуқ ва бурч» ижтимоий-ҳуқуқий журнали таҳририятини бирлаштириш йўли билан уларнинг негизида Вазирлик қошида давлат муассасаси шаклидаги «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази ташкил этилган.
Адолат” миллий ҳуқуқий марказининг асосий вазифалари:

  • Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини шакллантириш ва юритиш, ундан жисмоний ва юридик шахсларнинг белгиланган тартибда фойдаланишини таъминлаш, шунингдек, қонун ҳужжатларининг Миллий базада расмий нашр этилишини таъминлаш;

  • норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларининг ҳамда зарур бўлган тақдирда, тегишли ахборот-таҳлилий материалларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича барча давлат органларига ва ташкилотларга электрон шаклда юборилишини таъминлаш;

  • Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш;

  • ҳуқуқий ахборотни йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилишнинг дастурий-техник воситалари ва технологиялари жорий этилишини ташкил қилиш;

  • аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича тизимли амалий чора-тадбирларни амалга ошириш;

  • давлат органлари ва ташкилотлар билан биргаликда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг норма ва қоидаларини аҳолига тушунтириш бўйича намунавий ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш ва тарқатиш;

  • қонун ҳужжатлари нормаларини тушунтириш бўйича норасмий шарҳлар ва тушунтириш материалларини тайёрлаш;

  • аҳолининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиришга қаратилган, шунингдек долзарб ва аҳолини қизиқтирадиган актуал масалалар юзасидан зарур тарғибот материалларни тайёрлаш ва тарқатиш;

  • қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини, шунингдек, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳамиятини кенг ёритиш бўйича тезкор ахборот-таҳлилий медиа материалларни, шу жумладан, аудио ва видеороликлар, ижтимоий рекламалар, воқеа жойидан репортажларни тайёрлаш;

  • аутсорсинг шартларида юридик адабиётлар ва расмий нашрларнинг расман чоп этилишини таъминлаш;

  • норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини етказиш, шунингдек ижтимоий-ҳуқуқий соҳада қонун ҳужжатларини қўллаш амалиётини ёритишга қаратилган даврий ҳуқуқий нашрларни тайёрлаш ва чоп этиш;

  • юридик ва жисмоний шахслар, хорижий давлатларнинг ташкилотлари буюртмасига асосан Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, хорижий давлатлар қонунчилиги бўйича маълумотлар тақдим этиш;

  • норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қўлланилиши, шунингдек, турли ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари ва намуналарини тайёрлаш бўйича консалтинг хизматларини кўрсатиш, шу жумладан шартнома асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ёки ишлаб чиқишда иштирок этиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5278-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 2017 йил 12 декабрдаги ПҚ-3430-сон қарори билан Адлия вазирлиги ҳузурида Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилди.


Агентликнинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 январдаги 70-сон қарори билан тасдикланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тўғрисидаги Низом билан тартибга солинади. Агентлик жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва унинг тизимига киради. Агентлик фаолиятига умумий раҳбарлик ва назорат қилиш, Агентлик ходимларининг малакасини оширишни ташкил этиш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш Вазирлик томонидан амалга оширилади.
Агентлик фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари томонидан амалга оширади.
Агентлик ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон Фармони ва «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги ПҚ-3430-сон қарорига мувофиқ амалга оширади.
Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

Download 46.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling