Мавзу. ЎЗбекистон республикаси адлия органлари ва муассасалари


Download 46.62 Kb.
bet7/13
Sana15.06.2023
Hajmi46.62 Kb.
#1481618
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
9-мавзу Маъруза матни

Агентлик ҳуқуқлари:

  • давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини қонун ҳужжатлари ва маъмурий регламентлар талабларига риоя этилиши нуқтаи назаридан текшириш;

  • давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига аниқланган қонун бузилишлари, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳақида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;

  • давлат хизматлари марказлари орқали уларнинг бинолари ва туташ ҳудудларида реклама фаолиятини, шунингдек, юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳолда тадбиркорлик субъектларининг муҳр ва штампларини тайёрлаш фаолиятини амалга ошириш;

  • давлат органлари ва мансабдор шахслардан Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва ахборотларни, шу жумладан, статистик маълумотларни сўраш ва текин олиш.

  • Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда Вазирликка киритиш;

  • талаб этилиши ва давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш зарурлиги асосида Вазирлик ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига «ягона дарча» тамойили асосида фақатгина давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ва ҳ.к.

Агентликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Директор бошчилик қилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ўринбосарига эга бўлади.
Интелектуал мулк агентлиги
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 июлдаги 609-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги тўғрисидаги Низом тасдиқланган.
Агентлик интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни муҳофаза ва ҳимоя қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади ва ўз фаолиятида бевосита Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига бўйсунади. Унинг таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва унинг тизимига киради.
Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шу жумладан, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади. Агентлик Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотида ва интеллектуал мулк соҳасидаги бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси номидан вакиллик қилади.

Download 46.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling