Мавзу. ЎЗбекистон республикаси адлия органлари ва муассасалари
Республика суд экспертиза марказининг асосий вазифалари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятидаги ўрни
Download 46.62 Kb.
|
9-мавзу Маъруза матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади
- Республика суд экспертизаси маркази
3. Республика суд экспертиза марказининг асосий вазифалари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятидаги ўрни
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, одил судловни амалга ошириш, жамоат тартибини, хавфсизликни таъминлаш, жиноятлар ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш масалаларида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судларга махсус билимларни қўллаш йўли билан кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган. Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади: Марказни ҳар томонлама ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш, суд экспертизаси муаммолари бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш, мамлакатда суд экспертизаси назарияси ва амалиётини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини шакллантириш; фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, одил судловни амалга ошириш, жамоат тартибини, хавфсизликни таъминлаш, жиноятлар ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш масалаларида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва судларга махсус билимларни қўллаш йўли билан кўмаклашиш; ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва судларнинг махсус билимларга бўлган эҳтиёжларини тизимли ўрганиш, замонавий илмий-техника ютуқлари, илмий тавсиялар ва илғор хорижий тажриба асосида янги методикаларни суд-экспертлик амалиётига жорий этиш; фуқаролик, хўжалик ишлари, маъмурий ва жиноий ишлар, терговгача бўлган текширувлар материаллари бўйича суд экспертизаларини, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари бўйича эксперт ихтисосликларига мувофиқ тадқиқотларни ўтказиш; махсус билимлар ва техника воситаларини қўллашда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва суд органлари ходимларига методик ёрдам кўрсатиш, уларни суд экспертизаси соҳасидаги замонавий ютуқлар ва имкониятлар билан таништириш; махсус билимлар асосида ҳуқуқбузарликларни содир этишга олиб келадиган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда уларнинг олдини олишга доир таклифлар ишлаб чиқиш; Адлия вазирлиги тизимидаги суд экспертларининг малакасини ва ҳуқуқий билимларини, шунингдек бошқа суд экспертларининг ҳуқуқий билимларини ошириш; cуд экспертларининг малакаси ва ҳуқуқий билимларини ошириш бўйича ўқув жараёнини таълимнинг мажбурийлиги, узлуксизлиги ва сифатини мониторинг қилиш принципларига амал қилган ҳолда ҳамда янги технологияларни (таълим, суд-экспертлик, ахборот ва бошқалар) жорий этиш асосида ташкил этиш; Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд экспертизаси муаммолари бўйича кенгаш фаолияти доирасида давлат органларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш. Республика суд экспертизаси маркази ҳуқуқлари: – суд экспертизасини ривожлантириш юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга ошириш; суд-экспертлик амалиётига янги услубларни жорий этиш юзасидан бошқа суд экспертизаси муассасаларига тавсиялар бериш; илмий-тадқиқот ишларини бажариш мақсадида грант маблағлари олиш учун танлов ва тендерларда иштирок этиш; белгиланган тартибда бошқа давлатлар суд экспертизаси муассасалари билан тузилган шартномалар (келишув) асосида мутахассислар, илмий-техник ҳужжатлар, илмий-ишлаб чиқариш тажрибаси ва бошқа ахборотлар алмашинувини амалга ошириш; – экспертларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш, моддий ва ижтимоий таъминлаш чораларини кўриш; давлат суд эксперти сифатида аттестациядан ўтган ходимларга белгиланган тартибда гувоҳномалар, малака ва ҳуқуқий билимларни оширишдан ўтган ходимларга белгиланган тартибда сертификатлар бериш; ўз фаолиятини ривожлантириш мақсадида Марказни ривожлантириш жамғармасини ташкил қилиш; халқаро конференция, семинар ва бошқа анжуманларни ташкил қилиш ҳамда уларда иштирок этиш. Республика суд экспертизаси марказининг Устави Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги “Суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4125-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил “29” майдаги 171-ум-сон буйруғи билан тасдиқланган. Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик шахс мақомига эга бўлган мустақил тузилма. Республика суд экспертизаси маркази бевосита Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига бўйсунади. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Марказ фаолиятига раҳбарлик қилади. Республика суд экспертизаси маркази ихтисослашган давлат суд экспертизаси муассасаси ҳисобланади. Республика суд экспертизаси маркази таркибига Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда жойлашган ҳудудий бўлимлар киради. Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг буйруғи билан Президент администрацияси билан келишилган ҳолда тайинланадиган ва озод қилинадиган директор раҳбарлик қилади. Республика суд экспертизаси маркази таркиби: Марказий аппарат: Директор, Илмий Кенгаш; Директорнинг экспертлик фаолияти ва илмий ишлар бўйича ўринбосари; Директорнинг инновациялар, молия-хўжалик ва тижорат масалалари бўйича ўринбосари; Бевосита суд-экспертлик фаолиятини амалга оширувчи лаборатория ва бўлимлар: Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси лабораторияси; Материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси лабораторияси; Ҳужжатлар криминалистик экспертизаси лабораторияси; Суд-автотехника экспертизаси лабораторияси; Суд-фонография экспертизаси лабораторияси; Суд-баллистика ва изшунослик экспертизаси лабораторияси; Суд-товаршунослик экспертизаси лабораторияси; Ёнғин-техник экспертизаси лабораторияси; Суд-қурилиш-техник экспертизаси бўлими; Суд-иқтисодий экспертизаси бўлими; Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлар бўлимлари; Бошқа таркибий тузилмалар: Архив; Ахборот-ресурс маркази; Ахборот технологиялари ва инновацияларни жорий қилиш бўлими; Бош юрисконсульт; Бухгалтерия ҳисоби ва назорат бўлими; Девонхона; Ишлар бошқармаси; Кадрлар бўлими; Ташкилий назорат ва таҳлил бўлими; Сифат менеджменти бўлими; Суд экспертларининг малакасини ошириш ўқув маркази; Халқаро ҳамкорлик ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими. Download 46.62 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling